Juma, 20.12.24, 16.41
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 19 » Ey
Ey
02.56
Можаристонда бу каби намойишлар қарийб йигирма йилдан бери мисли кўрилмаган...
Можаристон полицияси тун бўйи Будапешт марказида зўравон норозилик намойишчиларни тарқатиш учун йиғлатадиган газ ва сув пуркагичлар ишлатган.
Будапешт марказидаги биноларга ҳужум қилинди, машиналарга ўт берилди.

Полиция билан тўқнашувлардан аввал намойишчилар Бош вазир Ференс Жйўрчаннинг истеъфога чиқишини талаб қилишганди.

Жйўрчан жанобларининг ҳукумати сайловда ғалаба қозониш ниятида ёлғон гапиргани ошкор бўлганидан кейин минглаб можарлар ғазабга келишган.

Энг қақшатқич тўқнашувлар намойишчиларнинг давлат телевизиони биносига бостириб киришганида рўй берди.

Ўнлаб одамлар жароҳат олишган, уларнинг орасида полиция ходимлари ҳам бор.

Ҳозир шаҳар осуда экани айтилмоқда.

Можаристонда сўнгги бор бу каби тартибсизликлар ўтган асрнинг сакконинчи йиллар охирида, коммунистик тузум қулаши арафасида рўй берганди.

Мухолифат партияси “Фидез” парламентни бойқот қилишини айтмоқда.

Би-би-си мухбирига кўра, бу воқеалар бир гуруҳ норозилик намойишчиларининг давлат телевизионига арзнома топшириши пайти бошланиб кетди.

Полиция телевизион биносига бостириб кирган намойишчиларга қарата йиғлатадиган газ ва сув пургагичларни ишга солган.

Телевизион дастурлар маълум муддат тўхтатиб қўйилган.

Расмий маълумотларга қараганда, 150 киши жароҳатланган, улардан 102 нафари полиция ходимларидир.

Мухбиримизга кўра, Будапешт ҳозир анча тинчиган, марказда бир неча намойишчилар қолишган, холос.

Аввалроқ Жйўрчан жаноблари Бош вазирликдан истеъфо бериш нияти йўқлигини айтди.

Унинг айтишича, кўча намойишлари муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бермайди, аксига инқирозни чуқурлаштиради.

Можаристоннинг бошқа шаҳарларида ҳам кичикроқ намойишлар кечгани айтилмоқда.

Ҳукумат ва ёлғон

Ҳамма можароларнинг ибтидосида Жйўрчан жанобларининг ўзига яқин сиёсий издошлари билан суҳбатнинг ошкор бўлиши турибди.

Жйўрчан жаноблари Апрел ойидаги сайловлардан кейин ўтган бу суҳбатда қудратга келиш учун ёлғон сўйланганини тан олган.

Кейинроқ бу суҳбат тасмаси матбуотчиларнинг қўлига тушган.
Бош вазир Дюрчен:Биз фахр қиладиган ҳеч вақо йўқ...

Давлат радиосидан ҳаво тўлқинларига узатилган ана шу суҳбатда, Жйўрчан жаноблари кескин иқтисодий ислоҳотлар лозимлигини урғулаган.

Жумладан Бош вазир “ бизда бошқа чора қолмади. Ишимиз чатоқ. Ҳеч бир Оврупо давлати биз каби аҳмоқлик қилмаган. Ўтган икки йил давомида биз ёлғон гапириб келдик, биз фахр қиладиган бирор бир йирик муваффақият йўқ. Фақат шу ҳукуматни сақлаб қолдик, холос. Ҳеч нарса йўқ,” деб айтган.

Жйўрчан жаноблари шунингдек, бу ёзувда “ биз тонгда ҳам, оқшомда ҳам ёлғон сўйладик”, дейди.

Бош вазир Душанба куни парламентнинг социалист вакиллари томонидан қўллаб – қувватланди.

Аммо, Можаристон Президенти Ласло Шойом Жйўрчан жаноблари маънавий инқирозни келтириб чиқарди демоқда.

Мухолифатдаги партиялар эса унинг истеъфосини талаб қилишмоқда.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1114 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitn ishga tushganiga nech yil bo'ldi

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 37
Мини-чат
200