Juma, 20.12.24, 16.19
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 19 » Мафкуравий таҳдид, аёллар озодлиги ва йиртиқ юбкалар
Мафкуравий таҳдид, аёллар озодлиги ва йиртиқ юбкалар
02.10
Ўзбекистон марказий нашрлари ҳафта давомида иқтисод, маориф, ташқи савдо ва алоқаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида хабарлар бериш билан бирга доимий мавзуга айланган ватанга муҳаббат, мафкуравий ва маънавий таҳдидлар ҳақида ёзишда давом этган.
Ўтган ҳафта президент Ислом Каримовга ЮНЕСКО олтин медалини топширган ташкилот раҳбари Коичиро Мацууранинг Хоразмдаги Маъмун академияси “кутганидан ҳам зиёда” эканидан ҳаяжонга тушгани рўзномалар саҳифаларини безаган.

Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш тўғрисидаги шартноманинг имзолангани ҳақидаги расмий хабар ва шу муносабат билан БМТ Бош котиби Кофи Аннан юборган мурожаат ҳам деярли барча рўзномалардан жой олган.

Президентнинг ерга хусусий мулкчилик ҳақидаги фармонидан руҳланиб ёзилган мақолалар ҳамда янги қурилган мактаб биноларидан фахр ва ифтихор ҳисси “Инсон ва қонун”, “Фидокор”, “Моҳият” каби рўзномаларнинг бош саҳифаларида акс этган.

Бироқ рўзномаларда пахта терими ва унга ялпи сафарбарлик бошлангани ҳақида бир оғиз ҳам хабар берилмаган. Гарчанд, пойтахт Тошкентда ҳам айрим корхоналар хизматчилари кўрпа-тўшагини кўтариб пахта даласига отланган бўлса-да.

“Халқ сўзи” рўзномасидаги интервюда таниқли ўзбек профессори Нажмиддин Комилов Ўзбекистонга нисбатан ўтказилаётган мафкуравий тазйиқлар ҳақида гапириб, бунинг жиддий хавф эканидан огоҳ бўлиш лозимлигини айтади.

Профессор Комиловнинг айтишича, ғарб цивилизациясидаги эркинлик бир томондан инсон ривожи, илм-фан ҳамда техник тараққиётга шароит яратса-да, иккинчи томондан маънавий қадриятлар, анъаналардан воз кечилиши туфайли ахлоқий инқирозга олиб келади.

“Оила ва никоҳ қадриятлари Европада аёллар озодлигини чеклаб турувчи восита сифатида таназзулга учради,” деган олим маънавий ва ахлоқий жиҳатдан уларга эргашиш ўзбек халқи менталитетига тўғри келмаслигини таъкидлайди.

Бунга яқинроқ мавзуни шарҳловчи Иброҳим Норматов “Ўзбекистон овози”да давом эттириб, дунёда америкача, европача, осиёча ва африкача дунёқарашлар мавжудлигини айтади.

Муаллиф дастлабки икки дунёқараш қолганлари устидан даҳолик қилишга ва камситишга уринишини айтади. “...бир дунёқарашнинг иккинчи дунёқараш устидан ҳукмронлик ўрнатиш учун бўлаётган зўравонлигининг ўзи демократияга суиқасд эмасми?” дейди шарҳловчи. У Осиё ва Африка минтақаси халқларининг тарихий, маданий ва диний мерослари ҳамда жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси ҳисобга олиниши кераклигини айтади.

“Туркистон” рўзномаси эса ёшлар орасида урф бўлаётган лаб, тил, қош, қулоқ киндик ва бошқа жойларга зиракча, яъни пирсинг тақишни танқид қилади. Қулоғига зирак таққан йигит қиз бола бўлиб туғилмаганидан афсусда эканини ошкор қилаётганга ўхшайди, дейди муаллифлар Омонулла Файзиев ва Зилола Рустамова. Бундай “эртасини ўйламайдиган иштиёқмандлар томонидан кашф қилинган” урфга қарши курашда муаллифлар "Маҳалла", "Камолот" ва Маънавият маркази каби ташкилотларни ёрдамга чорлайди.

“Ҳуррият” ҳафталиги эса мавзуни қишлоқдан шаҳардаги “ўғлини кўргани келган бобо”нинг назмий ҳазили орқали давом эттирган:

Сақич чайнаб, ачка таққан калта сочли гўзаллар,
Мўдаларни қувиб-қувиб бир биридан ўзарлар.
Улар кийган ярим кўйлак икки чети сўтилган,
Кўзи тушган йигит борки, оҳ урганча ўкирган.

Нима, улим, бу шаҳарда игна билан жип жўқма,
Жиртиқ кийим кўрган кулмас, кўнгил шунга ё тўқми?
Бундайларга дуч келсам-ей, дилим андак ғашланар,
Оқшомлари йиртиқ жойдан чиқмайдими пашшалар?

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1534 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini kim?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 21
Мини-чат
200