Juma, 20.12.24, 05.15
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Декабрь » 24 » Россия-Украина муносабатлари яхшиланаяпти'
Россия-Украина муносабатлари яхшиланаяпти'
00.56
Россия-Украина муносабатлари яхшиланаяпти'


Виктор Юшченко ва Владимир Путин
Президент Путин ташрифи муносабатлар яхшиланганини англатади
Украинанинг ғарбпараст президенти Виктор Юшченко сўзларига кўра, Президент Путин билан музокаралар Россия билан Украина муносабатларининг янги саҳифаси бўлган.

Сўнгги икки йил мобайнида Украина билан Россия муносабатларининг яхшиланаётгани аломатлари пайдо бўлгандан кейин Президент Владимир Путин
Украинага илк бор ташриф буюрган.

Президент Путиннинг Киевга охирги сафари 2004 йил Виктор Юшченко россияпараст Виктор Януковични президентлик сайловларида ютиб чиққанидан кейин юз берганди.

Муносабатлар совуқлашишига Украинадаги "норинж инқилоби" ва ундан сўнг қудратга келган сиёсатчиларнинг Ғарб томонга йўналган сиёсати сабаб бўлган.

Россия Президенти Владимир Путин мулоқотлар дўстона ва ишчан муҳитда ўтди, деб айтган.

Президент Путиннинг Украинага сафарида энергетика хавфсизлиги масаласига асосий ўрин берилган.

Президент Путиннинг ташрифи Россия Украинага газ баҳоси туфайли газ таъминотини тўхтатиб қўйганига қарийб 1 йил тўлиши арафасида бўлиб ўтган.

Россиянинг гази Украинадаги қувурлар орқали Оврўпога етказилиши туфайли ўшанда Оврўпо Иттифоқининг совуқ қотишига тўғри келганди.

Икки раҳбар музокараларидан кейин Президент Путин Россия билан Украина ўртасидаги ҳамкорликкина Оврўпога энергетика хавфсизлигини таъминлайди, деб айтди.

Энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг бозор муносабатларига асосланиши муҳимдир, деб урғулади Россия раҳбари.

Ўртада Россиянинг Қора денгиз флоти масаласи ҳам муҳокама этилган.

Россия ҳарбий-денгиз базасининг Украина ҳудуди ҳисобланадиган соҳилидаги ижара муддати 10 йилдан кейин тугайди.

Россия эса бу муддатни узайтиришни хоҳлайди.

Президент Путин Қора денгиз флоти минтақавий хавфсизлик ва барқарорликда муҳим омилдир, дея таъкидлади.

Аммо бунда икки мамлакатнинг ҳам манфаатлари инобатга олиниши керак, деб айтган Россия Президенти.

Би-би-сининг Киевдаги мухбири Хелен Фоукснинг хабар беришича, Президент Путин ташрифи пайтида Украинадаги ички вазият анча мушкул.

Россия 2004 йилги президентлик сайловларида Украина президенти бўлишини истаган Виктор Янукович ҳозир Бош вазирликни қўлга киритган.

Айни пайтда Виктор Янукович билан Президент Юшченко ўртасидаги қудрат талашиш жараёни тобора кучайиб бораётир.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1327 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Декабрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini kim?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 21
Мини-чат
200