Juma, 20.12.24, 15.38
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 15 » 'Каримов ЮНЕСКО нинг мукофотига нолойиқ'ми?
'Каримов ЮНЕСКО нинг мукофотига нолойиқ'ми?
02.14
Қатор халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни мукофатлаш қароридан ларзага тушганликларини айтишмоқда.
Бирлашган Миллатларнинг Таълим, илм-фан ва маданият ишлари бўйича ташкилоти бўлган ЮНЕСКОнинг мазкур мукофоти эса мамлакатининг маданий меросини асраш йўлида заҳмат чеккан инсонларга берилади.

"Хьюман Райтс Уотч" (Human Rights Watch), Фридом Хаус (Freedom House) ва Чегара билмас мухбирлар (Reporters Without Borders) ташкилотлари ЮНЕСКОнинг айни қароридан ўз хавотирларини изҳор этишмоқда.

Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ЮНЕСКОнинг қарорига "уятли, ҳайратланарли, ақл бовар қилмайдиган ва номувофиқ," дея баҳо беришган.

ЮНЕСКОнинг бош раҳбари Коичиро Мацура ўтган ҳафтада Тошкентга қилган сафари давомида мазкур мукофотни Ўзбекистон президентига шахсан ўзи топширганди.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бераётган хабарларга кўра, жаноб Мацура, шу жумладан, Ислом Каримовга давлатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда динию маданий мулоқотларни ривожлантиришда қўшаётган ҳиссаси учун ҳам ўз миннатдорчилигини изҳор этган.

Бор-йўғи бир йил муқаддам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жаноб Каримовни, ўз таъбирида, Андижон шаҳрида амалга оширган "қирғини" учун қоралаб чиққанди.

Ўшанда ҳукумат қўшинларининг намойишчиларга қарата ўт очишлари натижасида юзлаб инсонларнинг қурбон бўлганликлари айтилади.

Ундан ташқари, яқиндагина Бирлашган Миллатларнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари ўзбек ҳукуматини қўшни Қирғизистондан бошпана топган андижонлик қочқинларни олиб қочиш ва Андижон воқеаларига алоқадор шахсларни таъқиб этишда айблаганди.

ЮНЕСКО воизининг Би-би-си билан суҳбатида айтишича, Ўзбекистон президентига мукофот илтифот тариқасида топширилган.

Бироқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳларига кўра, қамоқхоналарида қийноқлар изчил равишда қўлланиладиган, диний таъқиблар кенг тарқалган ва сиёсий мухолифатга тоқат қилинмайдиган мамлакат раҳбарига бу каби халқаро мукофотнинг топширилиши ноўриндир.

Би-би-си Ўзбек Хизмати қатор халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан янграётган хавотирларга ЮНЕСКОнинг муносабатини билиш учун ташкилотнинг Франция пойтахти Париждаги сўзчиси Миғиел Де Пиеғбурғ билан ҳам боғланган:

Миғиел Дэ Пиеғбурғ:- Менинг биринчи изоҳим шуки, Президент Каримовни мукофатлаш ҳақида тўғри маълумот берилмаган. Ўтган ҳафта ЮНЕСКО ижроий раҳбари Коичиро Мацура Ўзбекистон ва Қозоғистонга расмий сафар қилди. Барча расмий сафарлар доирасида ҳадялар алмашиш анъанага кирган. Жаноб Мацура Президент Ислом Каримовга медал, ЮНЕСКО томонидан чоп этилган китоблар ва ташкилот рамзларини ҳадя этди. Бу ҳадялар ҳеч қачон бир шахсга берилган мукофот сифатида қабул қилинмаслиги керак.

Би-би-си:- Лекин Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари сиз шунчаки ҳадя, деб айтаётган медални Президент Каримовнинг мамлакат тарихий обидаларини асрашга қўшган беқиёс ҳиссаси учун берилганини айтишмоқда-ку?..

Миғиел Дэ Пиеғбурғ:- Менинг бундан хабарим бор. Лекин илтимос, буни Ўзбекистон тарафининг талқини эканини унутманг. Сиз ЮНЕСКО ижроий раҳбари жаноб Мацуранинг айнан шундай деб айтганлигини бирор бир ерда учратмайсиз. Жаноб Мацура Президент Каримовга берган медалини ўтмишда ўзи учрашган ЮНЕСКОга аъзо бошқа давлатларнинг барча раҳбарларига ҳам берган.

Би-би-си:- Ўзбекистон барча масалаларда инсон ҳуқуқлари ва демократияга урғу берадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо. Ўзбекистон ўтган йили ташкилотнинг бир неча бўлинмасини беркитиб ташлаганидан хабарингиз борми?

Миғиел Дэ Пиеғбурғ:- Кечирасиз, мен бу борада изоҳ бера олмайман. Сиз менга ваколатимга кирмайдиган масалалар юзасидан савол беришга уриняпсиз. Мен сизга ЮНЕСКО раҳбарининг барча расмий сафарларида бажарадиган ишлари ҳақида гапираяпман. Демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳаларида ижобий силжишларга эришиш учун ўзаро мулоқот ўта муҳимлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Бу масалаларда ҳамма жойда ва барча билан мулоқот олиб боришингиз зарур. Мулоқот ва музокара ўтказмасдан туриб, инсонларнинг фикрини ўзгартира олмайсиз ва уларни бирор нарсага ишонтира ҳам олмайсиз. Фақат мулоқотлар билангина биз янги натижаларга эриша оламиз. Айрим хавотирларини изҳор этиш ёки баъзи маслаҳатларни бериш ЮНЕСКО раҳбарининг фаолияти доирасига киради.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1192 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni qayerdan toptingiz

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 20
Мини-чат
200