Овоз бериш участкалари очилган Тожикистондаги президентлик сайловларида уч миллион икки юз минг сайловчининг иштирок этиши кутилмоқда. Тожикистон Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссияси хабар қилишича, маҳаллий вақт билан соат 12 да сайлаш ҳуқуқига эга жами сайловчиларнинг 65 фоиздан зиёди овоз бериб бўлган.
Маҳаллий қонунчиликка биноан, сайлов ҳақиқий ҳисобланиши учун сайловчиларнинг 50 фоизи овоз беришда иштирок этиши лозим.
Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссия, бу сайловларни бўлиб ўтган деб ҳисоблаш ҳуқуқини беришини маълум қилган.
Президентликка Тожикистондаги беш партия ўз номзодларини илгари сурганлар.
Номзодларнинг муқобиллиги ҳақида гапирилаётганига қарамасдан, мамлакатнинг ўзида ва ташқи кузатувчилар жорий президент Имомали Раҳмоновнинг ғолиб чиқиб учинчи муддатга сайланишига шубҳа қилмайдилар.
Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Тожикистондаги президентлик сайловларида демократик меъёрлар бузилган, деб танқид қилган.
Душанба куни эрталаб овоз беришда иштирок этганидан сўнг журналистлар билан мулоқотда Президент Имомали Раҳмонов Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотини Тожикистондаги маҳаллий ўзига хосликни тушунмасликда айблаган.