Juma, 20.12.24, 16.07
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 15 » Қамоқдаги 'Озодлик' мухбири қазо қилган
Қамоқдаги 'Озодлик' мухбири қазо қилган
02.13
Марҳума ўлимининг сири қоронғу қолмоқда
"Озодлик" радиосининг Туркманистондаги мухбири Ўғулсапар Муродова қамоқхонада дунёдан кўз юмган. Унинг қачон ва қандай қазо қилгани номаълум.
Муродованинг яқинлари "Озодлик" радиосига пайшанба куни ўликхонага чақирилиб, улардан марҳумнинг шахсини аниқлаш сўралганлигини билдиришган.

Прагада жойлашган "Озодлик" радиоси Туркман хизматининг раҳбари Александр Народетский Би-би-си билан суҳбатида мурданинг яқинларига қайтарилгани, лекин хавфсизлик хизмати ходимлари унинг уйига яқинларидан бўлак ҳеч кимсани киритмаётганликларини айтган.

Жаноб Надетский шу сабабдан ҳам ўзларига ҳеч нарса маълум эмаслигини баён қилган.

Бироқ унинг айтишича, Ўғилсапар Муродованинг фарзандлари оналарининг пешанасида катта ўйиқ борлиги ва бўйнининг ҳам бир неча ери кўкарганлигига гувоҳ бўлганликларини билдиришган.

58 ёшли Муродова хоним июнь ойида бошқа бир қатор инсон ҳуқуқлари фаоллари билан бирга ҳибсга олинганди.

Ўтган ой охирларида эса у ўқ дори сақлашга оид айбловлар билан олти йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Ўғилсапар Муродова билан бирга ҳибсга олинган Аннақурбон Аманқиличев ва Сапардурду Хажаевларга эса ёпиқ эшиклар ортида ўтган маҳкама жараёнида етти йиллик қамоқ жазоси берилганди.

Ўғулсапар Муродова билан бирга қўлга олинган уч фарзанди эса қисқа вақт ўтмай қўйиб юборилганди.

Ҳаммаси чиппакка чиқдими?..

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари уларга қуйилган айбларнинг тўқима эканини айтиб, маҳкама жараёнини адолатнинг устидан кулиш, дея танқид этишганди.

Уларни ҳибсга олган туркман расмийлари аввалига мамлакатда йирик жосуслик тармоғини фош этганликларини айтишганди.

"Хьюман Райтс Уотч" эса ҳибслар ва айбловлардан мақсад мамлакатдаги ўзгача фикрловчиларнинг овозларини ўчириш эканини баён қилганди ва учовлоннинг ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича Туркманистон Хельсинки жамғармасининг аъзолари бўлганликларини билдирганди.

Халқаро ташкилот ҳибсдагиларни зудлик билан озод этишга чақирганди.

Уларнинг ҳибсга олинишлари ортидан бошқа бир қатор халқаро ва ноҳукумат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳам Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов номига мактуб йўллаб, учовлоннинг тақдиридан ўз хавотирларини изҳор этишганди.

"Амнести Интернейшнл" ташкилоти эса, ўз манбаларига таянган ҳолда, ҳибсдагиларнинг қийноққа солингани ва уларга ноинсоний муносабатда бўлинганлигини ҳам айтганди.

Кузатувчиларга кўра, Туркманистондаги тузум дунёдаги энг репрессивларидан биридир. Ҳамда мухолиф ёки мустақил матбуот фаолиятига йўл бермайдиган ёпиқ жамият ҳисобланади.

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1581 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 1.0/2 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni qayerdan toptingiz

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 20
Мини-чат
200