HE... BRATISHKA, QALAYSAN?” Rossiyada ishlab chiqarilgan daftarlar muqovasida tabiat manzaralari, sportchilar, texnika vositalari — asosan avtomobillar aks etgan bo‘lsa, Turkiyadan keltirilgan umumiy daftarlarda asosan artistlar — Hollivud yulduzlari va o‘zimizning estrada qo‘shiqchilarimizning suratlari bosilgan. Turkiyada tayyorlangan ana shunday umumiy daftarlardan birining muqovasida qo‘shiqchi va akrtisa Britni Spirs surati bosilganki, uni o‘quvchilar odam anatomiyasi darsida ko‘rgazmali qo‘llanma sifatida foydalanishsa ham bo‘ladi.Yoki bugungi sotilayotgan daftarlarning ahvoliga nazar Yangi o‘quv yili arafasida zarurat tufayli Toshkentga borishga to‘g‘ri keldi. “Qo‘yliq” buyum bozori tashqarisidagi maydonchada “Maktab bozori” tashkil etilibdi. G‘oyat aqlli tadbir bo‘libdi. Kuniga bozorga kelib ketuvchi minglab, ehtimol o‘n minglab xaridorlar maktabga boradigan bolalari uchun uyga qaytayotib shu yerning o‘zidayoq maktabga zarur narsalarni xarid qilinyapti. Rang-barang bezatilgan kitob-daftaru qalam-ruchkalarni va boshqa yuzlab nomdagi o‘quv buyumlarini olmasangiz ham qiziqib tomosha qilasiz. Mening e’tiborimni tortgan narsalar judayam chiroyli ishlangan umumiy daftarlar bo‘ldi. Muqovasi chet elda chiqarilgan jurnal yoki otkritkani eslatadi. Asosan o‘zimizda, Turkiya va Rossiyada ishlab chiqarilganlari ham bor ekan. “O‘zbekistonda ishlab chiqarilgan” deb yozilgan umumiy daftarlar muqovasi asosan biz kuniga televizorda bir necha marotaba ko‘radi
... Читать дальше »
Қатор халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни мукофатлаш қароридан ларзага тушганликларини айтишмоқда. Бирлашган Миллатларнинг Таълим, илм-фан ва маданият ишлари бўйича ташкилоти бўлган ЮНЕСКОнинг мазкур мукофоти эса мамлакатининг маданий меросини асраш йўлида заҳмат чеккан инсонларга берилади.
"Хьюман Райтс Уотч" (Human Rights Watch), Фридом Хаус (Freedom House) ва Чегара билмас мухбирлар (Reporters Without Borders) ташкилотлари ЮНЕСКОнинг айни қароридан ўз хавотирларини изҳор этишмоқда.
Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ЮНЕСКОнинг қарорига "уятли, ҳайратланарли, ақл бовар қилмайдиган ва номувофиқ," дея баҳо беришган.
ЮНЕСКОнинг бош раҳбари Коичиро Мацура ўтган ҳафтада Тошкентга қилган сафари давомида мазкур мукофотни Ўзбекистон президентига шахсан ўзи топширганди.
Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бераётган хабарларга кўра, жаноб Мацура, шу жумладан, Ислом Каримовга давлатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда динию маданий мулоқотларни ривожлантиришда қўшаётган ҳиссаси учун ҳам ўз миннатдорчилигини изҳор этган.
Бор-йўғи бир йил муқаддам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жаноб Каримовни, ўз таъбирида, Андижон шаҳрида амалга
... Читать дальше »
Марҳума ўлимининг сири қоронғу қолмоқда "Озодлик" радиосининг Туркманистондаги мухбири Ўғулсапар Муродова қамоқхонада дунёдан кўз юмган. Унинг қачон ва қандай қазо қилгани номаълум. Муродованинг яқинлари "Озодлик" радиосига пайшанба куни ўликхонага чақирилиб, улардан марҳумнинг шахсини аниқлаш сўралганлигини билдиришган.
Прагада жойлашган "Озодлик" радиоси Туркман хизматининг раҳбари Александр Народетский Би-би-си билан суҳбатида мурданинг яқинларига қайтарилгани, лекин хавфсизлик хизмати ходимлари унинг уйига яқинларидан бўлак ҳеч кимсани киритмаётганликларини айтган.
Жаноб Надетский шу сабабдан ҳам ўзларига ҳеч нарса маълум эмаслигини баён қилган.
Бироқ унинг айтишича, Ўғилсапар Муродованинг фарзандлари оналарининг пешанасида катта ўйиқ борлиги ва бўйнининг ҳам бир неча ери кўкарганлигига гувоҳ бўлганликларини билдиришган.
58 ёшли Муродова хоним июнь ойида бошқа бир қатор инсон ҳуқуқлари фаоллари билан бирга ҳибсга олинганди.
Ўтган ой охирларида эса у ўқ дори сақлашга оид айбловлар билан олти йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Ўғилсапар Муродова билан бирга ҳибсга олинган Аннақурбон Аманқиличев ва Сапардурду Хажаевларга эса ёпиқ эшиклар ортида ўтган маҳкама жараёнида етти
... Читать дальше »
'Афтидан Козловнинг бошига профессионал фаолияти етган' Россия банк тизимини тозалаш уринишларига масъул бўлган мамлакат Марказий Банки раҳбарининг биринчи муовини Андрей Козлов ўлдирилган. Афтидан жаноб Козлов буюртма асосидаги қотилликнинг қурбони бўлган ва юз берган ҳодиса Россиянинг хориждаги тужжорий нуфузига таъсир этмай қолмаган.
Ваколатига ишончсиз банкларнинг рухсатномаларини олиб қўйиш масаласи ҳам кирган Андрей Козлов боши, қорни ва кўкрак қафасидан ўқ еган ва пайшанба куни тонгда олган жароҳатлари туфайли шифохонада жон таслим қилган.
Андрей Козлов Москванинг Сокольники туманида жойлашган "Спартак" футбол стадиони ҳудудида ҳужумга учраган.
Ҳодиса юз берган маҳалида у Марказий Банк ходимларининг футбол бўйича ўртоқлик учрашувида иштирок этаётган бўлган.
Босқинчилар эса қочиб қолишга муваффақ бўлишган, бироқ ҳозирда содир этилган қотиллик юзасидан тергов ишлари бошланиб кетган.
Козловнинг ўлими кимга керак?..
Тергов жараёнида бир неча тахминлар илгари сурилмоқда. Москва шаҳрининг прокурори Юрий Семиннинг айтишича, Андрей Козловнинг ўлимига профессионал фаолияти, босқинчиларнинг янглишиб кетганликлари ва ёда шахсий муносабатлари сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон матбуоти мана бир неча йилдирки мамлакатни “улкан қурилиш майдонига” қиёс қилиб келади. Бу иборани ҳар куни эшитиш ва ўқиш мумкин. Лекин айни пайтда Ўзбекистон “улкан кузатув вокзалига” ҳам ўхшайдики, бу ҳақда маҳаллий матбуот чурқ этмайди.
Ёзнинг иссиғию қишнинг чилласига қарамай, Ўзбекистондан Россия томон учаётган самолётлар бу бепоён юртга иш қидириб кетаётган ўзбеклар билан тўла бўлади ва ортга деярли бўш қайтади. Қозоғистон чегарасини кунига юзлаб ўзбеклар кесиб ўтиб, номаълум қисматга юз тутади.
Бугун Ўзбекистондан ташқарига иш қидириб кетганлар сони расман маълум эмас, баъзи кузатувчилар бу рақамни 3 миллиондан зиёд дейди. Таълим дарсликларида мамлакат бойликлари саналар экан, эндиликда Ўзбекистоннинг ишчи кучи ҳам экспорт қилиши фахр билан тилга олинади. Бироқ мазкур бойлик бошқа, дейлик тилла, пахта ва газ бойликлари каби қадрланмоқдами ёки йўқми, сукут сақланади.
Иш қидириб оиласидан ва ватанидан олисда юрган ўзбекларнинг аксарияти Россия ва қўшни Қозоғистонга тўғри келар экан, Ўзбекистон уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш масаласини бу давлатлар билан муҳокама қилишга шошилгани йўқ, дейди аксар кузатувчилар. Уларнинг айтишича, Ўзбекистонда бу каби муаммо борлиги расман тан олинмайди, акс
... Читать дальше »