Можаристонда бу каби намойишлар қарийб йигирма йилдан бери мисли кўрилмаган... Можаристон полицияси тун бўйи Будапешт марказида зўравон норозилик намойишчиларни тарқатиш учун йиғлатадиган газ ва сув пуркагичлар ишлатган. Будапешт марказидаги биноларга ҳужум қилинди, машиналарга ўт берилди.
Полиция билан тўқнашувлардан аввал намойишчилар Бош вазир Ференс Жйўрчаннинг истеъфога чиқишини талаб қилишганди.
Можаристонда бу каби намойишлар қарийб йигирма йилдан бери мисли кўрилмаган... Можаристон полицияси тун бўйи Будапешт марказида зўравон норозилик намойишчиларни тарқатиш учун йиғлатадиган газ ва сув пуркагичлар ишлатган. Будапешт марказидаги биноларга ҳужум қилинди, машиналарга ўт берилди.
Полиция билан тўқнашувлардан аввал намойишчилар Бош вазир Ференс Жйўрчаннинг истеъфога чиқишини талаб қилишганди.
БМТ жаҳоннинг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш истагида БМТнинг Олий Ассамблеясида дунё раҳбарлари Яқин Шарқ, Судан ва Ирокдаги инқирозлар билан бир қаторда, жаҳоннинг бошқа энг долзарб муаммоларини ҳам муҳокама этиш истагидалар. Ҳар йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Олий Ассамблеяси дунё раҳбарларини Нью Йоркка йиғиб, уларга ўз хавотирларини халқаро минбардан туриб, баён қилиш имконини беради.
Халқаро ташкилотнинг Олий Ассамблеяси ҳам чекка-чеккада бўлиб ўтувчи қатор йиғинлар каби, дунёда мавжуд инқирозларга қарши туриш учун жаҳоннинг қудратли ўйинчиларини бир жойга тўплашнинг камдан-кам имкониятларидан биридир.
Бирлашган Миллатлар бош котибининг айтишича, фуқаролар уруши ёқасида турган Ироқ жорий йилда бўй кўрсатган бўҳронлардан биригина эмасдир.
Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг издан чиқаётганлиги ва Ливанда бир амаллаб эришилган оташкесимни тутиб қолиш каби муаммолар ҳам шулар жумласидандир.
Ундан ташқари, бир жойда тўхтаб қолган Яқин Шарққа оид тинчлик музокараларини жонлантиришга қаратилган қатор мулоқотлар ҳам режалаштирилган.
Яна бошқа музокаралар эса Бирлашган Миллатларга қарашли хавфсизлик кучларининг Дарфурга жойлаштирилишига рухсат бериши учун
... Читать дальше »
Франса Президенти Жак Ширакнинг айтишича, Эроннинг ядровий дастурига доир муаммони ечишнинг энг мақбул йўли Теҳронни Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик кенгаши эътиборига ҳавола этиш эмас. " Мен мулоқотсиз бу масалага ечим топиш мумкин деб ишонмайман", деб айтган Ширак жаноблари ва Эронга қарши жазо чоралари билан таҳдид қилишни тўхтатишга чақирган.
Америка Қўшма Штатлари агар Эрон уранни бойитишни тўхтатмаса Теҳронга қарши жазо чораларини қўллашга чақирмоқда.
Президент Ширакнинг ушбу сўзлари БМТ Бош Ассемблеясига жаҳон раҳбарлари йиғилиши арафасида янграмоқда.
Эрон ўзининг ядровий дастури устида фақатгина тинч йўлда фойдаланиш учун ишлаётганини урғуламоқда.
Аммо Америка ва айрим бошқа давлатлар Теҳронни ядровий қуролларга эга бўлиш ҳаракатида айблашади.
Президент Жак Ширакнинг Эронга нисбатан жазо чораларидан кўра музокараларни афзал кўриш борасидаги чақириғи жаҳон ҳамжамияти Эронга нисбатан муносабатини аниқлаштириб олиши кераклиги юзасидан босимлар кучаяётган пайтга тўғри келмоқда.
Ўтган ой Эронга уранни бойитишни тўхтатиши учун БМТ берган муддат якунланди.
Аммо Эрон бу талабларга қулоқ тутмаслигини аниқ-таниқ намойиш этмоқда. Эрон уранни бойитишдан тўхтагани йўқ..
Балки тарихни эмас, ўз ҳаётини эслаш кифоядир? Яна пахта ҳақида ёзишга қишлоқ хўжалиги бўйича ёш тадқиқотчи йигитнинг қуйидаги ҳикояси сабаб бўлди. Уни бор бўйича эътиборингизга ҳавола этмоқчиман. Воқеалар қайси замонни эслатиши, албатта яқиндан тарихдан хабардор кишига, яхши маълум бўлса керак. “Қишлоқ хўжалигига оид илмий тадқиқотлар қилувчи корхонамиз Тошкент вилоятидаги туманлардан бирида жойлашган. Мен энг ёши бўлганим учун пахта масаласи бўйича мажлисга жўнатишди. Туманда борки корхона раҳбарлари ва вакиллари шу ерда йиғилган.
Юқорида ҳоким ва прокурор ўтирган экан. Ҳоким юқоридан берилган махсус буйруқ бўйича ҳар бир корхонада пахта теримига жалб этиладиган ходимлардан иборат “пахта отрядлари” тузилиши ва зудлик билан теримга жўнатилишини айтди.
Сўнг ҳоким ҳар бир отрядда қанчадан киши бўлиши ҳақида бирма-бир буйруқ бера бошлади. Бир корхона раҳбари 90 кишидан иборат отряд тўплаши ҳақида буйруқ олганидан кейин “кечирасиз, бизда бунча одам йўқ, қандай тўплайман” дея норозилик билдирди.
Ҳоким прокурорга қаради. Прокурор буйруқ берди: “Олиб боринглар, қамоққа тиқинглар!” У одамни милиционерлар олиб чиқиб кетди.
20 йил олдин бўлганидек пахта режаси қанда
... Читать дальше »
Ўзбекистон марказий нашрлари ҳафта давомида иқтисод, маориф, ташқи савдо ва алоқаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида хабарлар бериш билан бирга доимий мавзуга айланган ватанга муҳаббат, мафкуравий ва маънавий таҳдидлар ҳақида ёзишда давом этган. Ўтган ҳафта президент Ислом Каримовга ЮНЕСКО олтин медалини топширган ташкилот раҳбари Коичиро Мацууранинг Хоразмдаги Маъмун академияси “кутганидан ҳам зиёда” эканидан ҳаяжонга тушгани рўзномалар саҳифаларини безаган.
Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш тўғрисидаги шартноманинг имзолангани ҳақидаги расмий хабар ва шу муносабат билан БМТ Бош котиби Кофи Аннан юборган мурожаат ҳам деярли барча рўзномалардан жой олган.
Президентнинг ерга хусусий мулкчилик ҳақидаги фармонидан руҳланиб ёзилган мақолалар ҳамда янги қурилган мактаб биноларидан фахр ва ифтихор ҳисси “Инсон ва қонун”, “Фидокор”, “Моҳият” каби рўзномаларнинг бош саҳифаларида акс этган.
Бироқ рўзномаларда пахта терими ва унга ялпи сафарбарлик бошлангани ҳақида бир оғиз ҳам хабар берилмаган. Гарчанд, пойтахт Тошкентда ҳам айрим корхоналар хизматчилари кўрпа-тўшагини кўтариб пахта даласига отланган бўлса-да.