Juma, 20.12.24, 11.02
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 11 » Қозоғистонда муҳожирлар қонунийлаштирилади
Қозоғистонда муҳожирлар қонунийлаштирилади
01.57
Қозоғистонда паст малакали ишчиларга талаб мавжуд
Қозоғистон матбуоти хабарларига кўра, мамлакатда бошланган муҳожирларни қонунийлаштириш жараёнига мувофиқ 45 минг нафар ноқонуний муҳожирга Қозоғистонда яшаш ва ишлаш ҳуқуқи берилган.
"Казахстан тудэй" ахборот агентлигининг мамлакат Ички ишлар вазирлигидан иқтибос келтиришича, бу меҳнат муҳожирларининг 33 минги ўзбекистонликлардир. Қозоғистон МДҲда меҳнат муҳожирларига нисбатан бундай жараённи қўллай бошлаган биринчи давлатлардан. Хўш, бу мамлакат иқтисодиёти учун қанчалик фойдали? Би-би-си ушбу савол билан қозоғистонлик шарҳловчи Досим Сатпаевга мурожаат қилди.

Досим Сатпаев: Қозоғистон Марказий Осиёнинг тез суръатларда ривожланаётган давлатларидан бири. Табиийки, меҳнат бозорида маълум миқдорда талаб мавжуд. Аммо бу талаб асосан малакаси юқори бўлмаган ишчиларгадир, бунда масалан қишлоқ хўжалиги, қурувчилик соҳасида ишлайдиганлар назарда тутилади. Бу соҳаларда қозоғистонликларнинг ўзларининг ишлашга одатда хоҳишлари йўқ. Айнан шу соҳаларда бўшлиқ юзага келгани туфайли Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келадиган меҳнат муҳожирлари қурувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда савдо-сотиқ соҳасида иш топишади.

Қозоғистон 15 миллионча аҳолига эга холос. Шундай экан муҳожир ишчиларга талаб юқори бўлиб қолади. Нафақат арзон ишчи кучи, балки яхши мияларга ҳам талаб ошади. Менимча, Қозоғистон меҳнат муҳожирлари учун қўйилган квотани оширади.

Би-би-си: Сиз яхши мияли, яъни юқори малакали ишчиларни тилга олдингиз. Уларнинг Қозоғистонда иш топишлари қанчалар осон бўлади?

Досим Сатпаев: Бу катта муаммо аслида, чунки Қозоғистонда бошқа Шўро давлатларида каби "мияларнинг мамлакатни тарк этиши" жараёни юз берган, яъни юқори малакали мутахассислар хорижга кетишни бошлаганлар. Қозоғистон ҳозирда янги иқтисодий дастурни ишлаб чиққан ва унда саноатдан бошқа соҳаларга урғу берилади. Масалан, юқори технология ва биотехнология ҳамда компютер технологияси. Айнан шу соҳаларда мутахассислар етишмайди.

Аммо ҳукумат бунда асосан маҳаллий кадрларга кўпроқ эътибор қаратишга, яъни уларни тайёрлаб ўқитишга ҳаракат қилади. Чунки аслида ҳукумат Қозоғистонга қўшни давлатлардан юқори малакали ишчилар келишига умид қилмайди. Ҳозирча марказий осиёлик ишчилар паст малака соҳаларидаги бўшлиқни яхши тўлдиришаяпти, аммо юқори даражали мутахассислар иш излаб Қозоғистонга келишади деб мен ҳам ишонмайман.

Би-би-си: Паст малакали ишчилар, яъни қишлоқ хўжалиги ёки қурувчилик соҳасида ишлаш учун Қозоғистонга келаётган меҳнат муҳожирлари йўлида қандай тўсиқлар бор ҳозирда?

Досим Сатпаев: Қозоғистонда расмий квота бор ва унда Қозоғистон маълум соҳадаги ишчиларга муҳтожлиги айтилади. Агар бирон киши Қозоғистонга иш излаб келадиган бўлса, у аввало рўйхатдан ўтиши лозим. Яъни у меҳнат қилиш учун лицензия олиб, солиқлар тўлаши керак. Уни меҳнат билан таъминловчи шахс ёки ширкат ҳам унинг қонуний ишчи мақоми учун масъул ҳисобланади.

Аммо агар Қозоғистон иқтисодиётининг 30-35 фоизи расман қайд этилмагани, яъни "соя иқтисодиёти" эканини ҳисобга олсангиз, меҳнат билан таъминловчилар ана шу норасмий йўллардан фойдаланиб, ишчиларни ҳужжатсиз ишга ёллашлари табиий ҳол. Бу билан улар ишчига жуда кам маош тўлашади, хавфсизлик қоидаларига бўйсунилмайди ёки умуман улар ишчини алдашлари мумкин. Чунки ноқонуний меҳнат муҳожирларининг ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ ва бирор нарсани исботлаш учун маҳкамага ҳам мурожаат эта олмайдилар.

Ҳозирда Қозоғистонда бошланган легализация, яъни ишчиларни қонуний мақом билан таъминлаш дастури бу жараённи енгиллаштиради ва меҳнат мухожирлари учун тенг ҳуқуқли ишчи мақомини олишга ёрдам беради.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1250 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini qayerda yashaydi?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 31
Мини-чат
200