Juma, 20.12.24, 10.50
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 29
Yangiliklar
Афғонистондаги Америка қўмондонлигидан айтишларича, Покистон билан мавжуд тинчлик битимига қарамасдан, мамлакатнинг шарқий чегара ҳудудларининг айрим қисмларида афғон ва НАТО бошчилигидаги кучларга қаратилган ҳужумлар уч маротабага ортган.

Олдинроқ Покистон ҳукумати Шимолий Вазиристон вилоятидаги қабилалар раҳбарлари билан имзолаган тинчлик битимига кўра, қабилалар Толибон дастакловчиларининг Афғонистон-Покистон чегарасидан ўтишлари олдини олишлари, бунинг эвазига Покистон ҳукумати бу ҳудудларда ҳарбий амалиётлар ўтказмаслиги керак.

Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондонлиги вакили полковник Жон Парадиснинг Толибон янада фаоллашгани ҳақидаги баёноти Вашингтонда АҚШ Президенти Жорж Буш Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай ҳамда Покистон Президенти Парвез Мушарраф билан Вашингтонда учрашган пайтда эълон қилинди.

Ушбу учрашувда Покистон ва Афғонистон раҳбарлари бир-бирлари билан суҳбатлашмаганлар, ҳатто қўл бериб кўришмаганлар.

Жаноб Ҳомид Карзайнинг фикрича, айнан Покистоннинг Шимолий Вазиристонида тинчлик битимга эришилганидан кейин жангарилар Афғонистон ҳудудидаги фаолликларини оширганлар.

Афғонистон раҳбари Покистон ҳукуматини ўз ҳудудида жангариларнинг ҳарбий тайёргарликдан ўтаётганликлари ва ундан кейин Афғо ... Читать дальше »

 
1107 marta o'qildi |
30.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Yangiliklar
резидент Парвез Мушарраф Покистон жосуслик хизматининг "Ал-Қоида" ва Толибонга билвосита ёрдам бераётгани ҳақидаги Британия жосуслик хизмати ходими тайёрлаган ҳужжатдаги даъвони ғазаб билан инкор этган.

Би-би-си билан суҳбатда генерал Парвез Мушарраф мамлакатининг жосуслик хизмати -
ISI ўзига юкланган вазифани аъло
даражада бажараяпти, деб айтган.

"Мен буни 200 фоиз рад этаман. ISI "Ал-Қоида" ортидаги кучларни тор-мор этаётган жуда интизомли ташкилот. Агар бу ташкилот ўз ишини аъло даражада бажармаса 680 кишини қўлга олиб бўлмас эди", деб айтган Покистон президенти.

Британия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган ҳужжатда Покистон жосуслик хизмати терроризмни дастаклаётган мамлакатдаги диний фирқаларни қўллаб-қувватлаётгани айтилади.

Ҳужжатда Покистон бош-бошдоқлик ёқасидаги мамлакат дея баҳоланган.

Британия Мудофаа вазирлигидан билдиришларича, ушбу ҳисобот мамлакат ҳукумати ёки вазирликнинг нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Би-би-си мухбирининг хабар қилишича, АҚШ ва Британия аксилтеррор хизматлари вакиллари ўзаро суҳбатларда Покистон терроризмга қарши курашда бундан-да кўпроқ ҳисса қўшиши мумкинлигини билдирадилар.

Шарҳловчилар Покистонда куч тизимлари давлат ҳаётида кучли таъсирга эга экани ва мамлакат махсус хизматлари фаолияти хорижий кузатувчиларда қатор саволларн ... Читать дальше »

 
1032 marta o'qildi |
30.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Yangiliklar
мерика Қўшма Штатларига расмий сафари арафасида Би-би-сига интервью берган Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни собиқ Совет иттифоқининг энг ривожланган ва энг демократик давлатига айлантириш ниятида эканини айтган.

Би-би-си: АҚШга сафар ва Президент Жорж Буш билан музокаралардан нималарни кутаяпсиз?

Нурсултон Назарбоев: Бу ташриф бизнинг ўзаро муносабатларимизни янги босқичга кўтаради, деб ишонаман. Биринчи навбатда, иқтисодий, сиёсий ва Қозоғистон етакчи ўрин эгаллайдиган минтақадаги халқаро вазият масалаларида.

Қўшма Штатлар Қозоғистонни минтақани барқарорлаштирувчи асосий давлат, деб атаган. Бизни бозор иқтисодиётига эга давлат, деб тан олишган. Бизнинг иқтисодиётимиз ўсиши, унинг суръатлари, биринчи навбатда, бизнинг иқтисодий ҳамкорлигимизни янги даражага кўтариш ҳақида гапиришимизга имкон беради. Хабарингиз бор, биз Қозоғистонни дунёнинг энг тараққий этган элликта давлати қаторига қўшишни мақсад қилиб олганмиз.

Қозоғистон аксилтеррор коалициянинг фаол иштирокчисига айланди. Биз шуни англадикки, дунёнинг энг қудратли давлати ҳам ҳужум объектига айланмайман, деб айтолмас экан. Жаҳон бунга қарши бирлашиши керак.

Қозоғистон ўзининг ҳудудидан минглаб учоқларнинг учиб ўтишига рухсат берди, Ироқ, ... Читать дальше »

 
1518 marta o'qildi |
30.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Yangiliklar
Шу кунларда "қозоғистонлик журналист Борат" суратга олган янги фильмнинг экранларга чиқиши кутилаётир. Фильм қаҳрамони Америка бўйлаб сафари чоғида Қозоғистон ҳақидаги ичакузди ҳикояларни ҳикоя қилади.

"Менинг исмим Борат. Мен қозоғистонлик журналистман. Менинг ҳукуматим мени бадиий
фильм яратиш учун Амриқога
жўнатди. Марҳамат --- томоша
қилинг!", деб бошланади фильм.

Инглизчани синиқ ва сохта Советлар лаҳжасида гапирадиган, бурама мўйловли Боратга ўлсангиз ҳам мамлакатингиз элчилигини топширмаган бўлардингиз. Устига устак у ўта қўпол, шилқим, антисемит ва ирқчи. У ўзининг Америка бўйлаб саёҳатини отларга қўшилган бузуқ енгил автомашинасини судраш билан бошлайди...

Ҳар тўхтаганида Борат кимнидир ҳақорат қилади, кимнидир эса устидан кулади. Жомадонига товуқ солиб олган "қозоқ журналисти" юз-қўлини унитазда ювади ва "менинг мамлакатим шунчалар тараққий этганки, бизнинг аёлларга автобусда юришга рухсат берилган", - деб қўшиб қўяди.

Борат уйдирма ном албатта. Бу қаҳрамонни британиялик қизиқчи Саша Барон Коҳен ўйлаб топган. Саша Барон вақтида бошқа миллатлар, жумладан инглизларни ҳам масхара қилган. Британиялик қизиқчининг янги фильмидаги ичаку ... Читать дальше »

 
1195 marta o'qildi |
30.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini necha yoshda

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 24
Мини-чат
200