Juma, 20.12.24, 11.16
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 11 » АҚШга ҳужумларнинг Ўзбекистонга таъсири
АҚШга ҳужумларнинг Ўзбекистонга таъсири
01.59
Дўстингизга йўлланг Принт - босма кўриниши

АҚШга ҳужумларнинг Ўзбекистонга таъсири


11 сентябр ҳужумлари ортидан Марказий Осиёга Америка ҳарбийлари кириб келишди

АҚШдаги 11 сентябр ҳужумлари ортидан террорга қарши уруш бошланаркан, Марказий Осиё ҳам ўзини кутилмаганда халқаро диққат марказида кўрди. Вашингтон Афғонистондаги Толибон ҳаракатига қарши ҳарбий амалларини бошлаш олдидан минтақанинг Ўзбекистон ва Қирғизистон каби давлатлари билан иттифоқчилик алоқаларини йўлга қўйди.
Шу асно Марказий Осиёда АҚШ ҳарбий базалари пайдо бўлди. Кейинчалик, Ўзбекистон билан ҳарбий муносабатлар узилган эса-да, аммо Афғонистон ва Қирғизистонда Америка ҳарбий иштироки сақланиб қолмоқда. Шу ҳолатда террорга қарши уруш манзарасида кечаётган жараёнларнинг минтақага таъсирини қандай таърифлаш мумкин? Би-би-си ушбу савол билан Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Маррейга мурожаат қилган.

Крейг Маррей: Марказий Осиёга кўрсатилган таъсир, албатта, Толибон ҳаракатининг ағдарилиши бўлди. Аммо, шу ерда бир нарсага ойдинлик киритиш керакки, Толибон Советлар давриданоқ етарлича тайёргарликдан ўтган армияга эга Ўзбекистон учун ҳеч қачон реал хавф солмаган. Лекин Вашингтон учун Ўзбекистон билан ўзига хос ва янада устувор алоқаларни мустаҳкамлаш имконияти пайдо бўлганди. Негаки Қўшма Штатлар шу йўналишда анчадан буён иш олиб бораётганди.

Би-би-си: Сиз айтган ўша хос муносабатларга кейин нима бўлди?

Крейг Маррей: Шу ерда мен Вашингтон ва Тошкент ўртасидаги алоқалар ҳали 1997 йилдаёқ бошланиб кетганини эслатишни жоиз, деб биламан. Ўшанда Президент Жорж Буш Ўзбекистоннинг Америкадаги элчиси Содиқ Сафоев билан Ўзбекистон билан бўлажак нефт ва газ соҳаларидаги ҳамкорлик битимини мубоҳаса этганди. 11 сентябр ҳужумларидан кейин эса кўп ўтмай Ислом Каримов зудлик билан ўз ҳудудларида ҳарбий база очиш учуни Вашингтонга рухсат берди. Вашингтон назарида айни база Марказий Осиёдаги доимий базага айланиши керак эди. Аммо, Америка учун таассуфли жойи шундаки, мазкур ўзига хос муносабатлар таназзулга юз тутди. Ушбу таназзул негизида эса илк навбатда иқтисодий сабаблар ётарди.

Би-би-си: Яъни сиёсий келишмовчиликлар бу ўринда асосий сабаб бўлмаган, демоқчимисиз?

Крейг Маррей: Йўқ. Вашингтон ва Тошкент ўртасидаги алоқаларнинг ёмонлашувида сиёсий омил, айниқса инсон ҳуқуқлари ва Андижон ҳодисалари ўта бўрттириб кўрсатилган, деб ўйлайман. Дипломатик йўналишнинг ўзгаришига асосий сабаб бу - Ўзбекистоннинг ўз нефт ва газ заҳираларини ишлаб чиқишда Россиядаги "Газпром" ширкатини танлагани бўлди. Шу билан бирга, 2002 йили Ислом Каримов иқтисодий ривожланишнинг капиталистик усулидан буткул воз кечди. Чунки Президент Каримов капитализм ва тоталитар назорат бир қозонда қайнай олмаслигини тушуниб етганди. Шунинг учун Америка ва Ўзбекистон алоқаларидаги таранглик Анжидон ҳодисаларидан олдин ҳам мавжуд бўлган, десак янглишмаймиз. Андижон қирғини эса ўртадаги алоқалар ёмонлашуви жараёнининг бир бўлаги эди.

Би-би-си: Жаноб Маррей, Ўзбекистон Россия ва Хитой етакчилик қиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо. Ўтган йили эса Ўзбекистон Овроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятига қайта кирди. Энди Ўзбекистон қай томонга қараб юради, деб ўйлайсиз?

Крейг Маррей: Менинг ўйлашимча, масаланинг энг қийин жиҳати шундаки, Ўзбекистондаги оддий одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар аломати ҳали ҳам кўринмаётир. Оддий тожир ёки тадбиркор бирор иш бошламоқчи бўлса, бирданига унинг устига божхона ходимидан тортиб, солиқчигача ёпирилиб келишади. Ўзбекистондаги барча даромадли тижорат соҳалари эса президент оиласи назоратига ўтган. Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистонда бойиш у ёқда турсин, балки кун кўриш ҳам муаммога айланган. Россиянинг газ ва нефт соҳасига киритаётган сармоялари эса оддий ўзбекистонликларнинг турмушларини яхшиламайди. Иқтисодий муаммолар устига-устак сиёсий эркинликларнинг ҳам йўқлигини қўшадиган бўлсангиз, вазиятнинг ўта хавфли эканини кўрасиз.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1326 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitn ishga tushganiga nech yil bo'ldi

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 37
Мини-чат
200