Американинг етакчи сиёсатчиларидан бири Жон Болтон Ливан саноат вазири,аксилсурия сиёсатчи Пьер Жмайлнинг жонига уюштирилган суиқасд Ливан ҳукуматига қарши давлат тўнтаришининг илк босқичи бўлиши мумкин деб айтган.
Кўринишидан Ироққа қаратилган стратегия устида фаолият олиб бораётган асосий маслаҳат ҳайъати у ердаги зўравонликларга узоқ муддатли ечим топиш учун Сурияни жалб этишни таклиф этиш эҳтимоли катта.
Пьер Жмайлга қарши уюштирилган суиқасд эса, буни амалга тадбиғини янада қийинлаштиради.
Айни пайтда АҚШ расмийси Сурия муносабатларни нормаллаштиришдан олдин террорчи гуруҳларни дастаклашни тўхта
... Читать дальше »
43 ёшли Александр Литвиненеко пайшанба куни кечқурун Лондон касалхоналаридан бирида вафот этди, аммо унинг ўлими сабаблари ҳануз номаълум қолмоқда.
Британия полициясига кўра, улар ҳозирда "номаълум ўлим сабаблари" юзасидан текширув бошлаганлар.
Александр Литвиненконинг дўстларига кўра, у Россия ҳукуматининг танқидчиси бўлгани туфайли ҳам уч ҳафта аввал атайдан заҳарланган.
Россия эса унинг ўлимига алоқаси йўқлигини билдирмоқда.
Касалхона ташқарисида Литвиненко оиласи номидан матбуот вакиллари билан суҳбатлашган Алекс Голдфарб унинг ўлимини "даҳшатли жиноят", дея таърифлади.
Литвиненконинг дўсти ва собиқ КГБ ходими бўлган Олег Гордиевский ҳам "бу русларнинг иши", демоқда.
Россия ҳукумати матбуот котиби Би-би-си билан суҳбатда Александр Литвиненконинг ўлимини "даҳшатли фожеа", дея таърифларкан, мазкур ҳодисага Москванинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Унга кўра, бу каби айбловлар "мутлақо мантиқсиздир".
Россия парламентининг ташқи масалалар бўйича қўмитаси аъзоси Константин Косачев эса, бу - Россия обрўсига доғ туширмоқчи бўлганларнинг иши, деган.
Литвиненеконинг ўлимидан аввал Британия полицияси ҳам "атайлаб заҳарлаш" гумони юзасидан иш юритаётганини маълум қилганди.
Текширувчилар унинг 1 ноябр куни Лондондаги ме
... Читать дальше »
Парижда жойлашган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ўзининг сўнгги йиллик ҳисоботида Ўзбекистонни матбуот эркинлигининг аҳволи энг ёмон бўлган давлатлардан бири, деб кўрсатган ва Ўзбекистон ҳукуматини яна бир марта "интернет душмани" деб атаган. Ўзбекистон "Чегара билмас мухбирлар"нинг "қора рўйхати"дан мунтазам жой олиб келаётган давлатлардан, аммо хусусан, Андижон воқеаларидан сўнг матбуотнинг аҳволи янада ёмонлашгани айтилади. Би-би-си ўзбекистонлик мустақил журналист Дилмурод Саид ва шарҳловчи Шарофиддин Тўлагановлар билан матбуотнинг аҳволи ҳақида суҳбатлашган ва аввалига "нима учун Ўзбекистон ҳукумати матбуот эркинлигидан бунчалик қўрқади?" деб сўраган.
Шарофиддин Тўлаганов: Бу фикрингизга мен қўшилмайман. Ўзбекистон ҳукумати имкон қадар журналистларни, оммавий ахборот воситаларининг эркин бўлиши учун шароит яратган, деб ўйлайман. Масалан, Конституция билан қўшиб ҳисоблаганда, 8 та қонун журналистлар ҳизматида...
Би-би-си: Лекин амалда бу қонунлар ҳукуматни танқид қилган биронта журналистни қамоқдан асраб қололмайди, шундай эмасми?
Шарофиддин Тўлаганов: Йўқ, биласизми, мен ҳозирча ҳукуматни танқид қилган журналист қамоққа ташланганини кўрмадим.
Ҳиндистонлик 14 яшар болакай болаларни қулдек меҳнат қилишга мажбурлаш ҳолатларига қарши курашгани учун Халқаро Болалар Мукофотига сазовор кўрилди.
Гаагадаги маросимда Ом Пракаш 100 минг АҚШ долларига тенг мукофотни қабул қилиб оларкан, болалар ҳақ-ҳуқуқлари йўлида курашини давом эттиришини қайд этди.
"Бу бизнинг, болаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва кимки уларни ҳурмат қилмас экан, дардимизни тинглашлари учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз"- деб айтди болалар номидан гапирган Ом Пракаш.