Shanba, 05.07.25, 04.53
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Октябрь » 03
Maqolalar
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Бан Ки Муннинг БМТ бош котиблигига номзодини Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси маъқуллаган.
Бан Ки Мун Бирлашган Миллатлар ташкилоти раҳбарлигига илгари сурилган олти номзоднинг орасида вето қўйилмаган ягона номзоддир.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ҳамда ўнта сайланадиган аъзолар ўртасида ўтган норасмий овоз беришда бирор бир мамлакат Жанубий Корея номзодига овоз бериб ўтказмаслик ҳуқуқини қўлламаган.

Ундан олдинги норасмий овоз беришларда ҳам жаноб Бан Ки Мун ғолиб чиққан.

Расмий овоз беришнинг келаси душанба куни ўтказилиши мўлжалланган.

Хавфсизлик кенгашининг тавсияси БМТ Бош ассамблеясига маъқуллаш учун тақдим этилади.

Кофи Аннаннинг ўн йиллик бош котиблик муддати шу йилнинг 31 декабрида якунланади.

Бирлашган Миллатларда бу гал осиёлик киши ташкилотга раҳбар этиб сайланиши керак, деган фикр кенг тарқалган.

Бундан олдин 1961-1971 йилларда бирмалик У Тхант БМТ бош котиби лавозимини эгаллаган.

Барча овоз беришларда 62 ёшли Бан Ки Мундан кейинги ўринни эгаллаган Ҳиндистон номзоди Шаши Тарур бундан кейин ўз номзодини илгари сурмаслигини маълум қилган.

"Бош котиб бўлиш шарафли ва ўта масъулиятлидир ва мен жаноб Банга ушбу лавозимида муваффақият тилайман", деб айтган Шаши Тарур.

Би-би-сининг Нью-Йоркдаги мухбири Крис Морриснинг хабар қилишича, афтидан БМТ ... Читать дальше »

 
1177 marta o'qildi |
04.10.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиевнинг Тошкентга икки кунлик расмий сафари бошланди. Ушбу расмий сафардан нималар кутилаяпти?
Охирги ойларда айниқса исломий жангариликда гумон қилинган шахсларга қилинаётган Ўзбекистон ови борасида қирғизлар билан ҳамкорлик кенгайган. Хўш, Қирғизистон мухолифати хавотирланаётганидек,
Бакиев жанобларининг сиёсати
Ўзбекистон тарафига оғмоқдами?
Ёки у ўзига хос қирғиз сиёсатини
давом эттирадими?

Ислом Каримов ички мухолифат, айниқса исломий терроризмда гумон қилган фуқароларига қарши курашини давом эттирар экан, жаноб Бакиевнинг Қирғизистонида вазият анча ўзгача. Қирғизистонда ҳали ҳам ҳукуматни танқид қилиш мумкин ва оддий одамлар қаторида парламент аъзолари ҳам бу ҳуқуқдан кенг фойдаланиб, ўз расмийларининг Ўзбекистон билан керагидан хам кўпроқ ҳамкорлик қилаётганини қоралашмоқда.

Айниқса кўплар ҳурмат қилган қирғизистонлик ўзбек имом отиб ўлдирилиши ортидан хавотир юзага келган. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари норозиликларига қарамай, Андижондаги қонли воқеалардан қочиб бу ерда бошпана топган кишиларни ўзбек ҳукуматига қайтариб бериш жараёни бошланган.

Икки хафта аввал таниқли мух ... Читать дальше »

 
1177 marta o'qildi |
04.10.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Иқтисодий жазо чораларининг оқибати жиддий бўлиши мумкин
Оврўпо Иттифоқи ҳарбийлари ҳибсга олинишига жавобан Россия Гуржистонга нисбатан жорий этган иқтисодий санкцияларни бекор қилишга чақирди.
Оврўпо Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро Валднер, Россия Гуржистонга нисбатан жазо чораларини жуда ҳам қисқа вақт ичида бекор қилишига
ишонишини айтди.

"Санкциялар ҳеч нарсага етакламайди", деб айтган Валднер хоним.

Оврўпо Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари ҳар икки томонни сўз ва ҳаракатларида ниҳоятда эҳтиёт бўлишга чақирди.

Оврўпо Иттифоқи чақириғи Америка Қўшма Штатларининг Россия ва Гуржистонни ўзаро айбловлар оҳангини пасайтиришга даъватидан бир кун ўтиб янгради.

Россия ўз зобитларининг жосуслик айби билан ҳибсга олинишига жавоб сифатида, душанба куни зобитлар қўйиб юборилганига қарамасдан, Тбилиси билан транспорт ва почта алоқасини тўхтатган, Россия Давлат думаси Гуржистонга пул юборишни ҳам тўхтатиш масаласини кўриб чиқмокда.

Россия ҳарбий зобитларининг жосуслик билан шуғулланганини рад этган.

Рус зобитлари Россияга топширилганига қарамасдан Москва ҳали ҳам уларнинг ҳибсга олинишидан ғазабда, Гуржистон эса зобитлар жосуслик тармоғининг би ... Читать дальше »

 
1145 marta o'qildi |
04.10.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
2006 йилдаги тиббиёт соҳасидаги Нобел мукофотини Генетика соҳасида "РНК-аралашув" деб ном олган кашфиётни ихтиро қилган икки америкалик олимга топширишга қарор қилинган.
РНК-рибонуклеин кислоталардир.

"Эндрю Фаер ва Крейг Мелло генетик ахборот оқимини назорат қилишга асосланган фундаментал механизмни кашф қилганлари учун 2006 йилдаги тиббиёт ва физиология бўйича Нобел мукофоти лауреатлари бўлдилар", дейилади мукофот ташкилий қўмитаси баёнотида.

Эндрю Фаер ва Крейг Меллонинг ўтказган тадқиқотлари асосида қилган ихтиролари "RNA interference" ёки "РНК-аралашув" феномени деган ном олган.

Ушбу феномен ўсимликларда, ҳайвонларда ҳамда инсонларда мавжуд бўлиб, у инфекцияга қарши курашда организмнинг ҳимоя кучларини сафарбар этиш ва танада бўлган беқарор генлар устидан назоратни бир хил даражада ушлаб туришда иштирок этади.

Бу дегани вақти келиб ушбу ихтиро мутахассисларни организмга зарар келтираётган геннни ўчириб қўйиш ёки сусайтиришга йўл очади.

Яъни, вирусли инфекция ва саратон сингари қатор касалликларни даволашнинг янги усулларини кашф этишга йўл очилади.

Мисол учун, организмдаги кўпайиб ва кенгайиб бораётган саратон ўсимтасига учраган ҳужайра генини буткул ўчириб қўйиш имкони пайдо бўлади.

Эндрю Фаер ва Крейг Меллонинг РНК-аралашув алоҳида бир генни ўчириб қўйишга олиб келиши мумкинлигини ҳа ... Читать дальше »

 
1282 marta o'qildi |
04.10.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Октябрь 2006  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini kim?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 21
Мини-чат
200