Juma, 20.12.24, 03.23
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » She'rlar
She'rlar
Сени ўйлаб

Сени кимдир ўйлаб турганда,

Бериб сохта ваъдасига тан,

Қўлларингдан кимдир тутганда,

Сени ўйлаб турган бўламан.

Қонга тўлиб ботганда қуёш,

Сен уйқуга қўйганингда бош,

Соғинчлардан кўзга тўлиб ёш,

Сени ўйлаб турган бўламан.

Қувончингдан тўлганда олам,

Холи бўлиб ғамлардан бир дам,

Мени бир бор эсламасанг ҳам,

Сени ўйлаб турган бўламан.

Бегонага ёр бўлсанг бир кун,

Қувончларга тўлсангда бир кун,

Мени эслаб кулсанда бир кун,

Мен жим йиғлаб турган бўламан.

Мунисам юрагин айлаб хун,

Жоним эса дунёйи гардун,

Билгин йиғлаб-йиғлаб ўша кун,

Номинг айтиб ўлган бўламан.

Элдорбек Акрамов

Т А Т У Ахборот технологиялари

факултети 220-04АХу

2-курс талабаси

Виждон

Виждон тарозидир. Ҳақиқий мезон,

Ғаразсиз иш тутар, нияти холис.

Ақлу тафаккуринг ножоиз бўлса,

Маънавий қувватдан руҳ бўлар олис.

Виждонинг пок бўлса, иймонинг бутун,

Ҳасрат, надоматдан йироқ бўл, огоҳ.

Виждон кўзгусига чин назаринг сол,

Виждон азобидан асрагин, оллоҳ.

Элдорбек Акрамов

Т А Т У Ахборот технологиялари

факултети 220-04АХу

2-курс талабаси

 
1319 marta o'qildi |
30.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
ххх

Кетаман.Кетаман.Кетаман.
Бу угай дунёдан нетаман.

Кетаман бутунлай бош олиб,
Бош олиб,кузимга ёш олиб.
Мен энди аламман.Газабман...
Кетаман куйнимга тош солиб.

Нафратдан укириб... украгим,
Ут эмиб ут сочсин кукрагим.
Тош ютиб тош котсин юрагим...
Кетаман рухимда касд колиб.

Ганимга бош эгиб турганлар
Урганда ер упиб юрганлар...
Уз элин кулликка бурганлар...
Кетаман мен сизга мухолиф.

Кетаман.Кетаман.Кетаман.
Бу угай дунёдан нетаман.

Грац. 1997.

xxx

Туркистон - хаёлга айланди,
Хаёлга,саволга айланди,
Эрки йук эл учун хибсхона,
Хасратга,малолга айланди.

Куйлари - ингрок бир садодир,
Йигитлар,кизлари гадодир,
Гузал юрт харобдир,адодир...
Олимлар каролга айланди.

Куз ёшин тукади тунларга,
Гуллари буялмиш хунларга,
Ким солмиш уни бу кунларга...
Турмуши махолга айланди.

Гудаклар нон сураб зорланар,
Оталар бош эгиб орланар,
Кимларга ёлборар,хорланар...
Юрт холи - шу холга айланди.

Нафратдан нафаси бугилиб,
Туркистон токати ток булиб,
Демасми тулгониб ва тулиб -
- Нажоти куролга айланди

07.07.97, Грац.

xxx

Жон суниб бормокда,сунмокда хайрат,
Ширин орзу эмас,армонга тулдим.
Не учун эзгулик ахтариб факат -
Эй дунё,мен сенга бегона булдим.

Куп эди калбимда умид ва хавас,
Энди уз кукрагим узимга кафас,
Бу - дардлар туткуни бераётган сас...
- Эй дунё,мен сенга бего ... Читать дальше »

 
1563 marta o'qildi |
09.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 5.0/1 |
She'rlar
Шукрона
Холдор Вулқон

Қўшни қизни эслаб
Оқар эди дарё ёйилиб,
Сув олгани келардинг хумда.
Оёғингни ўпар эди сув,
Қолар эди изларинг қумда.

Сўлим ҳовли, салқин шаббода,
Сочбоғингни келарди ечгинг.
Сезмас эдинг, мен ёзиб отган,
Мактубимни ямларди эчкинг.

Сени кўрсам қолардим қотиб,
Мисли тошдан йўнилган ҳайкал.
Зирилларди қурулдоқ кеча,
Ойдинда сув таралган пайкал.

Лаъли, гавҳар юлдузлар билан,
Тун осмони кетганда бойиб.
Ухлар эдинг баланд сўрида,
Сочларингни дарёдай ёйиб.

Балки ҳамон бизсиз соҳилнинг,
Тўлқинлари бир-бирин қувар.
Қорадарё ой лаганида,
Юлдузларни олтиндай ювар.

Шукрона

Оллоҳим, анави ён қўшним борку,
Ўшандан дегин
Белкурак олувдим ер ағдаргани.
Ўша қўшним бир соат ўтмай,
Берган белкурагин сўраб чиқибди.
Сен бўлсанг
Туғулганимдан бери ишлатиб юрган
Белкуракдан афзал қўлларимни
Мана, қирқ етти йилдирки
Қайтариб бер дея қистаб келмайсан,
Яқинда дегин, Комхоздан, Б.Т.И дан,
Горгаздан, Элэктросетдан,
Солиқ идорасидан
Одамлар келди
Семиз-семиз попка кўтариб.
Тўлов миқдорини эшитгач,
Ҳушдан кетай дедим, кўкариб.
Оллоҳим,
Яхшиямки фаришталари ... Читать дальше »

 
1463 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Мухолифатга
Тоғбой Абдураззоқ
Туринг ўрнингиздан, эзилманг етар,
Ҳасад тошларини отишдан тўхтанг!
Ҳа демай бу кунлар ўтиб ҳам кетар,
Келажак олдида қилмангиз аттанг.

Тунлари уйқусиз ўтириб хомуш,
Асабни эговлаб қиласиз ўйин.
Сайтларни ковламанг мисли каламуш,
Компютер олдини бўшатиб қўйинг!

Ўзингиз саноқли мухолифатсиз,
Ватанни тарк этиб хорижда юрган.
Бирлашинг, бўлинманг, яқин улфатсиз,
Турли ўлкаларда ҳамнафас турган!

Ўзбекистон қаҳрамонига

Кўчалар бекилди, катта йўл очиқ,
Миршаб машинаси пишқириб ўтди.
Ҳатто йўлаклардан одамлар қочиб,
Жимжитлик қаърига йўқолиб кетди.

Миш-мишлар тарқалди қулоқма-қулоқ,
"Каттакон" келяпти бизлар томонга.
Миршаблар саф тортди, қўлларда таёқ,
Бир бало бўлмасин,- деб қаҳрамонга.

Ғаройиб уловлар визиллаб ўтди,
Кимнингдир ўртада сақлаб жонини.
Манзилда вакиллар гулдаста тутди,
Кутиб Ўзбекистон Қаҳрамонини.

Исроил Холдоровга
Йиртқичлар тишини қайраб,
Ов қилар, қўшни юртда.
Соғлом фикрни пойлаб,
Кезар хона ва юрта.

Йиртқич қонсираб қолди,
Қутурган итлар каби.
Дўстимни асир олди,
Қонга тамшаниб лаби.

Ўғирлаб кетди нетай, ... Читать дальше »

 
1398 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Қайтиш
Юсуф Жумаев.
Андижон қирғинидан қочган ўзбеклар қирғинбошига тавба қилиб
Узбекистонга қайтдилар

Она халқим қайтдингми,
Соғиндингми қўрангни.
Сенинг қонингга ташна
Қўчқорингни тўрангни.
Тавба қилиб қайтдингми,
Нодонликда йўқ поён.
Ўзбекдир жаллодидан
Узр сўраган қурбон.

Совимай сенга фидо
Шаҳидларингнинг гўри.
Чорладими елиним
Сутдан тўлди деб бўри.

Қайтдингми сиртмоғингга
Қайтдингми қопқонингга.
Ростга кўниколмайин
Қайтдингми ёлғонингга.

Ҳурлик ҳаваси – жаннат
Ҳавоси ёқмадими?!
Қайтдингми дўззаҳингга
Зиёси ёқмадими?!

Қайтдингми она элим,
Кундангга, кушхонангга.
Эрларнинг Қонига ғарқ
Эрга дор Фарғонангга.

Тавба қилиб қайтдингми
Нодонликда йўқ поён.
Ўзбекдир жаллодидан
Узр сўраган қурбон.

 
1131 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Туринг ўрнингиздан, эзилманг етар,
Ҳасад тошларини отишдан тўхтанг!
Ҳа демай бу кунлар ўтиб ҳам кетар,
Келажак олдида қилмангиз аттанг.

Тунлари уйқусиз ўтириб хомуш,
Асабни эговлаб қиласиз ўйин.
Сайтларни ковламанг мисли каламуш,
Компютер олдини бўшатиб қўйинг!

Ўзингиз саноқли мухолифатсиз,
Ватанни тарк этиб хорижда юрган.
Бирлашинг, бўлинманг, яқин улфатсиз,
Турли ўлкаларда ҳамнафас турган!

 
1103 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Чағалайнинг йиғиси каби
Денгиз яна бўрон уфурар...
У хазин бир қўшик айтади,
У яқин бир ҳамдард қидирар.
Чарх урару, топмас тасалло...
Кўтарару қадаҳни ичмай,
Йўлак узра отар: “Йўл хато!”
...Дарахт ўсар бу йўлак аро.

Бу дарахтнинг барглари яшил,
Бу дарахтнинг барглари қизил,
Бу дарахтнинг барглари қаро...

Силкинару улғаяр дарахт.
Ниқоблари жиққа қора тер,
Болта урар иблислар карахт.

Шивирлайди Биринчи Иблис:
“Дарахт эмас қурисин Илдиз!”

Силкинару улғаяр дарахт.
Ниқоблари жиққа қора тер,
Болта урар иблислар карахт.

Шивирлайди Иккинчи Иблис:
“Томирига туташдир денгиз”

Силкинару улғаяр дарахт.
Ниқоблари жиққа қора тер,
Болта урар иблислар карахт.

Шивирлайди Учинчи Иблис:
“Томир эмас, қурисин Денгиз!”

Чағалайнинг йиғиси каби
Денгиз яна бўрон уфурар...
Кўтарару қадаҳни ичмай,
Йўлак узра отар: “Йўл хато!”

Қудрат Бобожон, Швеция

 
1310 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Сен уйғондинг –қайтди чекинган иймон,
Сен уйғондинг –қайтди бекинган виждон.
Сен уйғондинг- қайтди ватанга "Қурьон",
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.

Оналар алласи фалакка нидо,
Боболар салласи белингга фидо.
Йўлингда қўллагай бир ёлғиз худо,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.

Кўп кўрдинг ҳийлагар сайловларини,
Ваьдалар азалий алдовларини.
Тиллари бурролар пайровларини,
Талабалар шаҳри исён бешиги.
Эркликка очилган нажот эшиги.

Омон бўл, эй, юртим посбони қальам,
Жипслаш, қалқсин кўринмас алам.
Озодлик байроғин кўтаргин илдам,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.

Тошкент шаҳри, 1989 йил.

 
1423 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
ххх

Яна чарчаб келдим қаршинга она,
Бир чимдим юпанч бер, озгина сабр.
Сенсан қиблагоҳим, суянчим тоғим,
Тўрт томон сим девор, саҳрои кабр.

Она соғичларни тўсолмас девор,
Қўрқмас руҳимга дунё бир қарич.
Елкамда оламон, ташвиши бисёр,
Туримман қаршингда сўзларинга зор.

Она чарчаган маъюссан нечун?
Нечун чеҳрангда синиққан кулгу.
Шунчалар қўрқинчми қайғу-ташвишим,
Елкамдан ирғитсам аломон етим.

Яна чарчаб келдим қаршинга она,
Тўрт девор шовқини ғулу солади.
Озгина жимлик бер, бор йўғи жимлик,
Оломон бир нафас қилсин тантана.

Яна чарчаб келдим олдинга ОНА.

(Қарши қамоқхонаси, 1996 йил).

 
1495 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Чарчадим она мен чарчадим она,
Умр салтанати чатнади, синди.
Даҳшат бостирар сўнгсиз ва сўнгсиз,
Умрим уммонида тўлқинлар тинди.

Она, чарчадим бу ёлғон дунёнинг,
Кетгим келади рост тамонига.
Қайғу денгизида чўксам чўкибман,
Асло осилмайман чўп-самонига.

Ўтиб бўлди, она, ўттиз уч баҳор,
Уларнинг гуллари занглади сўлди.
Замона зўрники, шоҳлар қасридан,
Оққан қонга умрим жомлари тўлди.

Остонада турар фармони-олий,
Қўлида қиличи, бошида тожи.
Мен эса чарчадим, хўп, хайр энди,
“Ассалому-алайкум, дорнинг оғочи”.

(Қарши қамоқхонаси, 1994 йил).

ххх

 
1184 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
1 2 3 »
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Декабрь 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini kim?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 21
Мини-чат
200