Juma, 20.12.24, 07.03
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Октябрь » 3 » Бакиевнинг Тошкентга расмий сафари бошланди
Бакиевнинг Тошкентга расмий сафари бошланди
03.32
Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиевнинг Тошкентга икки кунлик расмий сафари бошланди. Ушбу расмий сафардан нималар кутилаяпти?
Охирги ойларда айниқса исломий жангариликда гумон қилинган шахсларга қилинаётган Ўзбекистон ови борасида қирғизлар билан ҳамкорлик кенгайган. Хўш, Қирғизистон мухолифати хавотирланаётганидек,
Бакиев жанобларининг сиёсати
Ўзбекистон тарафига оғмоқдами?
Ёки у ўзига хос қирғиз сиёсатини
давом эттирадими?

Ислом Каримов ички мухолифат, айниқса исломий терроризмда гумон қилган фуқароларига қарши курашини давом эттирар экан, жаноб Бакиевнинг Қирғизистонида вазият анча ўзгача. Қирғизистонда ҳали ҳам ҳукуматни танқид қилиш мумкин ва оддий одамлар қаторида парламент аъзолари ҳам бу ҳуқуқдан кенг фойдаланиб, ўз расмийларининг Ўзбекистон билан керагидан хам кўпроқ ҳамкорлик қилаётганини қоралашмоқда.

Айниқса кўплар ҳурмат қилган қирғизистонлик ўзбек имом отиб ўлдирилиши ортидан хавотир юзага келган. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари норозиликларига қарамай, Андижондаги қонли воқеалардан қочиб бу ерда бошпана топган кишиларни ўзбек ҳукуматига қайтариб бериш жараёни бошланган.

Икки хафта аввал таниқли мухолифат сиёсатчисининг юкларига гиёҳванд моддани солиб қўйиш ҳаракати ошкор қилингач, Президент Бакиев яна танқид остида қолди. Президентнинг укаси бу можарода айбдор, дея даъво қилинди.

Қирғизистондаги энг йирик мустақил телерадиокомпания "Пирамида"нинг асбоб-ускуналари ниқоб кийган шахслар томонидан ўғирланиб, идорасига ўт қўйилгач, ширкат ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган. Буларнинг барчаси "Ислоҳотлар учун" деб номланувчи ҳаракатни бир қатор норозилик юришларини уюштиришга ундади, уларнинг талаби - ўтган йилги лола инқилобидан сўнг ҳукуматни эгаллаган Қурманбек Бакиев ва Бош вазир Феликс Куловларнинг иттифоқи тарқатиб юборилсин, деган талабдир.

Бу иттифоқ, танқидчилар фикрича, Қирғизистондаги коррупцияни йўқ қилиш ё сиёсатни демократлаштириш йўлида ҳеч нарса қилгани йўқ. Президент Бакиев ўтган ҳафта бунга жавоб бера туриб, парламентнинг ўзини ислоҳотларга тўсиқ, деб атади ва президент ваколатларини яна кучайтиришга чақирди. Ҳозир юзага келган савол - жаноб Бакиев мухолифатга умуман тоқат қилмайдиган Каримов билан алоқаларида нақадар яқинликка интилади?

Қирғизистондан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда барча турдаги мухолифат, хоҳ исломий ва хоҳ дунёвий бўлсин, мустақилликдан кўп ўтмай туриб, маън қилинганди. Каримов ўз юртининг мутлақ ҳукмрони ҳисобланади. Жаноб Бакиев эса ўз мақсадига эга ва яхши ташкиллашган мухолифатга дуч келмоқда. Унинг устига, Қирғизистон матбуоти ва ҳакамлари анча мустақиллик билан амал қилишда давом этаяптилар.

Ўтган ҳафта Ўш маҳкамаси террорга алоқадор жиноятларда айбланган тўрт киши, жумладан, етакчи ўзбек исломчисининг қизини оқлаб, маҳкама залидан озод қилди. Агар жаноб Бакиев ҳамкасби Каримов ва унинг сиёсатига яқинлашишни режалаган бўлса, бу осон кечмаслиги аниқ.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1166 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Октябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini necha yoshda

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 24
Мини-чат
200