Juma, 20.12.24, 10.49
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 15 » Россияда яна бир қотиллик
Россияда яна бир қотиллик
02.11
'Афтидан Козловнинг бошига профессионал фаолияти етган'
Россия банк тизимини тозалаш уринишларига масъул бўлган мамлакат Марказий Банки раҳбарининг биринчи муовини Андрей Козлов ўлдирилган.
Афтидан жаноб Козлов буюртма асосидаги қотилликнинг қурбони бўлган ва юз берган ҳодиса Россиянинг хориждаги тужжорий нуфузига таъсир этмай қолмаган.

Ваколатига ишончсиз банкларнинг рухсатномаларини олиб қўйиш масаласи ҳам кирган Андрей Козлов боши, қорни ва кўкрак қафасидан ўқ еган ва пайшанба куни тонгда олган жароҳатлари туфайли шифохонада жон таслим қилган.

Хабарларга кўра, жаноб Козловнинг ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Андрей Козлов Москванинг Сокольники туманида жойлашган "Спартак" футбол стадиони ҳудудида ҳужумга учраган.

Ҳодиса юз берган маҳалида у Марказий Банк ходимларининг футбол бўйича ўртоқлик учрашувида иштирок этаётган бўлган.

Босқинчилар эса қочиб қолишга муваффақ бўлишган, бироқ ҳозирда содир этилган қотиллик юзасидан тергов ишлари бошланиб кетган.

Козловнинг ўлими кимга керак?..

Тергов жараёнида бир неча тахминлар илгари сурилмоқда. Москва шаҳрининг прокурори Юрий Семиннинг айтишича, Андрей Козловнинг ўлимига профессионал фаолияти, босқинчиларнинг янглишиб кетганликлари ва ёда шахсий муносабатлари сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бироқ Россия Давлат Думасининг раиси Борис Гризловга кўра, буюртмачиларни банк ва банкирлар орасидан қидириш лозим.

Кўплаб кузатувчилар ҳам юқори лавозимли банк масъулининг ўлими унинг профессионал фаолияти билан боғлиқ, деган фикрдалар.

Россия Бош вазири муовини Александр Жуков Интерфакс хабарлар агентлиги билан суҳбатида "...юз берган қотиллик ҳамда Козловнинг ишончсиз банкларнинг лицензияларини олиб қўйиш сиёсати орасида боғлиқлик борлиги эҳтимолини назардан соқит этиб бўлмаслигини" билдирган.

Россия Молия вазири Алексей Кудриннинг айтишича, Козлов ўз фаолияти давомида бир неча бор виждонсиз молиячиларнинг манфаатларига зид иш юритган.

Марказий Банк жорий йил бошидан буён 44та банкнинг рухсатномасини олиб қўйган. Аксарият ҳолларда улар ноқонуний равишда пул ўтказиш ҳаракатларида айбланишган.

Москвадаги Би-би-си мухбири Жонатан Чарльз (Jonathan Charles) нинг хабар беришича, Россияда содир этилган сўнги қотиллик мамлакатнинг дунёнинг бошқа кўплаб ҳудудларида амал қилаётган андазаларга етиб олишига ҳали анча вақт борлигини кўрсатади.

Унинг айтишича, ўн йил аввалги ҳолат билан солиштирганда буюртма асосидаги қотилликларнинг сони камайган эса-да, улар ҳамон Россиядаги ҳаётнинг бир қисмини ташкил этади.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1274 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni qayerdan toptingiz

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 20
Мини-чат
200