Juma, 20.12.24, 10.49
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 27
Maqolalar
Россия Марказий сайлов комиссиясининг раиси Александр Вешняков Владимир Путинни учинчи муддатга президентликка сайлаш ҳуқуқини берадиган референдумни ўтказиш мамлакат конституциясига зид эканлигини билдирган.
Шимолий Осетиядаги "Тотувлик ва барқарорлик" деб номланган ташаббус гуруҳи сентябр ойи бошида Россия Федерацияси конституциясидан бир шахснинг учинчи маротаба мамлакат президенти этиб сайланишини истисно қиладиган бандни олиб ташлаш борасида референдум ўтказиш таклифи билан чиққан, бу борада Россия Марказий сайлов комиссиясига мурожаат этганди.

Москвада ўтган матбуот анжуманида Александр Вешняков конституцияга ўзгартириш киритиш мақсадида референдум уюштириш назарий жиҳатдан мумкин, деб айтган.

Россия қонунчилигига биноан, сайланган мамлакат президенти ёки парламенти фаолиятининг охирги йилида референдум ташкил қилиш мумкин эмас, Россия Давлат думасининг сўнгги йили эса шу йилнинг декабрида бошланади.

Россия Марказий сайлов комиссияси Владимир Путинни учинчи муддатга мамлакат президенти этиб сайлаш мақсадидаги референдумни ташкил қилиш ташаббус гуруҳининг сўровини рад этган.

"Тотувлик ва барқарорлик" гуруҳи референдумга таклиф этган савол шундай ифодаланган: "Сиз бир шахс икки муддатдан ортиқ Россия Федерациясининг президенти лавозимини эгалламаслигига розимисиз?"

"Тотувлик ва барқарорлик" ташаббус гуруҳи фаоллари сайлов комис ... Читать дальше »

 
1137 marta o'qildi |
28.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Ироқдаги уруш умумжаҳон исломий жиҳод тарафдорларини жалб қилишга ёрдам берди, дейилади Америка жосуслик хизматларининг ошкор этилган махфий ҳисоботида.
Якшанба куни "Нью-Йорк Таймс" рўзномаси жаҳондаги терроризмга бағишланган АҚШнинг 16 жосуслик идораси таҳлили асосидаги ҳисоботнинг айрим хулосаларини чоп этганди.

Махфий ҳисоботдан парчаларнинг матбуотга сизиб чиққанидан сўнг Америка Президенти Жорж Буш унинг айрим қисмларини эълон қилишга ваъда берганди.

Ҳисобот парчаларининг эълон этилишини танқид қилган Президент Буш, бундан кўзланган мақсад ноябр ойига белгиланган Конгресс сайловларига таъсир кўрсатиш, деб айтди.

АҚШ президенти ушбу ҳисоботда Ироқдаги уруш муваффақиятсизликка учради, деган хулосага келингани борасидаги фикрларга қўшилмаслигини айтган.

Ҳисобот хулосалари АҚШ Президентининг Ироқда қолиш керак, деган ташаббусини қўллаб-қувватлашга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Шу билан бирга, эълон қилинган парчалардан бу ҳисоботда Оқ уй истамайдиган нуқталар ҳам мавжудлиги кўринади.

Махфий ҳисоботда ёзилишича, Ироқдаги жиҳод террорист раҳбарлар ва ижрочиларнинг янги авлодини пайдо қилади.

Америка етакчилигида амалга оширилаётган терроризмга қарши кураш "Ал-Қоида"га жиддий шикаст етк ... Читать дальше »

 
1081 marta o'qildi |
28.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев хамкасби Жорж Буш билан ўзаро алоқаларни мухокама этиш учун Вашингтонга йўл олган.
Охирги тўрт йил ичида ғарб матбуоти билан қилган илк суҳбатида жаноб Назарбоев ўз мамлакатини собиқ совет иттифоқидаги энг фаровон ва демократик давлатга айлантиришга
бел боғлаганини айтган.

Қозоғистон Америка Қўшма Штатларининг Марказий Осиёдаги энг яқин иттифоқчисидир, аммо у Россия ва Хитой билан ҳам яхши шериклик муносабатларида. Уларнинг барчаси Қозоғистонинг йирик нефт ва газ заҳираларига катта сармоялар киргизишмоқда.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Би-би-сига берган махсус интервюсида мамлакатининг АҚШ билан давомли ҳамкорлиги ҳақида узоқ гапирди. Жаноб Назарбоев, шунингдек, террорга қарши курашда ўз мамлакати ролини таъкидлаб, Ироқ ва Афғонистондаги қайта қуриш ишларидаги ҳиссасини урғулади. У, шу билан бирга, Қозоғистонни ядро қуролидан холи мамлакат деб эълон қилиш қарорининг муҳимлигини айтиб, АҚШнинг Қозоғистонда Шўролар давридан қолган ядро қуролларини йўқотишдаги кўмагини олқишлади.

Қозоғистон президентига кўра, Вашинтонга сафари чоғида иқтисодий ҳамкорлик масалалари асосий ўринни эгаллайди. Америка  ... Читать дальше »

 
1258 marta o'qildi |
28.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Яна пахта ҳақида ёзишга қишлоқ хўжалиги бўйича ёш тадқиқотчи йигитнинг қуйидаги ҳикояси сабаб бўлди. Уни бор бўйича эътиборингизга ҳавола этмоқчиман. Воқеалар қайси замонни эслатиши, албатта яқиндан тарихдан хабардор кишига, яхши маълум бўлса керак.
“Қишлоқ хўжалигига оид илмий тадқиқотлар қилувчи корхонамиз Тошкент вилоятидаги туманлардан бирида жойлашган. Мен энг ёши бўлганим учун пахта масаласи бўйича мажлисга жўнатишди. Туманда борки корхона раҳбарлари ва вакиллари шу ерда йиғилган.

Юқорида ҳоким ва прокурор ўтирган экан. Ҳоким юқоридан берилган махсус буйруқ бўйича ҳар бир корхонада пахта теримига жалб этиладиган ходимлардан иборат “пахта отрядлари” тузилиши ва зудлик билан теримга жўнатилишини айтди.

Сўнг ҳоким ҳар бир отрядда қанчадан киши бўлиши ҳақида бирма-бир буйруқ бера бошлади. Бир корхона раҳбари 90 кишидан иборат отряд тўплаши ҳақида буйруқ олганидан кейин “кечирасиз, бизда бунча одам йўқ, қандай тўплайман” дея норозилик билдирди.

Ҳоким прокурорга қаради. Прокурор буйруқ берди: “Олиб боринглар, қамоққа тиқинглар!” У одамни милиционерлар олиб чиқиб кетди.


20 йил олдин бўлганидек пахта режаси қандай усул билан бажарилаётгани ўйлантирмайди
Эртасига кў ... Читать дальше »

 
1205 marta o'qildi |
28.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Тожикистонда 6 ноябрга белгиланган мамлакат президентлигига сайловолди кампанияси бошланди. Мамлакатда беш киши президентликка ўз номзодини илгари суриши маълум қилинган.
Тожикистондаги асосий мухолиф ҳаракат - Ислом Уйғониш партияси бўлғуси президентлик сайловларида ўз номзодини илгари сурмаслигини айтган.

Тожикистондаги фуқаролар уруши йилларида дунёвий ҳукуматга қарши курашган исломий партия сайловларнинг озод ва адолатли ўтиши эҳтимоли жуда паст эканини айтган.

Олдинроқ мухолифатдаги икки фирқа - Демократик ва Социал-демократик партиялар сайловларни бойкот қилишларини айтишганди. Улар президентлик сайловларини ўтказишнинг ўзи ноқонуний эканини даъво қилишди. Бўлажак сайловларда жорий Президент Имомали Раҳмонов учинчи бор ўз номзодини қўйишга қарор қилган.

Агарда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоновга ижобий баҳо бермоқчи бўлсангиз, бир неча йил аввал фуқаролар уруши гирдобида бўлган мамлакатни маҳорат ва пўписалар йўли билан бирлаштириб туришга муваффақ бўлганлигини айтишингиз мумкин. Аммо Раҳмонов танқидчиларига кўра, бу бирлашув мамлакатга ўта қимматга тушди ва президент бошқаруви тобора авторитарлашиб бормоқда.

1997 йилда эришилган тинчлик битими иккала томон раҳбарларининг сиёсий воқеликка тан беришлари сифатида талқин қилинганди. Ушбу битим рақибла ... Читать дальше »

 
1272 marta o'qildi |
28.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 4.0/1 |
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni qayerdan toptingiz

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 20
Мини-чат
200