'Афтидан Козловнинг бошига профессионал фаолияти етган' Россия банк тизимини тозалаш уринишларига масъул бўлган мамлакат Марказий Банки раҳбарининг биринчи муовини Андрей Козлов ўлдирилган. Афтидан жаноб Козлов буюртма асосидаги қотилликнинг қурбони бўлган ва юз берган ҳодиса Россиянинг хориждаги тужжорий нуфузига таъсир этмай қолмаган.
Ваколатига ишончсиз банкларнинг рухсатномаларини олиб қўйиш масаласи ҳам кирган Андрей Козлов боши, қорни ва кўкрак қафасидан ўқ еган ва пайшанба куни тонгда олган жароҳатлари туфайли шифохонада жон таслим қилган.
Андрей Козлов Москванинг Сокольники туманида жойлашган "Спартак" футбол стадиони ҳудудида ҳужумга учраган.
Ҳодиса юз берган маҳалида у Марказий Банк ходимларининг футбол бўйича ўртоқлик учрашувида иштирок этаётган бўлган.
Босқинчилар эса қочиб қолишга муваффақ бўлишган, бироқ ҳозирда содир этилган қотиллик юзасидан тергов ишлари бошланиб кетган.
Козловнинг ўлими кимга керак?..
Тергов жараёнида бир неча тахминлар илгари сурилмоқда. Москва шаҳрининг прокурори Юрий Семиннинг айтишича, Андрей Козловнинг ўлимига профессионал фаолияти, босқинчиларнинг янглишиб кетганликлари ва ёда шахсий муносабатлари сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон матбуоти мана бир неча йилдирки мамлакатни “улкан қурилиш майдонига” қиёс қилиб келади. Бу иборани ҳар куни эшитиш ва ўқиш мумкин. Лекин айни пайтда Ўзбекистон “улкан кузатув вокзалига” ҳам ўхшайдики, бу ҳақда маҳаллий матбуот чурқ этмайди.
Ёзнинг иссиғию қишнинг чилласига қарамай, Ўзбекистондан Россия томон учаётган самолётлар бу бепоён юртга иш қидириб кетаётган ўзбеклар билан тўла бўлади ва ортга деярли бўш қайтади. Қозоғистон чегарасини кунига юзлаб ўзбеклар кесиб ўтиб, номаълум қисматга юз тутади.
Бугун Ўзбекистондан ташқарига иш қидириб кетганлар сони расман маълум эмас, баъзи кузатувчилар бу рақамни 3 миллиондан зиёд дейди. Таълим дарсликларида мамлакат бойликлари саналар экан, эндиликда Ўзбекистоннинг ишчи кучи ҳам экспорт қилиши фахр билан тилга олинади. Бироқ мазкур бойлик бошқа, дейлик тилла, пахта ва газ бойликлари каби қадрланмоқдами ёки йўқми, сукут сақланади.
Иш қидириб оиласидан ва ватанидан олисда юрган ўзбекларнинг аксарияти Россия ва қўшни Қозоғистонга тўғри келар экан, Ўзбекистон уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш масаласини бу давлатлар билан муҳокама қилишга шошилгани йўқ, дейди аксар кузатувчилар. Уларнинг айтишича, Ўзбекистонда бу каби муаммо борлиги расман тан олинмайди, акс
... Читать дальше »
Америка Қўшма Штатларида қарийб 3 минг инсон ҳаётига зомин бўлган 11 сентябр ҳужумларининг беш йиллиги муносабати билан хотира маросимлари ўтказилган.
Тадбирлар шанба куни Ню-Йоркдаги Жаҳон Савдо Маркази миноралари жойлашган ерга яқин черковда бошланган, АҚШ Президенти Жорж Буш қурбонлар хотирасига гулчамбар қўйган.
11 сентябр фожеасининг беш йиллигини санаси маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8 дан 46 дақиқа ўтганда бошланди, ана шу дақиқада гаровгирлар қўлга олган дастлабки учоқ Жаҳон Савдо маркази эгиз минораларининг шимолийсига келиб урилганди.
Кун бўйи мамлакат бўйлаб давлат байроқлари ярим туширилган ҳолатда бўлди, ҳужумлар содир этилган ҳамда миноралар қулаган дақиқаларда эса Америка сукутга чўмди.
Ибодатхонларда қурбонлар ёдига диний урф-одатлар бажо келтирилди.
Қурбонлар хотирасига гулчамбар қўйиш 11 сентябр фожеаси таъсирини бутун дунё ҳис қилди Америка Қўшма Штатларида қарийб 3 минг инсон ҳаётига зомин бўлган 11 сентябр ҳужумларининг беш йиллиги муносабати билан хотира маросимлари ўтказилган.
Тадбирлар шанба куни Ню-Йоркдаги Жаҳон Савдо Маркази миноралари жойлашган ерга яқин черковда бошланган, АҚШ Президенти Жорж Буш қурбонлар хотирасига гулчамбар қўйган.
11 сентябр фожеасининг беш йиллигини санаси маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8 дан 46 дақиқа ўтганда бошланди, ана шу дақиқада гаровгирлар қўлга олган дастлабки учоқ Жаҳон Савдо маркази эгиз минораларининг шимолийсига келиб урилганди.
Кун бўйи мамлакат бўйлаб давлат байроқлари ярим туширилган ҳолатда бўлди, ҳужумлар содир этилган ҳамда миноралар қулаган дақиқаларда эса Америка сукутга чўмди.
Ибодатхонларда қурбонлар ёдига диний урф-одатлар бажо келтирилди.
Бугунги кунда Қозоғистон шаҳарларида деярли ҳар бир кўчада казино-қиморхоналар фаолият кўрсатмоқда. Ҳатто ҳукумат томонидан Қозоғистон “Лас-Вегас”ини қуриш масаласи илгари сурилди.
Мамлакатда илк казино 1992 йилда ташкил этилган. “Мираж” номли бу қиморхонада ўйнаш учун ҳатто одамлар навбатда турарди. Сал ўтиб эса қиморхоналар ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайди. Ҳозир биргина Олмаота шаҳрида 50 та казино-қиморхона бор. Чимкентнинг ҳам ҳар бир кўчасида 2-3 тадан казино бор. Чимкентлик Нурлан ва Женис шаҳардаги казиноларнинг доимий мижозларига айланганига уч йил бўлди. Уларнинг айтишича, казинога ҳордиқ чиқариш, дам олиш учун келишади.
Статистик маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг аҳолисининг 60 фоизи ҳеч бўлмаса бир марта қиморхонада ўз омадини синаб кўрган. Казиноларнинг доимий мижозлари 30 ёшдан катта эркаклардир. Ўйинчиларнинг икки фоизини аёллар ташкил қилади.
Сўнгги пайтларда эса казинога қизиқиш янада кучайиб бормоқда. Айниқса, 2001 йилдан кейин мамлакатда қиморхоналар сони кескин ошди. Айни пайтда Қозоғистонда 150 дан ортиқ казино ва ўйин автоматига эга 30 мингдан кўп зал бор. Кузатувчилар бу қиморхоналарнинг эгалари, асосан, маҳаллий амалдорлар эканини айтади.
“Битта казинони ишга тушириш учун салкам
... Читать дальше »
11 сентябр ҳужумлари ортидан Марказий Осиёга Америка ҳарбийлари кириб келишди
АҚШдаги 11 сентябр ҳужумлари ортидан террорга қарши уруш бошланаркан, Марказий Осиё ҳам ўзини кутилмаганда халқаро диққат марказида кўрди. Вашингтон Афғонистондаги Толибон ҳаракатига қарши ҳарбий амалларини бошлаш олдидан минтақанинг Ўзбекистон ва Қирғизистон каби давлатлари билан иттифоқчилик алоқаларини йўлга қўйди. Шу асно Марказий Осиёда АҚШ ҳарбий базалари пайдо бўлди. Кейинчалик, Ўзбекистон билан ҳарбий муносабатлар узилган эса-да, аммо Афғонистон ва Қирғизистонда Америка ҳарбий иштироки сақланиб қолмоқда. Шу ҳолатда террорга қарши уруш манзарасида кечаётган жараёнларнинг минтақага таъсирини қандай таърифлаш мумкин? Би-би-си ушбу савол билан Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Маррейга мурожаат қилган.
Крейг Маррей: Марказий Осиёга кўрсатилган таъсир, албатта, Толибон ҳаракатининг ағдарилиши бўлди. Аммо, шу ерда бир нарсага ойдинлик киритиш керакки, Толибон Советлар давриданоқ етарлича тайёргарликдан ўтган армияга эга Ўзбекистон учун ҳеч қачон реал хавф солмаган. Лекин Вашингтон учун Ўзбекистон билан ўзига хос ва янада уст
... Читать дальше »
Қозоғистонда паст малакали ишчиларга талаб мавжуд Қозоғистон матбуоти хабарларига кўра, мамлакатда бошланган муҳожирларни қонунийлаштириш жараёнига мувофиқ 45 минг нафар ноқонуний муҳожирга Қозоғистонда яшаш ва ишлаш ҳуқуқи берилган. "Казахстан тудэй" ахборот агентлигининг мамлакат Ички ишлар вазирлигидан иқтибос келтиришича, бу меҳнат муҳожирларининг 33 минги ўзбекистонликлардир. Қозоғистон МДҲда меҳнат муҳожирларига нисбатан бундай жараённи қўллай бошлаган биринчи давлатлардан. Хўш, бу мамлакат иқтисодиёти учун қанчалик фойдали? Би-би-си ушбу савол билан қозоғистонлик шарҳловчи Досим Сатпаевга мурожаат қилди.
Досим Сатпаев: Қозоғистон Марказий Осиёнинг тез суръатларда ривожланаётган давлатларидан бири. Табиийки, меҳнат бозорида маълум миқдорда талаб мавжуд. Аммо бу талаб асосан малакаси юқори бўлмаган ишчиларгадир, бунда масалан қишлоқ хўжалиги, қурувчилик соҳасида ишлайдиганлар назарда тутилади. Бу соҳаларда қозоғистонликларнинг ўзларининг ишлашга одатда хоҳишлари йўқ. Айнан шу соҳаларда бўшлиқ юзага келгани туфайли Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келадиган меҳнат муҳожирлари қурувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда савдо
... Читать дальше »
Айрим мактаб ўқувчилари янги ўқув йилини бошламасдан пахтазорга отландилар Ўзбекистоннинг қишлоқ мактаблари ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳали парталарда тўлиқ ўрнашмасдан, китоб ва дафтарларининг оҳори тўкилмасдан туриб мамлакат иқтисодининг асосларидан бири бўлган пахта ҳосили ташвишларига кўмилди. Ўтган йили Ўзбекистон кўп йиллар давомида илк бор пахтадан мўл ҳосил олгач, бу йил ҳам аввалги натижани такрорлашга аҳд қилганидан пахта терими мавсумини ўта юқори даражадаги тезкорлик ва уюшқоқлик билан ўтказишга киришган. Бироқ об-ҳаво ҳар йили ҳар хил келади...
“Бу йил сув яхши бўлмади, пахта параш (сийрак демоқчи), фермерлар ҳам юрак ютиб турибди, режани бажармаса прокурорнинг қўлига тушишини билади,” дейди исмини айтишни хоҳламаган Фарғона водийсидаги мактаблардан бирида ишлайдиган ўқитувчи.
Унинг айтишича, собиқ шўро давридан қолган, ўқувчиларни ёппасига пахтага сафарбар қилиш анъанасининг фақат энг ёмон кўринишларини сақлаб қолган одатга биноан, коллеж ва мактаб ўқувчилари яна ҳокимият ва фермерлар ўртасидаги пахта можароси ёғида қовуриладиган кўринади.
Болалар меҳнатидан ноқонуний фойдаланилаётгани тан олинмайди “Биринчи ўқиш куниёқ теримига масъул ўқитувчилар туман марказига чақ
... Читать дальше »
Tojikiston qishloqlarida mustaqillik yillarida deyarli hech qanday taraqqiyot sezilmaydi Markaziy Osyo davlatlarida mustaqilliking 15 yilligi tantanalariga tayyorgarlik ko’rilar ekan, iqtisodiy jihatdan qiynalayotgan, sobiq SSSR sog’inchi bilan yashayotgan o’rta yoshli fuqarolar ko’p.
Tojikistonda hozirgacha sobiq SSSRni sog’inch bilan eslovchilar talaygina. Ularning aksariyatini 35-65 yosh orasidagilar tashkil etadi. Yoshlar esa erkinlik va mustaqillikni afzal bilishadi.
Shahristonlik o’qituvchi Saidikrom Gulomov sobiq SSSR davrining avfzallik tomonini ahillik bo’lganida, mahalliychilikning yo’qligida va shikoyatlarning yuqoridan tekshirilganida ko’radi. Unga ko’ra, bugun Tojikistonda mahalliychilik kuchli bo’lib, SSSR vaqtida bu narsa uncha ko’zga tashlanmagan.
“U vaqtlarda bir yoqqa borsangiz hech kim sizni kimsan, millating nima, qayoqqa boryapsan demasdi. Hozir bunday emasku axir?! Janubdagilar bizni bolalar Dushanbega borsa, “gujoi”-qayerliksan, “chantai”- necha kishisilar deb so’rashadi. Mahalliychilik kuchli-da, hali bu narsa oxirigacha yo’qotilmagan. Sovet Ittifoqi davrida adolat bor edi. Mahalliy hukumatda adolatsizlk bo’lsa yuqoriga yozishardi. Rahbarlar bundan cho’chir edi. Hozir rahbarni ustidan qeb arz qilsangiz Dushanbega “ko’rib chiqilksin” deb o’zlariga qayetaradi”,-deydi G’ulomov.
Tojikiston keksalarining kuni og'ir “Sho’ro davrini maqtash noto’gri. Sovet davrida ro’za tuta olmasdik. Men ro’za tutsam, menga partkom sekretari ma
... Читать дальше »
Yaponiya energetik resurslarga boy Markaziy Osiyo bilan yaqin hamkorlik qilish ilinjida Yaponiya Bosh vaziri Junichiro Koidzumi bugun Toshkentda O'zbekiston prezidenti Islom Karimov bilan muzokara o'tkazdi.
O'zbekiston prezidenti va Yaponiya bosh vazirining yakkama-yakka tartibdagi muzokaralari Do'rmon qarorgohida bo'lib o'tgan.
Uchrashuvda ikki tomonlama aloqalarning rivojlanishi, istiqbollari, xalqaro siyosat, xalqaro maydonda maslahatli tarzda siyosat yuritish, Afg'onistondagi vaziyatni barqarorlashtirishga ko'maklashish yuzasidan fikr almashilgan.
Yaponiya tomoni mintaqa davlatlarining integratsiyasini qo'llab-quvvatlashini bildirgan. O'zbekistonda Yaponiya bosh vazirining rasmiy tashrifiga e'tibor katta.
Matbuotda tashrifga va umuman Yaponiyaga oid maqolalardan tashqari, O`zbekiston siyosiy partiyalarining ham Yaponiya bosh vazirining tashrifiga munosabatlari bildirilmoqda.
O`zbekiston Xalq demokratik partiyasining markaziy kengashi raisi o`rinbosari, deputat Sharbat Abdullayevga ko`ra, dinyodagi eng rivojlangan mamalkatlardan biri - Yaponiyaning O`zbekistonga bildirayotgan qiziqishi mamlakatda sarmoya uchun qulay sharoit yaratilgani, xalqlar madaniyatining bir biriga yaqinligi bilan bog’liq.
Kuzatuvchilar hukumat tomonidan Yaponiya bosh vaziri tashrifiga berilayotgan e’tiborning ber necha sabablariga ishora qilmoqda.
Birinchi sabab - Junichiro Koidzumining tashrifi Andijon fojiasidan keyin rivojlangan demokratik davla
... Читать дальше »