Juma, 20.12.24, 07.19
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Ноябрь » 06
Maqolalar
In 1991 Uzbekistan emerged as a sovereign country after more than a century of Russian rule - first as part of the Russian empire and then as a component of the Soviet Union.
Positioned on the ancient Great Silk Road between Europe and Asia, majestic cities such as Bukhara and Samarkand, famed for their architectural opulence, once flourished as trade and cultural centres.

OVERVIEW

OVERVIEW | FACTS | LEADERS | MEDIA

Uzbekistan is the most populous Central Asian country and has the largest armed forces. There is no real internal opposition and the media is tightly controlled by the state. A UN report has described the use of torture as "systematic".

Uzbekistan is one of the world's biggest producers of cotton and is rich in natural resources, including oil, gas and gold. However, the rigidity of political control is mirrored in the tightly centralised planning of the economy. Economic reform has been painfully slow to materialise. Poverty and unemployment are widespread.

The World Bank announced in early 2006 that it would make no new loans to Uzbekistan for the foreseeable future. The European Bank for Reconstruction and Development (EBRD) announced in April 2004 that it was slashing aid to Uzbekistan because of the country's failure to reform and its poor human rights record.


Bukhara: Ancient city and hub of Asian trade and culture

Following the 11 September attacks on the US, the Uzbek authorities won favour with Wash ... Читать дальше »

 
1390 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Овоз бериш участкалари очилган Тожикистондаги президентлик сайловларида уч миллион икки юз минг сайловчининг иштирок этиши кутилмоқда.
Тожикистон Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссияси хабар қилишича, маҳаллий вақт билан соат 12 да сайлаш ҳуқуқига эга жами сайловчиларнинг 65 фоиздан зиёди овоз бериб бўлган.

Маҳаллий қонунчиликка биноан, сайлов ҳақиқий ҳисобланиши учун сайловчиларнинг 50 фоизи овоз беришда иштирок этиши лозим.

Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссия, бу сайловларни бўлиб ўтган деб ҳисоблаш ҳуқуқини беришини маълум қилган.

Президентликка Тожикистондаги беш партия ўз номзодларини илгари сурганлар.

Номзодларнинг муқобиллиги ҳақида гапирилаётганига қарамасдан, мамлакатнинг ўзида ва ташқи кузатувчилар жорий президент Имомали Раҳмоновнинг ғолиб чиқиб учинчи муддатга сайланишига шубҳа қилмайдилар.

Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Тожикистондаги президентлик сайловларида демократик меъёрлар бузилган, деб танқид қилган.

Душанба куни эрталаб овоз беришда иштирок этганидан сўнг журналистлар билан мулоқотда Президент Имомали Раҳмонов Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотини Тожикистондаги маҳаллий ўзига хосликни тушунмасликда айблаган.

 
1255 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Агар одамзод ҳозирги суръатларда балиқ тутишни давом эттираверса, шу асрнинг ўрталарига бориб дунё денгизларида балиқлар буткул қирилиб тугаши мумкин, деб ҳисоблайди нуфузли илмий гуруҳ.
Тадқиқотчиларнинг халқаро гуруҳи ўзлари келган хулосаларни Science журналида чоп этганлар.

Ушбу хулосаларга кўра, жаҳоннинг сув ҳавзаларидаги
жами балиқларнинг учдан бир
қисми камайиб улгурган, камайиш
тезлиги янада кучайган.

Бунинг асосий сабаби денгизлардаги биологик хилма-хилликнинг издан чиқишидадир, деб ҳисоблайдилар олимлар.

Ҳозирда мавжуд заҳираларни асраб қолиш учун балиқ ови тақиқланган ҳудудларни янада кенгайтиришни маслаҳат беришади мутахассислар.

Сув ҳавзаларидаги аҳвол тўғрисидаги ҳисобот муаллифларидан бири Борис Вормнинг Би-би-сига айтишича, худди денгиз жонзотлари битмас-туганмасдек иш тутилаяпти.

"Биз океанлардан шундай фойдаланаяпмизки, гўё бизда буткул қириб юбориладиган денгиз ҳайвонлари турлари ўрнини босадиган яна қандайдир жониворлар бордек. Шуни айтмоқчимизки, балиқлар заҳираси чегараланган. Биз уларнинг учдан бир қисмини ишлатиб бўлдик, бу кетишда буткул қириб юборишимиз мумкин", дейди Борис Ворм.

"Биз океандаги биологик турлар, умуман, тирик экосистема билан муомаламизни буткул ўзгартирмасак, бу аср биз ... Читать дальше »

 
1259 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Бишкекда Президент Бакиевнинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчиларнинг чиқишлари давом этмоқда. Юзлаб мухолифат тарафдорлари пойтахтнинг марказий майдонида чодирлар тикиб олишган.
Баъзи ахборот агентликлари Қирғизистон Бош прокуратураси мухолифат раҳбарларига нисбатан давлат тўнтариши айблови билан жиноят иши қўзғатгани ҳақида хабар тарқатишган.

Аммо Бош прокуратура мулозими Би-би-си билан суҳбатда бу хабарларни рад этди.

Бишкекдаги мухбиримизга кўра, намойишни юзлаб милиция ва хавфсизлик кучлари кузатиб турганига қарамай, ҳозиргача бирон ҳодиса юз бермаган ва Бишкекда осойишталик ҳукмрон.

Қирғизистонга ташриф буюрган Олмония ташқи ишлар вазири Франк Волтер Штайнмайер қирғиз расмийларини намойишчилар билан музокара олиб боришга чақирганини айтган.

Жаноб Штайнмайер ҳукумат мулозимлари намойишчиларга қарши куч ишлатмасликка ваъда берганларини билдирган.

Баъзи жамоатчилик гуруҳлари раҳбарлари Президент Бакиев конституциявий ислохотларни амалга оширишга рози бўлгани тақдирда муҳолифат билан муроса мумкинлигини айтишган.

Аммо Бишкекдаги мухбиримизнинг айтишича, бу каби баёнотларга қарамай, томонлар ён беришга боришларининг бирон белгиси йуқ.

Мухолифат ҳануз Президентнинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Намойишлар Президент мухолифат таклиф этган ис ... Читать дальше »

 
1191 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Душанбе



Президентлик сайловида кимга овоз берасиз, деган саволга бугун аксарият тожикистонликлар бир хил жавоб беришади.
Президент Раҳмоновга дейишади улар...

Президент ва Раҳмонов калималари эгизак.

Тожикистонликларнинг бу қадар ажиб якдиллиги ва сайлов натижаларининг ҳозирдан маълум эканидан ҳам ҳеч ким таажжубланмайди.

На сайловда қатнашаётган ҳукуматпараст партияларнинг номзодлари, на сайловда иштирок этмаётган мухолифат ҳизблари ва на халқарою маҳаллий кузатувчилар...

Сайлов жараёни Марказий Осиёнинг аксар мамлакатлари тажрибасида бўлгани каби осуда, сайловчиларнинг ўзлари эса кўпроқ кундалик турмуш ташвишлари билан банд.

“Мен сайловга қатнашсам ҳам, қатнашмасам ҳам президент ким бўлиши тайин, қолаверса, танлашга арзигулик бошқа ҳеч ким йўқ,” дейди пойтахт мактабларидан бирида ишлайдиган адабиёт ўқитувчиси Муҳаммадали.

Президентликка номзод кўрсатган партияларнинг бирортаси ўзини мухолиф куч санамайди.

Ҳокимларнинг ўз-ўзига саволи

Тасаввур қилинг, борди-ю, Сўғд вилоятидаги бирор бир туманда одамлар коммунистлардан номзод Исмоил Талбаковга кўпроқ овоз бериб юборишса...


Маҳаллий журналистлардан бири

Сайловолди ташвиқоти учун Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссия тўққиз юз АҚШ долларига я& ... Читать дальше »

 
1199 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Оврўпо Иттифоқининг келгуси президентлигини қабул қилиш арафасида бўлган Олмония Ўзбекистонга нисбатан Андижон воқеаларидан сўнг жорий этилган жазо чораларини Иттифоқ енгиллатиши ёки бекор килиши мумкинлигини айтган.
Олмония Ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмайер Ўзбекистон Андижон воқеалари,
демократия ва қонун устуворлиги
борасида Оврўпо Иттифоқи билан
ҳамкорликка тайёрлигини айтган.

Марказий Осиё бўйлаб сафар қилаётган жаноб Штайнмайер 1 ноябр куни Президент Ислом Каримов билан учрашган.

Айни пайтда Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини бекор қилиш ёки сақлаб қолиш масаласи Оврўпо Иттифоқида бўлинишларга сабаб бўлгани айтилмоқда.

Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини енгиллатиши ёки бекор қилиши мумкинлигини кутилмаган бир баёнот, деб айтиш қийин. Ғарбнинг Андижон воқеалари борасида эгаллаган қатъий мавқеи ва жазо чораларига қарамасдан, Ўзбекистон ҳукумати билан яқин алоқаларини сақлаб қолган Олмония жазо чораларини бекор қилиш ҳаракатлари ортида турган асосий кучдир.

Жаноб Штайнмайер Президент Каримов билан учрашуви чоғида Олмония ва Оврўпо Иттифоқи билан ҳамкорликка қайтиш учун Ўзбекистонда сиёсий ирода мавжудлигини сезганлигини айтган. Бироқ бу ирода нималарда намоён бўлгани очиқланмаг ... Читать дальше »

 
1191 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Татаристон Президенти Минтемир Шаймиевнинг айтишича, унинг республикаси лотин алифбосига ўтиш режасидан ҳозирча воз кечиб туради. Лондонга сафари чоғи Би-би-си билан суҳбатда гапирган жаноб Шаймиев, лотин алифбосига ўтиш Татаристон ичидаги ва ташқарисидаги татарлар ўртасидаги ришталарга салбий таъсир этиши мумкин, деб айтган.
Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан йирик газ заҳиралари жойлашган Татаристонда исломий ва миллий туйғулар кучайганди. Татаристонда бўлгинчилик авж олишини истамаган Кремль Қозондаги ҳукуматга махсус мақом берган эди. Аммо Президент Путин даврида минтақаларнинг Москвага тобелигини оширишга ҳаракатлар кетмоқда. Паспортда миллатни кўрсатиш, ҳужжат учун ҳижобда суратга тушиш ва ё лотин алифбоси каби масалалар татарлар ва Кремль орасида айрим келишмовчиликларга ҳам сабаб бўлди.

Минтемир Шаймиев: Тўғрисини айтганда, Татаристон президенти сифатида республикамиздаги татарларнинг ҳозир лотин алифбосига кўчишларини мен истамайман. Айнан ҳозир бу ишга қўл уриб бўлмайди. Ўйлаб, кўринг-а, дунёда 7 миллиондан ортиқ татар яшаса, уларнинг 2 миллиони Татаристонда истиқомат қилади, холос. Агар биз лотин алифбосига кўчсак, ташқаридаги татарлар билан ёзувимиз икки хил бўлиб қолади. Қолган 5 миллион татар лотин алифбосини қабул қила олмайди-ку? Масалан, Бошқирдистондаги татарлар сони миллионга ... Читать дальше »

 
1189 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Yangiliklar
"Баҳс" рукнининг навбатдагиси ўзбек киноси мавзусига бағишланган. "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг раҳбари ўринбосари Жаҳонгир Қосимов даставвал Би-би-сининг Ўзбекистон кинематографиясининг бугунги аҳволини қандай баҳолайсиз, деган саволига жавоб қайтарди.
Жаҳонгир Қосимов: Агарда биз бир яқин тарихимизга ёки ўтган тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, Шўро даврининг кино ишланган пайтида ҳам "Ўзбекфильм" студиясида бир йилда суратга олинган фильмларнинг сони саккизтадан ошмасди. Ҳозир ҳар йили ўн бешта бадиий фильмга давлат маблағ ажратаяпти. Фильм суратга олишга, демакки унга шарт-шароит яратилиши яқин тарихда ҳам, Ўзбекистон киноси тарихида ҳам бундай воқеа бўлмаган.

Би-би-си: Мана ҳозир кўплаб танқидчилар 1990-йиллар бошида "Темир хотин" каби ижтимоий мавзудаги фильмларга қўл урилганини айтишади. 2-3 йил аввал эса суратга олинган "Дев ва пакана" фильмларини ҳисобга олмасак, сўнгги пайтда Ўзбекистон ҳаётидаги муаммоларни акс эттирган фильмлар деярли чиқмаётир, дейишади. Бу фикрларга қўшиласизми?

Жаҳонгир Қосимов: Йўқ, бу фикрга мен қўшилмайман. Сабаби бугунги аҳволни, Ўзбекистондаги мавжуд муаммоларни ёки халқнинг дардини очувчи жуда кўп фильмларимиз бор. Зулфиқор Мусоқовнинг "Ватан" фильмида ҳам, Ёрқин Тўйчиевнинг "Чашма" фильмида ҳа ... Читать дальше »

 
1945 marta o'qildi |
07.11.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 2.0/1 |
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini qayerda yashaydi?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 31
Мини-чат
200