Juma, 20.12.24, 10.41
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 15 » 'Поездингни жилдирган ўтхонаси билан дўнгалаги...'
'Поездингни жилдирган ўтхонаси билан дўнгалаги...'
02.09
Ўзбекистон матбуоти мана бир неча йилдирки мамлакатни “улкан қурилиш майдонига” қиёс қилиб келади.
Бу иборани ҳар куни эшитиш ва ўқиш мумкин. Лекин айни пайтда Ўзбекистон “улкан кузатув вокзалига” ҳам ўхшайдики, бу ҳақда маҳаллий матбуот чурқ этмайди.

Ёзнинг иссиғию қишнинг чилласига қарамай, Ўзбекистондан Россия томон учаётган самолётлар бу бепоён юртга иш қидириб кетаётган ўзбеклар билан тўла бўлади ва ортга деярли бўш қайтади. Қозоғистон чегарасини кунига юзлаб ўзбеклар кесиб ўтиб, номаълум қисматга юз тутади.

Бугун Ўзбекистондан ташқарига иш қидириб кетганлар сони расман маълум эмас, баъзи кузатувчилар бу рақамни 3 миллиондан зиёд дейди. Таълим дарсликларида мамлакат бойликлари саналар экан, эндиликда Ўзбекистоннинг ишчи кучи ҳам экспорт қилиши фахр билан тилга олинади. Бироқ мазкур бойлик бошқа, дейлик тилла, пахта ва газ бойликлари каби қадрланмоқдами ёки йўқми, сукут сақланади.

Иш қидириб оиласидан ва ватанидан олисда юрган ўзбекларнинг аксарияти Россия ва қўшни Қозоғистонга тўғри келар экан, Ўзбекистон уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш масаласини бу давлатлар билан муҳокама қилишга шошилгани йўқ, дейди аксар кузатувчилар. Уларнинг айтишича, Ўзбекистонда бу каби муаммо борлиги расман тан олинмайди, аксинча, бундай одамларга маҳаллий матбуот томонидан “ношукур ва бойлик кетидан қувганлар” тамғасини босишга уриниш кузатилади.

Тирикчилик ташвишига кўмилган одамларни эса на бундай тамғалар ва на Москва ёки Остонада ўзбекларнинг бошига тушиши мумкин бўлган қўрқинчли ҳикоялар тўхтатиб қололяпти. Уч киши йиғилди дегунча гап хорижга ишга кетишга бориб тақалади.

Новгородга йўлга отланган водийлик уч йигит ҳам ана шулар сирасидан. “Биз йўлга отланиш арафасида бир ҳамқишлоғимизнинг ўлигини Россиядан олиб келишди, ота-оналаримиз буни биздан сир тутмоқчи бўлди, лекин барибир биз уни дафн этишда қатнашдик,” дейди улар. Бу йигитлардан бирининг акаси етти йил аввал Новгородга иш қидириб борган ва ҳозирда бир рус қизига уйланиб фарзандли ҳам бўлган. Уни орқа қилиб кетишаётган экан.

Авваллари ўзбеклар Россияга аксар ёзда кетиб, қишда қайтарди, энди эса қиш яқинлашиб қолганда йўлга отланибсизлар, деган саволга улар лўнда қилиб “ўзбекнинг боласи ҳар қандай қийинчиликка чидайди” дея жавоб қайтаради. Бошланишига ўртача 200 долларлик иш топа олсак ҳам розимиз, дейди улар.

Айни кунларда Жанубий Кореяга ҳам навбатдаги ўзбек ишчи кучи жўнаш арафасида, расман рўйхатдан ўтган ҳолда. Тошкентдаги хорижга ишга жўнатиш идораси Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан келган одамлар билан гавжум. Уларни чинакамига лотереясига ютуқ чиққан, дейиш мумкин. Кореяда ишлаётган ўзбекларнинг ҳуқуқлари ҳар икки ҳукумат томонидан кафолатланган, шу боис бу мамлакатга ишга йўлланма олишнинг ўзи машаққат.

“Мен Кореяга ишга бориш учун 5 йил навбатда турдим, энди 10 йил бўлса ҳам ўша ерда қолиб ишлайман,” дейди 29 ёшли бир йигит. Ишга отланганлар аввал тиббий кўрикдан ўтиши, сўнг йўл ва бошқа харажатлар учун банкка 1 миллион 300 минг сўм пул қўйиши керак. Булар фақат расмий харажатлар, одамлар бу йўлланмани қўлга киритиш учун 3 минг доллардан зиёд пул кераклиги ҳақида гапиришади.

Иккинчи ҳамсуҳбатим эса, аксинча, иши олти ойда ҳал бўлганини айтади. Унинг икки акаси Кореяда ишлаётган экан. “Отам биринчи акамни жўнатиш пайти керакли одамлар билан танишиб олган, шу сабаб менинг ишим тез кўчди,” дейди у.

“Акаларимдан биттаси ҳозир нелегалга ўтиб олган, мен ҳам кўраман, агар минг доллардан зиёд ойлик берса давлат берган ишда қолишим мумкин,” дейди у.

Кейин у ўзининг маҳалласида ҳар бир оиладан бир ёки икки киши Кореяда ишлаши, бу маҳалла туманда энг бой ҳисобланиши ва халқ орасида “Корея маҳалласи” номи берилганини фахр билан гапирар экан, ҳайратини яширмай сўрайди: “Корея шундай катта ва бой мамлакатми!?”

Категория: Maqolalar | Просмотров: 2198 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 3.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni qayerdan toptingiz

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 20
Мини-чат
200