Juma, 20.12.24, 04.41
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » Maqolalar
Maqolalar
Американинг етакчи сиёсатчиларидан бири Жон Болтон Ливан саноат вазири,аксилсурия сиёсатчи Пьер Жмайлнинг жонига уюштирилган суиқасд Ливан ҳукуматига қарши давлат тўнтаришининг илк босқичи бўлиши мумкин деб айтган.

Жаноб Болтон Би-би-сига гапираркан, Жмайл жанобларининг ўлимига доир текширувлар натижалари юзасидан башорат қилишни истамаслигини айтди.

Бироқ, унинг таъкидлашича, Ливанда аввал кузатилган қотилликларда Суриянинг қўли борлиги ҳақида айтилгани одамларни шундай деб хулоса қилишга ундайди.

Айни пайтда Жон Болтон жаноблари агар Пьер Жмайлнинг ўлими ортида Сурия тургани исботланса, бунинг оқибатлари ёмон бўлиши юзасидан ҳам огоҳлантиради.

Сурия эса, Ливандаги сиёсатчиларнинг жонига уюштирилаётган суиқасдларга мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлаб келади.

Би-би-сининг Вашингитондаги мухбирига кўра, Қўшма Штатлар дипломатик жиҳатдан мушкул вазиятда қолган.

Кўринишидан Ироққа қаратилган стратегия устида фаолият олиб бораётган асосий маслаҳат ҳайъати у ердаги зўравонликларга узоқ муддатли ечим топиш учун Сурияни жалб этишни таклиф этиш эҳтимоли катта.

Пьер Жмайлга қарши уюштирилган суиқасд эса, буни амалга тадбиғини янада қийинлаштиради.

Айни пайтда АҚШ расмийси Сурия муносабатларни нормаллаштиришдан олдин террорчи гуруҳларни дастаклашни тўхта ... Читать дальше »

 
1219 marta o'qildi |
27.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
43 ёшли Александр Литвиненеко пайшанба куни кечқурун Лондон касалхоналаридан бирида вафот этди, аммо унинг ўлими сабаблари ҳануз номаълум қолмоқда.

Британия полициясига кўра, улар ҳозирда "номаълум ўлим сабаблари" юзасидан текширув бошлаганлар.

Александр Литвиненконинг дўстларига кўра, у Россия ҳукуматининг танқидчиси бўлгани туфайли ҳам уч ҳафта аввал атайдан заҳарланган.

Россия эса унинг ўлимига алоқаси йўқлигини билдирмоқда.

Касалхона ташқарисида Литвиненко оиласи номидан матбуот вакиллари билан суҳбатлашган Алекс Голдфарб унинг ўлимини "даҳшатли жиноят", дея таърифлади.

Литвиненконинг дўсти ва собиқ КГБ ходими бўлган Олег Гордиевский ҳам "бу русларнинг иши", демоқда.

Россия ҳукумати матбуот котиби Би-би-си билан суҳбатда Александр Литвиненконинг ўлимини "даҳшатли фожеа", дея таърифларкан, мазкур ҳодисага Москванинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Унга кўра, бу каби айбловлар "мутлақо мантиқсиздир".

Россия парламентининг ташқи масалалар бўйича қўмитаси аъзоси Константин Косачев эса, бу - Россия обрўсига доғ туширмоқчи бўлганларнинг иши, деган.

Литвиненеконинг ўлимидан аввал Британия полицияси ҳам "атайлаб заҳарлаш" гумони юзасидан иш юритаётганини маълум қилганди.

Текширувчилар унинг 1 ноябр куни Лондондаги ме ... Читать дальше »

 
1266 marta o'qildi |
27.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Парижда жойлашган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ўзининг сўнгги йиллик ҳисоботида Ўзбекистонни матбуот эркинлигининг аҳволи энг ёмон бўлган давлатлардан бири, деб кўрсатган ва Ўзбекистон ҳукуматини яна бир марта "интернет душмани" деб атаган. Ўзбекистон "Чегара билмас мухбирлар"нинг "қора рўйхати"дан мунтазам жой олиб келаётган давлатлардан, аммо хусусан, Андижон воқеаларидан сўнг матбуотнинг аҳволи янада ёмонлашгани айтилади. Би-би-си ўзбекистонлик мустақил журналист Дилмурод Саид ва шарҳловчи Шарофиддин Тўлагановлар билан матбуотнинг аҳволи ҳақида суҳбатлашган ва аввалига "нима учун Ўзбекистон ҳукумати матбуот эркинлигидан бунчалик қўрқади?" деб сўраган.

Шарофиддин Тўлаганов: Бу фикрингизга мен қўшилмайман. Ўзбекистон ҳукумати имкон қадар журналистларни, оммавий ахборот воситаларининг эркин бўлиши учун шароит яратган, деб ўйлайман. Масалан, Конституция билан қўшиб ҳисоблаганда, 8 та қонун журналистлар ҳизматида...

Би-би-си: Лекин амалда бу қонунлар ҳукуматни танқид қилган биронта журналистни қамоқдан асраб қололмайди, шундай эмасми?

Шарофиддин Тўлаганов: Йўқ, биласизми, мен ҳозирча ҳукуматни танқид қилган журналист қамоққа ташланганини кўрмадим.

Би-би-си: Мана, масалан Улуғбек Хайдаровнинг мисоли. Жиззахда ҳокимият вакиллар ... Читать дальше »

 
1484 marta o'qildi |
27.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Ҳиндистонлик 14 яшар болакай болаларни қулдек меҳнат қилишга мажбурлаш ҳолатларига қарши курашгани учун Халқаро Болалар Мукофотига сазовор кўрилди.

Гаагадаги маросимда Ом Пракаш 100 минг АҚШ долларига тенг мукофотни қабул қилиб оларкан, болалар ҳақ-ҳуқуқлари йўлида курашини давом эттиришини қайд этди.

"Бу бизнинг, болаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва кимки уларни ҳурмат қилмас экан, дардимизни тинглашлари учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз"- деб айтди болалар номидан гапирган Ом Пракаш.

Ом Пракаш ҳали 5 яшарлигида қашшоқ ота-онасидан тортиб олинади ва Ҳиндистоннинг овлоқ ҳудудларидан биридаги чорвачилик хўжалигига топширилади.

У ерда эса у туну кун тиним билмай ишлайди. Бунинг устига меҳнат ҳақи ҳам беришмаган ва кунига икки марта овқатлантиришган, холос.

Хўжаликда уни ва бошқа болаларни мунтазам калтаклаб туришган.

Бу қулликдан озод бўлиши билан, Пракаш ўзи яшайдиган Ражастан штатидаги болаларнинг бепул таълим олишларига эришиш учун кураш бошлайди.

Шу билан бирга, болалар меҳнати тақиқланадиган Ҳиндистон қишлоқлари руйхатини тузиш устида иш олиб боради.

Ом Пракаш Ҳиндистонда туғиладиган барча болаларга шахсни тасдиқловчи гувоҳнома беришни талаб қилмоқ ... Читать дальше »

 
1237 marta o'qildi |
27.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев мамлакатда президент ваколатларини қисқартириб парламентга кўпроқ ҳуқуқ берадиган янги конституцияни имзолаган.
Олдинроқ янги конституция лойиҳаси Қирғизистон Жоқорғу Кенгеши томонидан маъқулланган эди.

Мамлакатнинг янги конституцияси қабул қилиниши Қирғизистон пойтахтида бир ҳафта мобайнида мухолифат тарафдорлари уюштирган норозилик намойишларининг якуний натижаси бўлди.

Мухолифат Президент Бакиевни қудратга келтирган 2005 йил мартидаги "Лола инқилоби" пайтидаги ваъдаларининг устидан чиқмаганликда ва Қирғизистонда янги конституция қабул қилинишини бир ярим йил чўзиб келганликда айблади.

Бишкекда Қирғизистон президентининг янги конституцияни имзолаш маросими журналистлар кўз ўнгида бўлиб ўтган.

"Қирғизистон республикасининг янги конституцияси турли сиёсий кучлар ўртасидаги келишувнинг натижасидир ва мамлакатимизнинг демократия томон яна бир қадами", деб айтган Президент Бакиев.

"Бу бизнинг ғалабамиз, бу тинчлик томон қўйилган қадам", деб айтган мухолифат раҳбари Роза Отунбоева парламент янги конституцияни қабул қилганидан намойишчилар рўпарасида гапираркан.

Отунбоева хоним Қирғизистонда фуқаролар урушининг олди олинди, деб айтган.

Ўзгаришларни талаб u ... Читать дальше »

 
1273 marta o'qildi |
10.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
АҚШнинг штатларида ўтказилган оралиқ сайловларда демократлар Сенатни бошқариш учун керак бўладиган охирги ўринни қўлга киритган.
Агар бу расман тасдиқланадиган бўлса, демократлар партияси 1994 йилдан буён илк бор ҳам Вакиллар палатасини, ҳам Сенатни бошқариш қудратига эга бўлади.

Бир кун илгари демократлар вакиллар палатасидаги аксар ўринларни қўлга киритгандилар.

Бу муваффақият демократлар учун ўта оламшумулдир.

Эндиликда Президент Буш келгуси президентлик сайловларига қадар икки йил мобайнида ўз рақибларидан ташкил топган Конгресс билан иш юритишига тўғри келади.

Республикачиларнинг Конгрессдаги ўринларни бой беришларининг сабаларидан бири Президент Жорж Бушнинг ташқи сиёсати, айниқса Ироққа қарши урушга нисбатан халқ муносабати дея айтилмоқда.

Ғалабага эришилгани расман тасдиқланган бўлмаса-да, демократлар аллақачон уни нишонлашга тушиб кетишган.

Натижалар Виржиния штатидаги овозлар сонига қараб қолган, аммо "Ассошиейтед Пресс" агентлигининг хабар қилишича, у ерда демократлар вакили Жимм Уеб республикачи рақиби Жорж Алленни ортда қолдириб кетган.

Ушбу сайлов натижалари Қўшма Штатлардаги сиёсий манзарани бутунлай ўзгартириб юборган, энди Буш жанобларининг президентлик фаолияти аввалгидан ўта фарқли бўлиши кутилади.

Сенатни ва унинг бошқа кенгашлар ... Читать дальше »

 
1182 marta o'qildi |
10.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Брюсселда Оврўпо Иттифоқи расмийлари билан учрашаётган Ўзбекистон ҳукумат ҳайъати Андижон воқеаларини ўрганиш учун экспертлар учрашуви ўтказишни таклиф этган.
Сўнгги қадам Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув талабларига ён бераётганини англатадими, йўқми, қоронғу.

Оврўпо Иттифоқи ўзбек томонининг таклифини олқишлашини айтган.

Иттифоқ томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, учрашув шу йил охирига қадар бўлиб ўтади.

Оврўпо Иттифоқи, шунингдек, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасида зудлик билан мулоқот бошлашга тайёрлигини ҳам билдирганини айтган.

Мажбурий қадам?

Андижон воқеаларидан сўнг биринчи музокаралар Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини қайта кўриб чиқиши арафасида ўтмоқда.

Жазо чоралари Андижондаги исённи бостиришда ҳукумат қўшинлари меъёридан ортиқ, номувофиқ ва тартибсиз равишда куч ишлатгани учун жорий этилгани айтилган.

Ўзбекистонга қурол-яроғ, ҳарбий ускуна ва ички қатағонларда ишлатилиши мумкин бўлган бошқа жиҳозларнинг экспорт қилиниши тақиқланган, 12 Ўзбекистон расмий мулозимининг Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудига кириши ҳам чекланганди.

Ўзбекистон раҳбариятининг Андижон хунрезлиги юзасидан му ... Читать дальше »

 
1172 marta o'qildi |
10.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
In 1991 Uzbekistan emerged as a sovereign country after more than a century of Russian rule - first as part of the Russian empire and then as a component of the Soviet Union.
Positioned on the ancient Great Silk Road between Europe and Asia, majestic cities such as Bukhara and Samarkand, famed for their architectural opulence, once flourished as trade and cultural centres.

OVERVIEW

OVERVIEW | FACTS | LEADERS | MEDIA

Uzbekistan is the most populous Central Asian country and has the largest armed forces. There is no real internal opposition and the media is tightly controlled by the state. A UN report has described the use of torture as "systematic".

Uzbekistan is one of the world's biggest producers of cotton and is rich in natural resources, including oil, gas and gold. However, the rigidity of political control is mirrored in the tightly centralised planning of the economy. Economic reform has been painfully slow to materialise. Poverty and unemployment are widespread.

The World Bank announced in early 2006 that it would make no new loans to Uzbekistan for the foreseeable future. The European Bank for Reconstruction and Development (EBRD) announced in April 2004 that it was slashing aid to Uzbekistan because of the country's failure to reform and its poor human rights record.


Bukhara: Ancient city and hub of Asian trade and culture

Following the 11 September attacks on the US, the Uzbek authorities won favour with Wash ... Читать дальше »

 
1389 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Овоз бериш участкалари очилган Тожикистондаги президентлик сайловларида уч миллион икки юз минг сайловчининг иштирок этиши кутилмоқда.
Тожикистон Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссияси хабар қилишича, маҳаллий вақт билан соат 12 да сайлаш ҳуқуқига эга жами сайловчиларнинг 65 фоиздан зиёди овоз бериб бўлган.

Маҳаллий қонунчиликка биноан, сайлов ҳақиқий ҳисобланиши учун сайловчиларнинг 50 фоизи овоз беришда иштирок этиши лозим.

Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссия, бу сайловларни бўлиб ўтган деб ҳисоблаш ҳуқуқини беришини маълум қилган.

Президентликка Тожикистондаги беш партия ўз номзодларини илгари сурганлар.

Номзодларнинг муқобиллиги ҳақида гапирилаётганига қарамасдан, мамлакатнинг ўзида ва ташқи кузатувчилар жорий президент Имомали Раҳмоновнинг ғолиб чиқиб учинчи муддатга сайланишига шубҳа қилмайдилар.

Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Тожикистондаги президентлик сайловларида демократик меъёрлар бузилган, деб танқид қилган.

Душанба куни эрталаб овоз беришда иштирок этганидан сўнг журналистлар билан мулоқотда Президент Имомали Раҳмонов Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотини Тожикистондаги маҳаллий ўзига хосликни тушунмасликда айблаган.

 
1254 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Агар одамзод ҳозирги суръатларда балиқ тутишни давом эттираверса, шу асрнинг ўрталарига бориб дунё денгизларида балиқлар буткул қирилиб тугаши мумкин, деб ҳисоблайди нуфузли илмий гуруҳ.
Тадқиқотчиларнинг халқаро гуруҳи ўзлари келган хулосаларни Science журналида чоп этганлар.

Ушбу хулосаларга кўра, жаҳоннинг сув ҳавзаларидаги
жами балиқларнинг учдан бир
қисми камайиб улгурган, камайиш
тезлиги янада кучайган.

Бунинг асосий сабаби денгизлардаги биологик хилма-хилликнинг издан чиқишидадир, деб ҳисоблайдилар олимлар.

Ҳозирда мавжуд заҳираларни асраб қолиш учун балиқ ови тақиқланган ҳудудларни янада кенгайтиришни маслаҳат беришади мутахассислар.

Сув ҳавзаларидаги аҳвол тўғрисидаги ҳисобот муаллифларидан бири Борис Вормнинг Би-би-сига айтишича, худди денгиз жонзотлари битмас-туганмасдек иш тутилаяпти.

"Биз океанлардан шундай фойдаланаяпмизки, гўё бизда буткул қириб юбориладиган денгиз ҳайвонлари турлари ўрнини босадиган яна қандайдир жониворлар бордек. Шуни айтмоқчимизки, балиқлар заҳираси чегараланган. Биз уларнинг учдан бир қисмини ишлатиб бўлдик, бу кетишда буткул қириб юборишимиз мумкин", дейди Борис Ворм.

"Биз океандаги биологик турлар, умуман, тирик экосистема билан муомаламизни буткул ўзгартирмасак, бу аср биз ... Читать дальше »

 
1259 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
« 1 2 3 4 ... 8 9 »
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Декабрь 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni qayerdan toptingiz

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 20
Мини-чат
200