Juma, 20.12.24, 16.13
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 29 » Назарбоев: 'Қозоғистон - минтақадаги барқарорлаштирувчи давлат'
Назарбоев: 'Қозоғистон - минтақадаги барқарорлаштирувчи давлат'
03.52
мерика Қўшма Штатларига расмий сафари арафасида Би-би-сига интервью берган Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни собиқ Совет иттифоқининг энг ривожланган ва энг демократик давлатига айлантириш ниятида эканини айтган.

Би-би-си: АҚШга сафар ва Президент Жорж Буш билан музокаралардан нималарни кутаяпсиз?

Нурсултон Назарбоев: Бу ташриф бизнинг ўзаро муносабатларимизни янги босқичга кўтаради, деб ишонаман. Биринчи навбатда, иқтисодий, сиёсий ва Қозоғистон етакчи ўрин эгаллайдиган минтақадаги халқаро вазият масалаларида.

Қўшма Штатлар Қозоғистонни минтақани барқарорлаштирувчи асосий давлат, деб атаган. Бизни бозор иқтисодиётига эга давлат, деб тан олишган. Бизнинг иқтисодиётимиз ўсиши, унинг суръатлари, биринчи навбатда, бизнинг иқтисодий ҳамкорлигимизни янги даражага кўтариш ҳақида гапиришимизга имкон беради. Хабарингиз бор, биз Қозоғистонни дунёнинг энг тараққий этган элликта давлати қаторига қўшишни мақсад қилиб олганмиз.

Қозоғистон аксилтеррор коалициянинг фаол иштирокчисига айланди. Биз шуни англадикки, дунёнинг энг қудратли давлати ҳам ҳужум объектига айланмайман, деб айтолмас экан. Жаҳон бунга қарши бирлашиши керак.

Қозоғистон ўзининг ҳудудидан минглаб учоқларнинг учиб ўтишига рухсат берди, Ироқ, Афғонистонни қайта тиклашни фаол қўллаб-қувватлади ва ҳозир ҳам бу мамлакатларга кўмак бериб келаяпти.

Бундан ташқари, Қозоғистонда ядро қуроли аслаҳахоналари сақланиб қолганди. Биз АҚШ ва Россия билан ушбу ҳалокатли қуролларни демонтаж қилиш ва бартараф этишни бошладик.

Би-би-си: Қозоғистон геосиёсий жиҳатдан мураккаб минтақада жойлашган. Бир томондан Хитой ва Россия, иккинчи томондан эса Қўшма Штатлар. Бу давлатларнинг ҳаммаси минтақа ва Қозоғистоннинг энергетика заҳираларини қўлга киритишни истайдилар. Шундай шароитда Сиз қандай қилиб бу давлатларнинг манфаатлари ўртасида мувозанатни сақлай оласиз?

Нурсултон Назарбоев: Қозоғистон ҳозирнинг ўзида нефт, газ ва кўмир заҳиралари бўйича дунёда олтинчи-еттинчи ўринда туради. Уран заҳиралари бўйича эса иккинчи ўринда. Шунинг ўзиёқ мамлакатимизга жуда катта қизиқиш уйғотади. Оврўпо ва АҚШ бу заҳираларга сармоялар киритиш ва уларга йўл очилишини истайди. Россия эса уларни ўз ҳудуди орқали жаҳон бозорига чиқарилишини хоҳлайди. Ўз навбатида Хитойнинг иқтисодиёти гуркираб ривожланмоқда ва у энергоресурсларнинг ортиб бораётган импортига муҳтож.

Шу сабабдан биз кўп қиррали сиёсат олиб бораяпмиз. Ва биз Хитойга йўналган минг километрдан узунроқ нефт қувурини барпо этдик, бу бизга йигирма миллион тонна нефтни экспорт қилиш имконини беради. Биз, шунингдек, Россия орқали олтмиш миллион тонна нефтни олиб ўтадиган Шимолий Каспий қувурига эгамиз.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар манфаатдор бўлган Боку-Жайҳон қувурига ҳам қўшилдик. Бу қувур орқали, энг кўпи, йигирма миллион тонна нефтни экспорт қилиш мумкин. Яъни нефт экспорт қиладиган йўналишларимизнинг ўзига қараб ҳам бизнинг сиёсатимиз қандайлигини билиб олсангиз бўлади

Би-би-си: Сиз Қозоғистоннинг Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилишига кучли истак билдириб келмоқдасиз. Нима учун Қозоғистон бу ташкилотга раислик қилишга лойиқ, деб ишонасиз?

Нурсултон Назарбоев: Гап шундаки, кўпгина Оврўпо раҳбарлари, оддий оврўполикларни гапирмаса ҳам бўлади, бизнинг минтақамизнинг жўғрофий жойлашуви ҳақида ҳам тузук-қуруқ тасаввурга эга эмаслар. Улар минтақадаги республикаларни алмаштириб юборишади. Қозоғистон қаерда, Афғонистон ёки Покистон қаердалигини билишмайди.

Менинг фикримча, ҳозирда Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти оғир даврини бошидан кечирмоқда. Ташкилотда ҳозир инқироз пайти. Биз эса ташкилотни қўллаб-қувватлаймиз, унинг бир қисми бўлишни хоҳлаймиз. Ва биз хавфсизлик борасида Қозоғистонда эришга тажрибамизни ўртоқлашишни истаймиз. Ўн беш йилдирки, мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинчлик-тотувликда яшаб келадилар. 46 та дин ва конфессиялар вакиллари яшайди Қозоғистонда. Бу каби тинчлик ва тотувликни дунёнинг бошқа мамлакатларида кўрмайсиз.

Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти қиладиган иш аслида шу. Улар бизнинг тажрибамизни ўрганишлари ва бошқа давлатларга ёйишлари керак. Шунинг учун ҳам биз ташкилотга раислик қилишга ҳар томонлама тайёрмиз, деб ҳисоблаймиз.

Би-би-си: Қозоғистонни Ғарбда иқтисодий кўрсаткичлари учун мақташади, аммо демократияга келганда, бошқача манзара. Халкаро кузатувчилар ва ташкилотлар, шунингдек сизнинг мухолифларингиз Қозоғистондаги демократияни ривожлантириш даражаси иқтисодий ривожланишдан жуда орқада қолмокда, деб танқид қилишади. Сиз мамлакатнинг сиёсий тараққиётида муаммолар борлигини тан оласизми?

Нурсултон Назарбоев: Биз дунёнинг рақобатбардош эллик давлати сафига қўшилиш ҳақида гапирар эканмиз, бу борадаги дастуримизнинг иккинчи бандида демократик ривожланиш мақсад қилиб қўйилган. Мен Қозоғистонда демократия етарли эмас, деган фикрга қўшиламан.

Тўғри, биз бу йўналишда мукаммал эмасмиз. Биз Оврўпо давлатларидек эмасмиз. Аммо Оврўпо давлатларига бугунги даражага етиш учун бир неча юз йил керак бўлганини эсдан чиқармаслигимиз керак. Биз эса 1999 йилгача инқироз ичида эдик, фақат сўнгги етти йилдагина ривожлана бошладик.

Биз ҳозир ўтган ана шу қисқа вақт ичида нимага эришганимиз ҳақида гапиришимиз керак, нимага эришмаганимиз ҳақида эмас. Агар ана шу қилинган ишларга қарайдиган бўлсангиз, биз собиқ Совет давлатлари орасида иқтисодий ва сиёсий ривожланиш бўйича энг биринчи ўриндамиз.

Би-би-си: Сиз собиқ Шўролар ҳудудидаги ўз минтақаси ва мамлакатида машҳур бўлган сиёсатчисиз. Бугун Қозоғистонни Нурсултон Назарбоевсиз тасаввур қилиш мушкул. Сиз Қозоғистоннинг сиёсий истиқболини қандай кўрасиз?

Нурсултон Назарбоев: Биз эркинликни кенгайтирадиган қонунлар ишлаб чиқаяпмиз. Балки биз ҳокимиятни келажакда янада мустаҳкам қиладиган конституцион ўзгартиришларни ҳам жорий этармиз.

Биз эркин жамият, бозор иқтисодиётига асосланган жамиятни эркин демократик, сиёсий ўзгаришларсиз барпо этиб бўлмаслигини яхши тушунамиз. Яъни, демократия мақсад бўлиб, биз унга эришиш йўлининг бошидамиз. Ва биз бу мақсадга эришамиз.

Би-би-си: Охирги вақтда оилангиз аъзолари давлат раҳбарлигини Сиздан мерос қилиб олишга тайёргарлик кўраётганлари ҳақидаги тахминлар билдирилмоқда. Сиз воқеалар шундай ривожланиши мумкин, деб ҳисоблайсизми?

Нурсултон Назарбоев: Мен Қозоғистоннинг бундан кейинги тараққиёти демократик эркин ривожланишда деб биламан. Ҳеч қандай монархия, ҳокимиятни фарзандларга мерос қилиб бериш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Қозоқлар - оврўполиклардир, осиёликлар эмас. Моҳиятан, биз оврўполиклармиз. Шундай тарбияланганмиз. Бизнинг 100 фоиз аҳолимиз маълумотлидир, бошқа кўплаб мамлакатлар ҳақида бундай деб бўлмайди.

Қозоғистоннинг 100 фоиз аҳолиси ўрта маълумотга эга. Биз - ўқийдиган, фикрлайдиган халқмиз. Ва менинг мақсадим - бу халқни XXI асрдан ўрта асрларга етаклаш эмас.

Мен ўзимнинг вазифамни бажараман, ундан кейин эса халқ ўзининг лидерини эркин демократик шаклда сайлаб олади ва бу лидер мамлакатни бошқаради.

Би-би-си: Жаҳонда Қозоғистонни заиф ва беқарор минтақада барқарорлик ороли сифатида кўрадилар. Қирғизистонда сиёсий инқироз давом этмоқда, Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсатини Ғарбда қаттиқ танқид қилишади ва қоралашади. Сиз ўзингизнинг қўшниларингиз билан қандай муносабат қурасиз ва бу муносабатларни ривожлантириш Сиз учун нақадар муҳим?

Нурсултон Назарбоев: Минтақамиздаги сиз айтган давлатлар - Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон жуда яқин давлатлар. Бизнинг тарихимиз бир, маданиятимиз, тилимиз, динимиз бир.

Қозоғистон сиёсатида ҳар доим устун ғоя минтақани интеграциялаш бўлган. Бизнинг асосий вазифамиз - ихтилофли вазият юзага келишига йўл қўймаслик ва барқарорлаштирувчи давлатга айланиш. Ва биз бунинг уддасидан чиқаяпмиз.

Би-би-си: Қозоғистон иқтисодий ривожланиб бориши баробарида аксар экспертлар мамлакатингизга қўшни давлатлардан муҳожир ишчилар оқиб келиши муқаррар демоқдалар. Бу жараён ҳозирнинг ўзидаёқ давом этмоқда. Аммо келажакда балки сизнинг Ўзбекистондек мамлакатлардан чиққан сиёсий муҳожирлар муаммоси билан тўқнаш келишингизга тўғри келар. Сиз бунга тайёрмисиз?

Нурсултон Назарбоев: Биз ҳозир Қозоғистонда ишлаётган ноқонуний муҳожирларни легаллаштираяпмиз. Фикримча, уларнинг сони бир миллион атрофида. Бундан ташқари биз Ўзбекистондан ва бошқа давлатлардан яна бир миллион одамни жалб этишга тайёрмиз.

Улар бизда ишлаб ўзларининг оилаларига йилига 300-500 миллион доллар юборишади. Бу маблағ Тожикистондек мамлакат бюджетининг қарийб учдан биридир. Шу тарзда биз одамларга ишлаш имкониятини бериш билан вазиятни барқарорлаштираяпмиз. Бу биринчиси.

Иккинчидан: биз уларнинг иқтисодиётига Қозоғистон сармояларини ҳам таклиф қилаяпмиз. Бу одамлар - бизнинг иқтисодиётимиздаги энг яхши муҳожирлардир, чунки орамизда тил тўсиғи мавжуд эмас.

Биз ҳаммамиз бир руҳда тарбияланганмиз. Бу ерда гап меҳнатсевар одамлар тўғрисида кетаяпти. Ҳалокатлар бўлиши мумкин, ички беқарорлик рўй бериши мумкин, қочқинлар юзага келиши мумкин - агар шундай бўлса, бундан ҳеч қаёққа қочиб қутулолмайсан. Худо кўрсатмасин - бундай бўлмасин. Мабодо рўй берган тақдирда ҳам биз бунга тайёрланаяпмиз.

Биз муҳожирлардан чўчимаймиз. Худди Австралия ва Канада муҳожирларни қабул қилаётгани каби биз ҳам уларни қабул қилишга мажбурмиз.

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1519 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni qayerdan toptingiz

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 20
Мини-чат
200