Juma, 20.12.24, 06.44
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Ноябрь » 9 » Сенат ҳам демократлар назоратида
Сенат ҳам демократлар назоратида
03.14
АҚШнинг штатларида ўтказилган оралиқ сайловларда демократлар Сенатни бошқариш учун керак бўладиган охирги ўринни қўлга киритган.
Агар бу расман тасдиқланадиган бўлса, демократлар партияси 1994 йилдан буён илк бор ҳам Вакиллар палатасини, ҳам Сенатни бошқариш қудратига эга бўлади.

Бир кун илгари демократлар вакиллар палатасидаги аксар ўринларни қўлга киритгандилар.

Бу муваффақият демократлар учун ўта оламшумулдир.

Эндиликда Президент Буш келгуси президентлик сайловларига қадар икки йил мобайнида ўз рақибларидан ташкил топган Конгресс билан иш юритишига тўғри келади.

Республикачиларнинг Конгрессдаги ўринларни бой беришларининг сабаларидан бири Президент Жорж Бушнинг ташқи сиёсати, айниқса Ироққа қарши урушга нисбатан халқ муносабати дея айтилмоқда.

Ғалабага эришилгани расман тасдиқланган бўлмаса-да, демократлар аллақачон уни нишонлашга тушиб кетишган.

Натижалар Виржиния штатидаги овозлар сонига қараб қолган, аммо "Ассошиейтед Пресс" агентлигининг хабар қилишича, у ерда демократлар вакили Жимм Уеб республикачи рақиби Жорж Алленни ортда қолдириб кетган.

Ушбу сайлов натижалари Қўшма Штатлардаги сиёсий манзарани бутунлай ўзгартириб юборган, энди Буш жанобларининг президентлик фаолияти аввалгидан ўта фарқли бўлиши кутилади.

Сенатни ва унинг бошқа кенгашларини бошқариш демократларга битимларни тасдиқдан ўтказиш, тинглов жараёнларини уюштириш ва президент тайинлаши мумкин бўлган лавозимлар, жумладан Олий маҳкамага номзодларни тайинлаш ҳуқуқларини беради.

Жаноб Бушнинг Вакиллар палатасининг воизи бўлиши кутилаётган демократчи конгресс аъзоси Ненси Пелоси билан бирга иш муносабатларини бошлаши кутилмоқда.

Роберт Гейтс - АҚШ Мудофаа вазири


Роберт Гейтс демократлар орасида ҳурматга сазовор сиёсатчи
Демократлар Вакиллар палатасини назорат қилиш учун аллақачон кўпчилик овозни қўлга киритиб улгарган. Бунинг ортидан эса АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд истеъфога чиқди.

Республикачиларнинг оралиқ сайловлардаги муваффақиятсизлигига Ироқ уруши сабаб дейилади.

Бу урушда эса Рамсфелд жаноблари асосий ўйинчи эди.

Президент Жорж Буш жаноб Рамсфелднинг ўрнига Марказий Жосуслик бошқармасининг собиқ раҳбари Роберт Гейтсни тавсия этган.

Ўзининг Мудофаа вазири лавозимига тавсия этилиши ортидан гапирган Гейтс жаноблари "биз дунё бўйлаб террорга қарши уруш олиб бораяпмиз ва биз ўз тинчлигимиз ва хавфсизлигимиз билан боғлиқ бошқа муаммоларга юз келаяпмиз. Мен ушбу қарама-қаршиликлар натижаси дунёмизнинг келажак ўн йилликлардаги шаклу-шамойилини белгилашига ишонаман" деб айтган.

Жаноб Гейтс демократлар ва республикачилар орасида кенг ҳурматга сазовор сиёсатчи ҳисобланади.

Ва унинг номзоди Сенат томонидан тезлик билан тасдиқланиши кутилади.

Унинг жосуслик хизматидаги тажрибаси Қўшма Штатларнинг Ироқдаги роли учун асқотиши тайин.

Роберт Гейтс Форс кўрфазидаги биринчи урушда АҚШ сиёсатида Ироқдаги гаровга олишлар билан боғлиқ музокараларда ҳамда Афғонистонда Шўролар босқинига жавоб қайтаришда асосий рол ўйнаганлардан.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1183 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini qayerda yashaydi?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 31
Мини-чат
200