Yakshanba, 06.07.25, 10.25
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 9 » Марказий Осиё ядросиз ҳудуд деб эълон қилинди
Марказий Осиё ядросиз ҳудуд деб эълон қилинди
14.06
Семипалатинскда Совет Иттифоқи ядро қуролларини синовдан ўтказган
Марказий Осиёнинг беш давлати ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш ҳақидаги битимни имзолаганлар.
Шартнома Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ва Қозоғистондаги элчилари томонидан собиқ Совет Иттифоқининг ядро синовлари ўтказилган Семипалатинск шаҳрида имзоланган.

Қозоғистон Ташки ишлар вазирлиги ушбу ҳужжат минтақа давлатларининг дунё хавфсизлигига қўшган муҳим ҳиссаси эканини айтган.

Ушбу шартнома ядровий қуролларни ишлаб чиқариш, уларни сотиб олиш ва ё тарқатиш амалларини тақиқлайди.

Бироқ бу ҳужжат минтақада тинч - энергетика мақсадларида ядровий қувватдан фойдаланишга изн ҳам беради.

Масъулларга кўра, хорижий давлатлар ҳам минтақа худудларидан ядровий қуролларни олиб ўта олмайдилар. Бу ерда базалари бор мамлакатлар эса юк учоқлари келишидан олдин ундаги ашёлар хусусида ҳисобот бериб рухсат сўрашлари керак.

Ҳужжат имзоланган Семипалатинск шаҳри ядровий синовларга саҳна бўлган, аммо 15 йил олдин бу полигон ёпилган.

Минтака уран заҳираларига бой ва баъзиларида уранни қайта ишлаш саноати бир мунча йўлга қўйилган.

Кейинги йилларда жаҳонда уран нархи бир неча баравар ошиб, бозори чаққонлашаркан, Марказий Осиёдаги уран конларига нисбатан қизиқишлар ортаётгани ҳам айтилади.

Хавотирларни аритиш йўлидаги қадам

Аммо минтақада Совет давридан қолган ядровий чиқиндиларга оид муаммолар ҳали тўла ҳал этилгани йўқ.

Бир неча муддат илгари халқаро саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистондан тўйинтирилган уран чиқиндиси олиб чиқиб кетилганди.

Бироқ минтақа бўйлаб ядровий чиқиндилар қабристонлари ҳамон кўпчиликни хавотирга солади.

Дейлик, Қирғизистоннинг ўзбек чегараларига яқин ҳудудларидаги Майлисуу ҳудуди ана шулар жумласидан.

Мутахассисларга кўра, зилзила хавфи кучли камбағал ўлкаларда бу каби хатарли чиқиндиларни хавфсиз сақлаш ўта мураккаб масала.

Минтақада глобал террор гуруҳларига боғлиқ исломий ҳаракатлар мавжудлиги хавотирлари эса 1990 йиллардан бери Ғарб доиралари эътиборини Марказий Осиёдаги мавжуд ядро саноати ва чиқиндиларига қаратган.

Алал-оқибат ядровий қурол ишлаб чиқаришга асқотадиган ашёлар ишончсиз ва радикал гуруҳлар қўлига тушиб қолмасмикан, деган хавотирлар Ғарбда ҳамон тингани йўқ.

Сўнгги шартноманинг қонуний жиҳатдан айни хавотирларга етакловчи амалларга чек қўйиши кутилади.

Ядровий қуролларга эга давлатлар қуршовида жойлашган минтақанинг ядровий қуролдан фориғ ҳудудга айлантириш ҳаракати шу жиҳати билан ҳам эътиборга молик кўрилади.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1440 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitn ishga tushganiga nech yil bo'ldi

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 37
Мини-чат
200