Juma, 20.12.24, 11.00
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 09
Maqolalar
Айрим мактаб ўқувчилари янги ўқув йилини бошламасдан пахтазорга отландилар
Ўзбекистоннинг қишлоқ мактаблари ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳали парталарда тўлиқ ўрнашмасдан, китоб ва дафтарларининг оҳори тўкилмасдан туриб мамлакат иқтисодининг асосларидан бири бўлган пахта ҳосили ташвишларига кўмилди.
Ўтган йили Ўзбекистон кўп йиллар давомида илк бор пахтадан мўл ҳосил олгач, бу йил ҳам аввалги натижани такрорлашга аҳд қилганидан пахта терими мавсумини ўта юқори даражадаги тезкорлик ва уюшқоқлик билан ўтказишга киришган. Бироқ об-ҳаво ҳар йили ҳар хил келади...

“Бу йил сув яхши бўлмади, пахта параш (сийрак демоқчи), фермерлар ҳам юрак ютиб турибди, режани бажармаса прокурорнинг қўлига тушишини билади,” дейди исмини айтишни хоҳламаган Фарғона водийсидаги мактаблардан бирида ишлайдиган ўқитувчи.

Унинг айтишича, собиқ шўро давридан қолган, ўқувчиларни ёппасига пахтага сафарбар қилиш анъанасининг фақат энг ёмон кўринишларини сақлаб қолган одатга биноан, коллеж ва мактаб ўқувчилари яна ҳокимият ва фермерлар ўртасидаги пахта можароси ёғида қовуриладиган кўринади.


Болалар меҳнатидан ноқонуний фойдаланилаётгани тан олинмайди
“Биринчи ўқиш куниёқ теримига масъул ўқитувчилар туман марказига чақ ... Читать дальше »

 
1639 marta o'qildi |
09.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 5.0/1 |
Maqolalar
Tojikiston qishloqlarida mustaqillik yillarida deyarli hech qanday taraqqiyot sezilmaydi
Markaziy Osyo davlatlarida mustaqilliking 15 yilligi tantanalariga tayyorgarlik ko’rilar ekan, iqtisodiy jihatdan qiynalayotgan, sobiq SSSR sog’inchi bilan yashayotgan o’rta yoshli fuqarolar ko’p.

Tojikistonda hozirgacha sobiq SSSRni sog’inch bilan eslovchilar talaygina. Ularning aksariyatini 35-65 yosh orasidagilar tashkil etadi. Yoshlar esa erkinlik va mustaqillikni afzal bilishadi.

Shahristonlik o’qituvchi Saidikrom Gulomov sobiq SSSR davrining avfzallik tomonini ahillik bo’lganida, mahalliychilikning yo’qligida va shikoyatlarning yuqoridan tekshirilganida ko’radi. Unga ko’ra, bugun Tojikistonda mahalliychilik kuchli bo’lib, SSSR vaqtida bu narsa uncha ko’zga tashlanmagan.

“U vaqtlarda bir yoqqa borsangiz hech kim sizni kimsan, millating nima, qayoqqa boryapsan demasdi. Hozir bunday emasku axir?! Janubdagilar bizni bolalar Dushanbega borsa, “gujoi”-qayerliksan, “chantai”- necha kishisilar deb so’rashadi. Mahalliychilik kuchli-da, hali bu narsa oxirigacha yo’qotilmagan. Sovet Ittifoqi davrida adolat bor edi. Mahalliy hukumatda adolatsizlk bo’lsa yuqoriga yozishardi. Rahbarlar bundan cho’chir edi. Hozir rahbarni ustidan qeb arz qilsangiz Dushanbega “ko’rib chiqilksin” deb o’zlariga qayetaradi”,-deydi G’ulomov.


Tojikiston keksalarining kuni og'ir
“Sho’ro davrini maqtash noto’gri. Sovet davrida ro’za tuta olmasdik. Men ro’za tutsam, menga partkom sekretari ma ... Читать дальше »

 
1131 marta o'qildi |
09.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Yaponiya energetik resurslarga boy Markaziy Osiyo bilan yaqin hamkorlik qilish ilinjida
Yaponiya Bosh vaziri Junichiro Koidzumi bugun Toshkentda O'zbekiston prezidenti Islom Karimov bilan muzokara o'tkazdi.

O'zbekiston prezidenti va Yaponiya bosh vazirining yakkama-yakka tartibdagi muzokaralari Do'rmon qarorgohida bo'lib o'tgan.

Uchrashuvda ikki tomonlama aloqalarning rivojlanishi, istiqbollari, xalqaro siyosat, xalqaro maydonda maslahatli tarzda siyosat yuritish, Afg'onistondagi vaziyatni barqarorlashtirishga ko'maklashish yuzasidan fikr almashilgan.

Yaponiya tomoni mintaqa davlatlarining integratsiyasini qo'llab-quvvatlashini bildirgan. O'zbekistonda Yaponiya bosh vazirining rasmiy tashrifiga e'tibor katta.

Matbuotda tashrifga va umuman Yaponiyaga oid maqolalardan tashqari, O`zbekiston siyosiy partiyalarining ham Yaponiya bosh vazirining tashrifiga munosabatlari bildirilmoqda.

O`zbekiston Xalq demokratik partiyasining markaziy kengashi raisi o`rinbosari, deputat Sharbat Abdullayevga ko`ra, dinyodagi eng rivojlangan mamalkatlardan biri - Yaponiyaning O`zbekistonga bildirayotgan qiziqishi mamlakatda sarmoya uchun qulay sharoit yaratilgani, xalqlar madaniyatining bir biriga yaqinligi bilan bog’liq.

Kuzatuvchilar hukumat tomonidan Yaponiya bosh vaziri tashrifiga berilayotgan e’tiborning ber necha sabablariga ishora qilmoqda.

Birinchi sabab - Junichiro Koidzumining tashrifi Andijon fojiasidan keyin rivojlangan demokratik davla ... Читать дальше »

 
1505 marta o'qildi |
09.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 5.0/1 |
Maqolalar
Семипалатинскда Совет Иттифоқи ядро қуролларини синовдан ўтказган
Марказий Осиёнинг беш давлати ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш ҳақидаги битимни имзолаганлар.
Шартнома Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ва Қозоғистондаги элчилари томонидан собиқ Совет Иттифоқининг ядро синовлари ўтказилган Семипалатинск шаҳрида имзоланган.

Қозоғистон Ташки ишлар вазирлиги ушбу ҳужжат минтақа давлатларининг дунё хавфсизлигига қўшган муҳим ҳиссаси эканини айтган.

Ушбу шартнома ядровий қуролларни ишлаб чиқариш, уларни сотиб олиш ва ё тарқатиш амалларини тақиқлайди.

Бироқ бу ҳужжат минтақада тинч - энергетика мақсадларида ядровий қувватдан фойдаланишга изн ҳам беради.

Масъулларга кўра, хорижий давлатлар ҳам минтақа худудларидан ядровий қуролларни олиб ўта олмайдилар. Бу ерда базалари бор мамлакатлар эса юк учоқлари келишидан олдин ундаги ашёлар хусусида ҳисобот бериб рухсат сўрашлари керак.

Ҳужжат имзоланган Семипалатинск шаҳри ядровий синовларга саҳна бўлган, аммо 15 йил олдин бу полигон ёпилган.

Минтака уран заҳираларига бой ва баъзиларида уранни қайта ишлаш саноати бир мунча йўлга қўйилган.

Кейинги йилларда жаҳонда уран нархи бир неча ... Читать дальше »

 
1425 marta o'qildi |
09.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Қозоғистонда паст малакали ишчиларга талаб мавжуд
Қозоғистон матбуоти хабарларига кўра, мамлакатда бошланган муҳожирларни қонунийлаштириш жараёнига мувофиқ 45 минг нафар ноқонуний муҳожирга Қозоғистонда яшаш ва ишлаш ҳуқуқи берилган.
"Казахстан тудэй" ахборот агентлигининг мамлакат Ички ишлар вазирлигидан иқтибос келтиришича, бу меҳнат муҳожирларининг 33 минги ўзбекистонликлардир. Қозоғистон МДҲда меҳнат муҳожирларига нисбатан бундай жараённи қўллай бошлаган биринчи давлатлардан. Хўш, бу мамлакат иқтисодиёти учун қанчалик фойдали? Би-би-си ушбу савол билан қозоғистонлик шарҳловчи Досим Сатпаевга мурожаат қилди.

Досим Сатпаев: Қозоғистон Марказий Осиёнинг тез суръатларда ривожланаётган давлатларидан бири. Табиийки, меҳнат бозорида маълум миқдорда талаб мавжуд. Аммо бу талаб асосан малакаси юқори бўлмаган ишчиларгадир, бунда масалан қишлоқ хўжалиги, қурувчилик соҳасида ишлайдиганлар назарда тутилади. Бу соҳаларда қозоғистонликларнинг ўзларининг ишлашга одатда хоҳишлари йўқ. Айнан шу соҳаларда бўшлиқ юзага келгани туфайли Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келадиган меҳнат муҳожирлари қурувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда савдо ... Читать дальше »

 
1388 marta o'qildi |
09.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Портлашлар мусулмонлар ғазабини қўзғаган
Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги Малегаон шаҳрининг жомеъ масжиди ёнида бир неча портлаш рўй берган.
Полиция ва маҳаллий шифохонадан хабар қилишларича, камида 37 киши ҳалок бўлган.

Жума намози тугаганидан кейин масжид ёнида юз берган портлашлардан кейин 125 дан зиёд инсон жароҳатланган, Малегаон шаҳри шифохонаси ходимлари ярадорларнинг 20 нафарининг аҳволи оғирлигини билдиришган.

Масжидда минглаб намозхонлар йиғилган бўлган.

Воқеа гувоҳлари тўрт маротаба портлаш содир бўлгани ҳақида айтганлар, бироқ дастлаб уч портлаш ҳақида гапирган штат полицияси вакиллари портлашларнинг аниқ сони ҳақида расман маълум қилмаганлар.

Махараштра штати полицияси раҳбари ПС Пасрича Малегаонда вазият изга тушаётганлигини айтган.

"Вазият танг бўлса-да, ҳозир назорат остида. Ҳудудда комендантлик соати жорий этилган," деб айтган штат полицияси раҳбари.

Малегаон шаҳрининг аксар аҳолисини мусулмонлар ташкил қилади, бу ерда илгари ҳам маҳаллий аҳоли ўртасида диний низолар келиб чиққан.

Жума кунги портлаш маҳаллий мусулмонларнинг ғазабини қўзғаган, шаҳарга қўшимча полиция кучлари жалб этилаётгани хабар қилинган.

Малегаонда шу йил полиция кўп миқдордаги қур ... Читать дальше »

 
1266 marta o'qildi |
09.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
ххх

Кетаман.Кетаман.Кетаман.
Бу угай дунёдан нетаман.

Кетаман бутунлай бош олиб,
Бош олиб,кузимга ёш олиб.
Мен энди аламман.Газабман...
Кетаман куйнимга тош солиб.

Нафратдан укириб... украгим,
Ут эмиб ут сочсин кукрагим.
Тош ютиб тош котсин юрагим...
Кетаман рухимда касд колиб.

Ганимга бош эгиб турганлар
Урганда ер упиб юрганлар...
Уз элин кулликка бурганлар...
Кетаман мен сизга мухолиф.

Кетаман.Кетаман.Кетаман.
Бу угай дунёдан нетаман.

Грац. 1997.

xxx

Туркистон - хаёлга айланди,
Хаёлга,саволга айланди,
Эрки йук эл учун хибсхона,
Хасратга,малолга айланди.

Куйлари - ингрок бир садодир,
Йигитлар,кизлари гадодир,
Гузал юрт харобдир,адодир...
Олимлар каролга айланди.

Куз ёшин тукади тунларга,
Гуллари буялмиш хунларга,
Ким солмиш уни бу кунларга...
Турмуши махолга айланди.

Гудаклар нон сураб зорланар,
Оталар бош эгиб орланар,
Кимларга ёлборар,хорланар...
Юрт холи - шу холга айланди.

Нафратдан нафаси бугилиб,
Туркистон токати ток булиб,
Демасми тулгониб ва тулиб -
- Нажоти куролга айланди

07.07.97, Грац.

xxx

Жон суниб бормокда,сунмокда хайрат,
Ширин орзу эмас,армонга тулдим.
Не учун эзгулик ахтариб факат -
Эй дунё,мен сенга бегона булдим.

Куп эди калбимда умид ва хавас,
Энди уз кукрагим узимга кафас,
Бу - дардлар туткуни бераётган сас...
- Эй дунё,мен сенга бего ... Читать дальше »

 
1564 marta o'qildi |
09.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 5.0/1 |
Maqolalar
Хўжандда ўзбек тилида "БandБ" деб номланган янги газета чоп этила бошлади.
Суғд вилояти журналистлари биринчи марта ўзбек тилида болалар учун газета ташкил этишди.
Болалар газетасининг дастлабки сони шимолий Тожикистон маркази Хўжанд шаҳрида чиқмоқда.

Бу ҳақда "Вароруд" ахбарот агентлиги хабар тарқатган.

"Б&Б" деб номланган ўзбек тилидаги болалар газетаси янги ўқув йили арафасида 2250 нусхада нашр этилган. Газета муҳаррири журналист Мирзо Ҳакимнинг "Исёнкор" билан суҳбатда айтишича, бу газета тожикистонлик ўзбек ўқувчиларига совға сифатида тақдим этилмоқда.

"Бироқ газетанинг номи маъноси ҳозирча сир тутилади, бу маънони топган ёки газетага бошқа бирор ном танлаган энг яхши уқувчилар учун танлов эълон қилинган", дейди у.

Журналист Мирзо Ҳакимнинг фикрича бу Тожикистонда чиқа бошлаган ўзбек тилидаги ягона болалар газетасидир. Газетадан болалар билимини, дунёқарашини ошириш мақсад қилиб олинган. Газета 4 саҳифада, А3 ҳажмда чоп этилади. Турли мавзулардаги болалар ижоди эса ўзбек, рус ва тожик тилларида эълон қилинади. Газета ойда икки марта чиқади.

"Бу газета "Тонг" нашрига илова сифатида чоп этилмоқда, мақсадимиз ёшлар ва уларнинг ота оналари қалбини забт этиш", дейди Мирзо Ҳаким.

По официальным данным, в Таджикистане публикуется 10 детских газеты. < ... Читать дальше »

 
1752 marta o'qildi |
09.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
“Каримов сиёсий аймоқларни бутунлай қўлга олиш ниятида”. Шу кунларда “Озодлик” радиоси сайтида ёйинланган мақола ана шундай номланади. Мақола муаллифларига кўра, Ўзбекистон раҳбари сиёсий элита вакиллари ичидаги сиёсий рақибларини ҳокимиятдан четлаштираркан, ихтиёрий равишда ўзини изоляцияга дучор қилаяпти ва у мутлақо ёлғиз қолиши мумкин.
“Фарғона.Ру” АА таржимаси. Мақола қисқартиришлар билан босилмоқда

Яқинда Ўзбекистоннинг сиёсий манзараси бир неча туб бурилишлар сабабли анча ўзгариб кетди. Президент Ислом Каримов ўз ҳатти-ҳаракатлари билан мамлакат элитасини ташкил қилувчи сиёсий аймоқлар ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолишга интилмоқда. Аммо кўзга кўринган кишиларни ҳокимиятдан четлатиш Ўзбекистоннинг мустабид президенти учун хатарли бўлиши мумкин, чунки уларда Каримовни ағдариб ташлаш истаги пайдо бўлиб қолиши мумкин.

Кўпчилик кузатувчиларнинг фикрича, ўтган йили Каримов Ўзбекистондаги энг эътиборли аймоқлардан баъзиларининг сиёсий ва иқтисодий қувватини емириш имкониятига эга бўлган. У президентлик қилган ўн беш йил мобайнида унинг шафқатсизларча уддабуронлиги муҳтамал рақибларни “мавзун” ҳолда ушлаб туришга имкон берган.

Chatham House Лондон таҳлилий марказида Россия ва Евросиё дастурини бошқарадиган Жеймс Никсей Каримовнинг ҳо ... Читать дальше »

 
2187 marta o'qildi |
09.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 5.0/2 |
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni qayerdan toptingiz

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 20
Мини-чат
200