Juma, 20.12.24, 07.10
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Ноябрь » 26 » Ҳиндистонлик болакай қулдорликка қарши мукофот соҳиби
Ҳиндистонлик болакай қулдорликка қарши мукофот соҳиби
02.15
Ҳиндистонлик 14 яшар болакай болаларни қулдек меҳнат қилишга мажбурлаш ҳолатларига қарши курашгани учун Халқаро Болалар Мукофотига сазовор кўрилди.

Гаагадаги маросимда Ом Пракаш 100 минг АҚШ долларига тенг мукофотни қабул қилиб оларкан, болалар ҳақ-ҳуқуқлари йўлида курашини давом эттиришини қайд этди.

"Бу бизнинг, болаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва кимки уларни ҳурмат қилмас экан, дардимизни тинглашлари учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз"- деб айтди болалар номидан гапирган Ом Пракаш.

Ом Пракаш ҳали 5 яшарлигида қашшоқ ота-онасидан тортиб олинади ва Ҳиндистоннинг овлоқ ҳудудларидан биридаги чорвачилик хўжалигига топширилади.

У ерда эса у туну кун тиним билмай ишлайди. Бунинг устига меҳнат ҳақи ҳам беришмаган ва кунига икки марта овқатлантиришган, холос.

Хўжаликда уни ва бошқа болаларни мунтазам калтаклаб туришган.

Бу қулликдан озод бўлиши билан, Пракаш ўзи яшайдиган Ражастан штатидаги болаларнинг бепул таълим олишларига эришиш учун кураш бошлайди.

Шу билан бирга, болалар меҳнати тақиқланадиган Ҳиндистон қишлоқлари руйхатини тузиш устида иш олиб боради.

Ом Пракаш Ҳиндистонда туғиладиган барча болаларга шахсни тасдиқловчи гувоҳнома беришни талаб қилмоқда.

Унинг ўйлашича, давлат руйхатига олинган болаларни қулликка мажбурлаш ва ёки ҳақ-ҳуқуқларини топташ қийинроқ кечиши мумкин.

Ҳозир Ҳиндитсон шиддат билан тараққий этаётган йирик иқтисодлардан ҳисобланади.


Ўзбекистондаги пахта даласи
Ўзбекистон каби мамлакатларда давлатнинг ўзи ёш болаларни оғир дала ишларига мажбурлайди

Аммо 12 миллион бола ҳануз оғир меҳнат турлари билан шуғулланиб, пул топишга мажбур.

Бир ой илгари эса Ҳиндистон 14 ёшга тўлмаган болаларни хизматкорлик ва сотувчилик каби ишларга ёллашни маън этувчи махсус қонун қабул қилганди.

Ом Пракашнинг мукофотланиши дунё бўйлаб оғир меҳнат ва қулдек муносабатга мустаҳиқ кўрилаётган миллионлаб болаларнинг тақдирига дунё эътиборини қаратишдир.

Бугунда Африка, Жанубий Америка ва Осиёдаги қашшоқ мамлакатларда бола меҳнатини суистеъмол этиш кенг қулоч ёйган.

Низолар кечаётган давлатларда эса болаларни мажбуран аскарликка ёллаш тажрибалари мавжуд.

Аммо давлат инфратузилмалари анчайин тараққий этган ва бойликлари оз бўлмаган айрим давлатларда ҳам болалар меҳнатидан фойдаланиш тажрибалари ишлаётир.

Масалан, Ўзбекистонда ҳамон вояга етмаган болалар ойлаб ўқишларидан узилган ҳолда оғир дала ишларига жалб этиладилар.

Ўзбекистонда болалар ҳақ-ҳуқуқларини самарали ҳимоя этишга қодир бирон ташкилот ё гуруҳ ҳам йўқ.

Аммо айрим давлатлар бу йўлда муайян қадамлар қўйишаётганини билдиришмоқда.

Хусусан, Тожикистон дала ишларида бола меҳнатидан фойдаланишни тўхтатишини эълон қилди.

Венесуэла эса кўчаларда яшайдиган ўн минглаб болаларни йиғиб олиб, уларнинг таълим олишлари учун махсус барномалар ишлаб чиқмоқда.

Бироқ дунёни таниши хамон болалигидан ажралаётган миллионлаб норасидалар тақдири ҳануз айни муаммонинг ўткирлигини таъкидлаб қолмоқда.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1238 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini kim?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 21
Мини-чат
200