Juma, 20.12.24, 06.46
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Ноябрь » 6 » Шарқона анъаналарга монанд ва осуда жараён
Шарқона анъаналарга монанд ва осуда жараён
00.44
Душанбе



Президентлик сайловида кимга овоз берасиз, деган саволга бугун аксарият тожикистонликлар бир хил жавоб беришади.
Президент Раҳмоновга дейишади улар...

Президент ва Раҳмонов калималари эгизак.

Тожикистонликларнинг бу қадар ажиб якдиллиги ва сайлов натижаларининг ҳозирдан маълум эканидан ҳам ҳеч ким таажжубланмайди.

На сайловда қатнашаётган ҳукуматпараст партияларнинг номзодлари, на сайловда иштирок этмаётган мухолифат ҳизблари ва на халқарою маҳаллий кузатувчилар...

Сайлов жараёни Марказий Осиёнинг аксар мамлакатлари тажрибасида бўлгани каби осуда, сайловчиларнинг ўзлари эса кўпроқ кундалик турмуш ташвишлари билан банд.

“Мен сайловга қатнашсам ҳам, қатнашмасам ҳам президент ким бўлиши тайин, қолаверса, танлашга арзигулик бошқа ҳеч ким йўқ,” дейди пойтахт мактабларидан бирида ишлайдиган адабиёт ўқитувчиси Муҳаммадали.

Президентликка номзод кўрсатган партияларнинг бирортаси ўзини мухолиф куч санамайди.

Ҳокимларнинг ўз-ўзига саволи

Тасаввур қилинг, борди-ю, Сўғд вилоятидаги бирор бир туманда одамлар коммунистлардан номзод Исмоил Талбаковга кўпроқ овоз бериб юборишса...


Маҳаллий журналистлардан бири

Сайловолди ташвиқоти учун Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссия тўққиз юз АҚШ долларига яқин маблағ ажратган, аммо Президент Раҳмоновни яна номзод қилиб кўрсатган Халқ Демократик партиясидан ташқари барча партиялар бу пул урвоқ ҳам бўлмаслигини эътироф этишади.

Аммо кузатувчиларга кўра, ҳукумат ташаббуси билан ташкил этилганига бир йил тўлиб-тўлмаган бу партияларнинг бирортаси ортида на кенг сайловчилар қўллаб-қувватлови ва ё на бирор бир манфаатдор гуруҳлар бор.

“Ана шундай бир вазиятда қизғин сайловолди ташвиқоти бўлганда эди, бу бир бемаънилик бўлур эди,” дейди маҳаллий журналистлардан бири Мақсуд.

Афтидан, ҳозир ҳамма сайлов натижасини билади ва Мақсуд айтмиш, бу маънисиз қадамларни қўймайди.

Зотан, бу қадамлар қўйилганида ҳам, Тожикистоннинг узоқ тоғли минтақасидан қайтган журналистга кўра, маҳаллий мулозимлар бир маънода саросимага тушган бўлишарди.

Ҳеч бир жамоа раиси, туман ва ё вилоят раҳбари ўз ҳудудидан жорий президентга лойиқ, аммо барибир номига бўлса ҳам муқобил бир номзодга овоз берилишини истамайди.

Тасаввур қилинг, - дейди бу журналист, - борди-ю, дейлик, Сўғд вилоятидаги бирор бир туманда одамлар коммунистлардан номзод Исмоил Талбаковга кўпроқ овоз бериб юборишса...

Демак бу туманликлар учун Талбаков жаноблари ҳозир қудратда бўлган Раҳмонов жанобларидан маъқулроқ деган фикрни англатмайдими?

“Ана шу ноқулай саволни Президент Раҳмонов томонидан тайинланган туман ҳокими ўзига бериб кўриши табиий”, дейди журналист.

Бу саволга жавоб амалини эса тасаввур қилиш қийин эмас.

Дастуруламалларда акс этган истаклар

Номзодларнинг ўзаро баҳслари шарқона анъаналарга монанд меҳмон ва мезбоннинг назокатли суҳбатларини эслатади


Тожик журналистларидан бири

"Ким нима деса, десин, аммо мен Президент Раҳмоновга овоз бераман", дейди кофарниҳонлик отахонлардан бири.

Кофарниҳон Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида исломий мухолифат қарор топган мустаҳкам бўлгалардан эди.

Тожикистонда Раҳмонов жанобларини мамлакат барқарорлиги рамзи сифатида кўрадиганлар оз эмас .

“Юртга тинчлик келди, бу тинчлик кун сайин мустаҳкамланиб бормоқда, бизга бошқа яна нима керак?”, дейди отахон.

Аммо деярли барча тожикистонликлар тинчлик билан бир қаторда мамлакатда коррупцияни, таниш-билишчилик, маҳаллийчиликнинг тугатилиши, иш ўринлари яратилишини исташади.

Сайловда иштирок этаётган барча номзодларнинг дастуруламалида бу истаклар акс этган.

Сайловда иштирок этмаётган ва ё уни бойкот қилган мухолифат партияларининг чиқишларини акс эттирувчи матбуот деярли йўқ.

Радио ва телевизион дастурлардаги номзодларнинг ўзаро баҳслари эса мустақил журналистлардан бири айтмиш, “шарқона анъаналарга монанд меҳмон ва мезбоннинг назокатли суҳбатларини” эслатади.

Мухолифат вакилларидан бирининг таъбирича эса, Тожикистонда президент сайловларидан кейин фақат табиатнинг об-ҳавоси ўзгариши мумкин, сиёсатнинг эмас.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1199 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini necha yoshda

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 24
Мини-чат
200