Хўжандда ўзбек тилида "БandБ" деб номланган янги газета чоп этила бошлади. Суғд вилояти журналистлари биринчи марта ўзбек тилида болалар учун газета ташкил этишди. Болалар газетасининг дастлабки сони шимолий Тожикистон маркази Хўжанд шаҳрида чиқмоқда. Бу ҳақда "Вароруд" ахбарот агентлиги хабар тарқатган. "Б&Б" деб номланган ўзбек тилидаги болалар газетаси янги ўқув йили арафасида 2250 нусхада нашр этилган. Газета муҳаррири журналист Мирзо Ҳакимнинг "Исёнкор" билан суҳбатда айтишича, бу газета тожикистонлик ўзбек ўқувчиларига совға сифатида тақдим этилмоқда. "Бироқ газетанинг номи маъноси ҳозирча сир тутилади, бу маънони топган ёки газетага бошқа бирор ном танлаган энг яхши уқувчилар учун танлов эълон қилинган", дейди у. Журналист Мирзо Ҳакимнинг фикрича бу Тожикистонда чиқа бошлаган ўзбек тилидаги ягона болалар газетасидир. Газетадан болалар билимини, дунёқарашини ошириш мақсад қилиб олинган. Газета 4 саҳифада, А3 ҳажмда чоп этилади. Турли мавзулардаги болалар ижоди эса ўзбек, рус ва тожик тилларида эълон қилинади. Газета ойда икки марта чиқади. "Бу газета "Тонг" нашрига илова сифатида чоп этилмоқда, мақсадимиз ёшлар ва уларнинг ота оналари қалбини забт этиш", дейди Мирзо Ҳаким. По официальным данным, в Таджикистане публикуется 10 детских газеты. Расмий маълумотларга кўра Тожикистонда 10 та болалар газетаси чоп этилади.
|