Juma, 20.12.24, 04.35
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2007 » Январь » 8 » Халқаро анжуман ниҳоясига етди
Халқаро анжуман ниҳоясига етди
02.23
Халқаро анжуман ниҳоясига етди
Шу йилнинг 5 ва 6 январ кунлари Швециянинг Сётер шаҳрида "Ўзбекистон: Кеча, бугун ва эртага" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Европа давлатларидан ва Марказий Осиёдан вакиллар, ҳуқуқ ҳимоячилари, сиёстчилар ва журналистлар қатнашган анжуманда "Ўзбекистон тақдири билан шуғулланувчи Доимий Комиссия" ташкил этилди ва бир қанча муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Анжуман тўла демократик руҳда ўтди.

Дастлаб демократия ва инсон ҳуқуқлари учун кураш олиб борган инсонлар ва Андижон воқеаси қурбонлари хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Анжуман қатнашчилари дастлаб кўриб чиқиладиган мавзуларни муҳокама қилдилар ва улардан учтасини қабул қилдилар.

Улар:

1. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ва сиёсатчи Ҳазратқул Худойбердининг "Ўзбек мухолифати ва демократик ҳаракатларнинг кечаги ва бугунги куни" мавзусидаги маърузаси.

2. "Бирдамлик" ҳаракатининг Европа бўлими раҳбари, таҳлилчи Дўстназар Худойназарнинг "Каримов режимига қарши биз қандай кураш йўлини танлашимиз керак?" номли чиқиши.

3. Журналист Юсуф Расулнинг "Мухолифатга очиқ минбар керак" номли маърузаси эди.

Ҳазратқул Худойберди анжуманда "Ўзбекистон тақдири билан шуғулланувчи Доимий Комиссия" ташкил этиш масаласини ҳам кўриб чиқиш таклифини билдирди. У доимий комиссия Диктатура режимига қарши асосий кураш стратегиясини ишлаб чиқиши, диктатура қулатилгач амалга ошириши керак бўлган муҳим ишлар мажмуасини яратиши, демократик мухолифат фаолиятини жонлантириш механизмини таклифи этиш каби муҳим ишлар билан шуғулланишини маълум қилди.

Журналист Юсуф Расул Доимий Комиссия ташкил этиш масаласи жуда ҳам муҳим эканлиги ва шу боис бу масалани биринич бўлиб кўриб чиқиш таклифини билдирди ва бу таклиф бир овоздан қўллаб қувватланди.

5 январ куни бошланган анжуман шундай қилиб қизғин баҳсу мунозаралар билан давом этди.

Ҳазратқул Худойберди Доимий Комиссиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистондаги барча соҳалардаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича бугунги кунда ва келажакда ҳам мунтазам иш олиб борувчи Доимий Комиссияни ташкил этишга келишиб олишди. Бу Комиссия бугунги кунда ва келажакда амалга ошириш учун қуйидаги Умумий мақсадларни қабул қилди.

1. Сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, ҳуқуқшунослар иштирокчида Ўзбекистондаги Диктатура режимига қарши қандай курашиш механизмини ишлаб чиқиш ва бу борада мухолифатдаги демократик партиялар ҳамда ҳаракатлар билан ҳамкорлик қилиш.

2. Демократик мухолифат фаолиятини жонлантириш концепсиясини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш тадбирларини кўриш.

3. Ўзбекистонда диктатура ағдрилгач қилиниши керак бўлган муҳим ишлар мажмуасини яратиш.

Анжуман иштиркчилари бу мақсадларни бир овоздан маъқуладилар.

Халқаро анжуман иштирокчиларига йўллаган таклиф ва мулоҳазалар ҳам эътиборга олинди. Қатнашчилар Доимй Комиссиянинг жамғармасини ва ўз интернет саҳифасини ташкил этишга келишиб олишди.

Доимий Комиссия спикери ва унинг ташкилий ишлар ҳамда матбуот ва жамоат ташиклотлари билан ишлаш бўйича ўринбосарлари вазифаларини таъсис этишга келишиб олинди. Ёпиқ овоз бериш йўли билан бўлиб ўтган сайловда Ҳаратқул Худойберди кўпчилик овози билан Доимий Комиссия спикери этиб сайланди. Таҳлилчи Дўстназар Худойназар спикернинг ташкилий ишлар бўйича, журналист Юсуф Расул эса матбуот ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича ўринбосари ўлароқ сайландилар сайландилар.

Анжуманнинг иккинчи куни ҳам қизғин баҳсу мунозаралар билан давом этди.

Дастлаб таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ва сиёсатчи Ҳазратқул Худойбердининг "Ўзбек мухолифати ва демократик ҳаракатларнинг кечаги ва бугунги куни" мавзусидаги маърузаси тингланди ва мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. .

Ҳазратқул Худойберди ўз сўзида ўзбек мухолифати ва демократик ҳаракатларнинг пайдо бўлиши тарихи, уларнинг бугунги кундаги аҳволи ҳақида батафсил маълумот берди.

Маърузачи дастлаб "Бирлик" халқ ҳаракатининг пайдо бўлиши тарихи ва бу сиёсий ҳаракатни иккига бўлиниб кетиши сабаблари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Уни фикрича ўзбек мухолифати қанчалик кучли бўлишига қарамасдан 90 йиллар бошида кучли рақиб билан юзма юз келган.

Мамлакатда уйғониб келаётган демократик тўлқин собиқ коммунистик партия меросхурлари ва Ислом Каримов яратган жуда ҳам кучли репрессив тузум билан курашда мағлубиятга учради.

"Ўзбек мухолифатининг халқимиз ва мамлакатимиз тарихида ўзига хос ўрни бор, биз ҳеч қачон уларни хизматларини унутмаслигииз ва улар йўл қўйган камчиликларни такрорламаслигимиз керак", деди Ҳ.Худойберди ўз нутқида.

Маърузачининг ўзбек мухолифатининг бугунги кундаги аҳволи ҳақидаги фикрларидан сўнг, анжуман иштирокчилари шундай хулосага келдилар:

1. Демократик мухолифат бугунги кунда ўз фаолияти қайта кўриб чиқиши керак.
2. Ўзбек демократик мухолифати фаолиятини жонлантириш масаласи очиқ муҳокама қилиниши керак.

Шундан сўнг таҳлилчи Дўстназар Худойназарнинг "Каримов режимига қарши биз қандай кураш йўлини танлашимиз керак?" номли чиқиши тингланди ва мавзу бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.

Маърузаси ўзбек мухолифати бугун жуда тарқоқ эканлиги, мухолифат ва демократик кучлар бугунги кунда Ўзбекистондаги диктатура режимига қарши эмас, бир бирларига қарши курашиб ётганликларини афсус билан қайд этиб ўтди.

Унинг фикрларидан келиб чиқиб, анжуман иштирокчилари шундай хулосага келишди.
1. Бугунги кунда ўзбек мухолифати ва демократик кучларининг диктатура режимига қарши курашиш стратегияси йўқ. Шу боис бугунги асосий вазифа мухолифатдаги демократик ҳаракатлар фаолиятини жонлантириш, мухолифатнинг кураш стратегиясини ишлаб чиқиш бўлиши керак. Бунинг учун мухолифатдаги партиялар, жумладан "Бирлик" ва "Эрк" партиялари аъзолари ва Марказий Кенгашлари ўз раҳбарлари фаолиятини очиқ муҳокама қилишлари, ўз фаолиятларини қайтадан кўриб чиқишлари керак.
2. Диктатурага қарши кураш стратегиясини амалга ошириш учун ишни матбуот ва 21 аср ахбарот воситаларидан унумли фойдаланиш зарур, Маркази Осиё, Россия, Европа ва Ғарб давлатларида яшаётган мухожирлар билан ишлаш йўлларин излаб топиш керак. Энг муҳими бунинг учун молиявий манбаълар топиш зарур.

Анжуманда шундан сўнг журналист Юсуф Расулнинг "Мухолифатга очиқ минбар керак" номли маърузаси тингланди.

Юсуф Расул ўз сўзида мухолифат матбуоти ва унинг муаммоларини батафсил таҳлил қилиб берди.
У ўз сўзида мухолифат матбуоти халққа ва жамоатчиликка нима бермоқда, бу нашрлар ватан ва халқ олдидаги ўзларининг вазифаларини бажара олаяптиларми, мухолифат вакиллари ва демократик руҳдаги кишилар бугун ўзларининг очиқ ва эркин минбарларига эгамилар, каби саволларга жавоб берди.

Маърузадан келиб чиқиб, анжуман иштирокчилари шундай хулосага келишди:

1. Ўзбек мухолифати ва демократик кучлар учун эркин минбар яратилиши керак. Бу минбарни қандай бўлиши очиқ муҳокамалардан сўнг аниқланади.
2. Ўзбек мухолифати ва демократик кучларнинг ўз интернет радиоларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Шу билан Швециянинг Сётер шаҳрида бўлиб ўтан халқаро анжуман ўз ниҳоясига етди. Анжуман ҳақидаги фикрлар, қилинган маърузалар ва баҳсу мунозаралар матни навбати билан этиборингизга ҳавола этиб борилади.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1405 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Январь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini qayerda yashaydi?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 31
Мини-чат
200