Bundan buyon Gulruh jinnixonasiga yozilgan bemorlarninng ro'yhati chiqarilib qoyiladi. Har bitta jinni royhatga olingan kundan boshlab tegishli palataga yotqiziladi va unga bosh vrach tomonidan turlicha tashis qoyiladi. Boshqa jinnilar ham kelgan bemor ahvoliga ta'sir korsatishi mumkin.
O'zingizni registratsiya qilganingizdan keyin albatta test ropshiring.
Халқаро анжуман ниҳоясига етди Шу йилнинг 5 ва 6 январ кунлари Швециянинг Сётер шаҳрида "Ўзбекистон: Кеча, бугун ва эртага" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Европа давлатларидан ва Марказий Осиёдан вакиллар, ҳуқуқ ҳимоячилари, сиёстчилар ва журналистлар қатнашган анжуманда "Ўзбекистон тақдири билан шуғулланувчи Доимий Комиссия" ташкил этилди ва бир қанча муҳим масалалар муҳокама қилинди. Анжуман тўла демократик руҳда ўтди.
Дастлаб демократия ва инсон ҳуқуқлари учун кураш олиб борган инсонлар ва Андижон воқеаси қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилинди.
Анжуман қатнашчилари дастлаб кўриб чиқиладиган мавзуларни муҳокама қилдилар ва улардан учтасини қабул қилдилар.
Улар:
1. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ва сиёсатчи Ҳазратқул Худойбердининг "Ўзбек мухолифати ва демократик ҳаракатларнинг кечаги ва бугунги куни" мавзусидаги маърузаси.
2. "Бирдамлик" ҳаракатининг Европа бўлими раҳбари, таҳлилчи Дўстназар Худойназарнинг "Каримов режимига қарши биз қандай кураш йўлини танлашимиз керак?" номли чиқиши.
Туркманистоннинг миллий хавфсизлик вазири аҳолини осойишталикка чақирди ва жума кунги телевидение орқали чиқишида мамлакатнинг муваққат Президенти Қурбангули Бердимуҳамедов Туркманбошининг изидан боришга ваъда берди.
Гарчи жаноб Ниёзов ўзидан қашшоқлик ва абгор таълим ҳамда соғликни сақлаш тизимини мерос қолдирган эса-да, ҳозирда кўпчилик туркманистонликлар эшитишни хоҳлаган нарса ҳам шу.
Ўз номини ошкор этишни истамаган ашхободлик бир талаба у билган ҳамма Президент Ниёзовнинг ўлимидан ларзага келгани, юракдан қайғураётгани ва мамлакатда беқарорликлар бошланиб кетишидан хавотирда эканини айтди.
Мутлақ ҳукмдор
Ўтган йигирма йил давомида жаноб Ниёзов шахсга сиғинишнинг мисли кўрилмаган намунасини яратди.
У ўзига олтиндан ҳайкал қурдирди ва ойлар н
... Читать дальше »
Кондолиза Райс: 'Ироқдаги қурбонлар ўзини оқлайди'
Кондолиза Райс Райс хонимнинг айтишича, Ироқдаги демократия Яқин Шарқ қиёфасини ўзгартиради Америка Қўшма Штатлари Давлат котибаси Кондолиза Райснинг айтишича, Ироққа қурбон келтирилган инсонлар ҳаёти, ажратилган куч ва сарфланган молия ўзини оқлайди, чунки Ироқда барқарор демократия ўрнатилиши Яқин Шарқни ўзгартириб юборади.
"Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги билан суҳбатда Райс хоним Ироқни Вашингтон ташқи сиёсатининг марказий мавзуси деб атаган.
"Тил жуда муҳим, айниқса сиз бу тилда кенг жамоатчиликка мўлжаллаб ўз сиёсатингизни тақдим қилмоқчи бўлсангиз", деб ёзади Би-би-си мухбири Жонатан Маркус АҚШ давлат котибасининг "Ассошиэйтед Пресс" агентлигига берган интервюсини шарҳларкан.
Американинг Ироққа нисбатан сиёсатини ўзгартиришга даъват қилган Бейкер-Хэмилтон ҳисоботи эълон этилганидан буён ҳар бир баёнот, ҳар бир хабар ва ҳар бир мулозим тилга эътиборлироқ бўла бошлади.
Айрим иборалар ўзгарди - масалан, Ироқда собит туриш деган ибора истеъмолдан тушиб қолди, деб ёзади Би-би-си мухбири.
Аммо тил ва сўз бошқа, ҳаёт бошқалигича қолмоқда.
Кондолиза Райс хоним сўнгги интервюси билан эса бир маънода "&
... Читать дальше »
Виктор Юшченко ва Владимир Путин Президент Путин ташрифи муносабатлар яхшиланганини англатади Украинанинг ғарбпараст президенти Виктор Юшченко сўзларига кўра, Президент Путин билан музокаралар Россия билан Украина муносабатларининг янги саҳифаси бўлган.
Сўнгги икки йил мобайнида Украина билан Россия муносабатларининг яхшиланаётгани аломатлари пайдо бўлгандан кейин Президент Владимир Путин Украинага илк бор ташриф буюрган.
Президент Путиннинг Киевга охирги сафари 2004 йил Виктор Юшченко россияпараст Виктор Януковични президентлик сайловларида ютиб чиққанидан кейин юз берганди.
Муносабатлар совуқлашишига Украинадаги "норинж инқилоби" ва ундан сўнг қудратга келган сиёсатчиларнинг Ғарб томонга йўналган сиёсати сабаб бўлган.
Россия Президенти Владимир Путин мулоқотлар дўстона ва ишчан муҳитда ўтди, деб айтган.
Президент Путиннинг Украинага сафарида энергетика хавфсизлиги масаласига асосий ўрин берилган.
Президент Путиннинг ташрифи Россия Украинага газ баҳоси туфайли газ таъминотини тўхтатиб қўйганига қарийб 1 йил тўлиши арафасида бўлиб ўтган.
Россиянинг гази Украинадаги қувурлар орқали Оврўпога етказилиши туфайли ўшанда Оврўпо Иттифоқининг совуқ қотишига тўғри келганди.
Икки раҳбар музокараларидан кейин Президент Путин Россия билан Украина ўртаси
... Читать дальше »
Остонадаги улкан ўтов Қозоғистон тараққиётини кўз-кўз қилиш ниятида Остонада улкан ва ажабтовур иншоотлар қурилмоқда
Совет Иттифоқи қулаши ортидан Марказий Осиё сиёсий, мафкуравий ва иқтисодий ўзгаришларга юз тутаркан, минтақанинг "шўровий" марказлари ҳам ўзгара бошлаган.Йирик бозорлар Қирғизистонга кўчаётган бўлса, Қозоғистон қашшоқлашган минтақадаги оддий ишчи кучидан тортиб, илм-фан ҳамда санъат аҳлини ҳам ўзига тортаётир.
Бу ўринда мамлакат тараққиётининг рамзи сифатида яйдоқ қозоқ даштларида гуркираб ривожланаётган ва каттараётган янги шаҳарларни қайд этиш мумкин.
Қозоғистоннинг янги пойтахти Остона сиёсату ҳокимиятга алоқадор касб вакилларини ўзига тортса, тижорат ва санъат аҳли Алматини афзал билишади.
Каспий бўйидаги Ўтров шаҳри эса аллақачон бу мамлакатнинг "нефт пойтахти" номини олган бўлиб, ўн минглаб ғарблик мутахассислар мазкур шаҳарчада истиқомат қилишади.
Бир неча кун илгари Лондондаги "Метро" газетаси Ўтровга бориб, у ерда қозоқ қизига уйланган бир шотландиялик ошпаз ҳақида мақола чоп этди.
Маълум бўлишича, боёқиш куёв ўз мамлакатига қайтишд
... Читать дальше »
Лондонда совет модернизмининг нисбатан нотаниш юлдузларидан бўлган ўзбекистонлик суратчи Макс Пенсоннинг кўргазмаси очилди. Россиялик бадавлат тадбиркор Роман Абрамович ҳомийлик қилаётган кўргазмада намойиш этилган суратлар 1917 йил инқилобидан сўнг Ўзбекистон тажрибасида идеал социалистик мамлакат қуриш йўлидаги жадал ҳаётни акс эттиради.
Бу Совет Иттифоқи ва, жумладан, Ўзбекистон тарихидаги осон давр эмасди. Одамлар йўқчилик, талофот ва оғир мехнат ичра фожеалардан омон чиқишга уринганлар.
1920 ва 40-йиллар ўртасида совет республикалари учун намуна деб кўз-кўз қилинган Ўзбекистонга совет модернист санъатининг асл юлдузлари юбориларди, улкан ўзгаришлар маскани бўлган Ўзбекистон совет ташвиқоти учун ўта муҳим бўлган.
Бироқ, Лондондаги кўргазма ташкилотчиси Ольга Свибловага кўра, бошқа фотосуратчилардан фарқли ўлароқ, Пенсон ҳеч қачон ташвиқот билан шуғулланмаган ва Совет Иттифоқига хизмат қилмаган.
Ўқувчилар Илк пионерлар “У инсонларга хизмат қилган. Бу ўта ноёб мувозанат, у ҳам инсонларга ва ҳам санъатга хизмат қилган. Макс Пенсон ўта инсоний фотосуратларни яратди. У даврдаги бошқа
... Читать дальше »
Шоҳида Тўлаганова сохта паспортлар билан Сохта паспортлар учун "ов" беш ой давом этди Би-би-си телеканалида намойиш этилган "Панорама" махсус дастурида журналист Шоҳида Тўлаганова Британияга Оврўпо Иттифоқи мамлакатининг сохта паспорти билан кириб келиш мумкинми ёки йўқми, деган саволга жавоб қидирди. Маълум бўлишича, бунинг имкони бор экан.
Лондондаги қаҳвахоналардан бирида ноқонуний муҳожирлар сохта паспортни қандай қилиб қўлга киритиш масаласини муҳокама қилишмоқда. Уларга украиналик "ишбилармон" "сабоқ" бераркан, бир ярми минг фунт стерлингга Чехия паспортини таклиф қилади.
Ишонмаяпсизми? Мен ҳам бошида бунга ишонмагандим. Менга нолегаллар Лондонда Оврўпо Иттифоқига кирган давлатларнинг сохта паспортини сотиб олиш осон ва одатий ҳол эканини тушунтиришганидан сўнггина бунга амин бўлдим.
Шу тариқа менинг Оврўпо Иттифоқи давлатлари бўйлаб саёҳатим бошланди. мен иттифоққа кирган 25 мамлакат паспортини сотиб олиш нақадар осон ёки мушкуллигини ва биратўла Британия чегаралари қанчалик мустаҳкамлигини ўзим синаб кўрмоқчи бўлдим.
доим ўз-ўзига ишониш, кўп юк олмаслик ва қўпроқ жилмайиш кераклигини уқтиришди
“Оврўполиклар чинакам бахт нима эканини тушунишмайди. Бахт - тирикчилик йўлида тирсак ва муштлар ёрдамида машаққатли кураш натижаси эканини улар англай олишмайди”, - дейди муҳожирлик кўйлагини биздан кўпроқ йиртиб улгурган танишим.
'Ўзимизникилар!'
Юртни ва юртда қолган яқинларни қўмсаш азобига тўйинган муҳожирлик кунларимиз бир-бирини қувлаб ўтаркан, аслида турли ирқдаги муҳожирлар мамлакатига айланиб бораётган Ҳолландияда собиқ Иттифоқдан келган “макондошлар” ҳам етарли эканини кашф қилдик. Ўзимиз каби бундай “собиқлар”ни ҳар қандай вазиятда адашмасдан ажратиб олиш мумкин. Ҳатто ҳолландчада қойиллатиб сўзлаётганида ҳам улар аслида дунёнинг олтидан бир қисмига тегишли эканини айрича талаффуз ошкор қилиб қўяди. Қолаверса, уларнинг аксари жонсараклиги билан ажралиб туради.
Кунларнинг бирида супермаркетда танишиб қолганимиз Анжела Александровна исмли аёл ҳам тилидан илинди. Етти йил аввал Бокудан оиласи билан қочқин сифатида келган Анжела хоним Ўзбекистондан эканимизни, устига устак русча сўзлашимизни билгач, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Оилавий ўзаро борди-келдилар бошланиб кетди. Ажойиб одамлар—бу ерда маблағни қандай тежаш лозимлигидан тортиб, оврўпача ҳаёт нозикликларигача беғараз насиҳатларини аяшмайди.