Juma, 20.12.24, 06.37
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Октябрь » 3 » Оврўпо Иттифоқи ярашувга чақирмоқда
Оврўпо Иттифоқи ярашувга чақирмоқда
03.31
Иқтисодий жазо чораларининг оқибати жиддий бўлиши мумкин
Оврўпо Иттифоқи ҳарбийлари ҳибсга олинишига жавобан Россия Гуржистонга нисбатан жорий этган иқтисодий санкцияларни бекор қилишга чақирди.
Оврўпо Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро Валднер, Россия Гуржистонга нисбатан жазо чораларини жуда ҳам қисқа вақт ичида бекор қилишига
ишонишини айтди.

"Санкциялар ҳеч нарсага етакламайди", деб айтган Валднер хоним.

Оврўпо Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари ҳар икки томонни сўз ва ҳаракатларида ниҳоятда эҳтиёт бўлишга чақирди.

Оврўпо Иттифоқи чақириғи Америка Қўшма Штатларининг Россия ва Гуржистонни ўзаро айбловлар оҳангини пасайтиришга даъватидан бир кун ўтиб янгради.

Россия ўз зобитларининг жосуслик айби билан ҳибсга олинишига жавоб сифатида, душанба куни зобитлар қўйиб юборилганига қарамасдан, Тбилиси билан транспорт ва почта алоқасини тўхтатган, Россия Давлат думаси Гуржистонга пул юборишни ҳам тўхтатиш масаласини кўриб чиқмокда.

Россия ҳарбий зобитларининг жосуслик билан шуғулланганини рад этган.

Рус зобитлари Россияга топширилганига қарамасдан Москва ҳали ҳам уларнинг ҳибсга олинишидан ғазабда, Гуржистон эса зобитлар жосуслик тармоғининг бир қисми бўлганликларини айтаётир.

Гуржистон Ташқи ишлар вазири мамлакат иқтисодиёти Россиянинг жазо чораларига дош бера олишини айтди, аммо бу чоралар Гуржистон экономикасига зарар етказишидан хавотирлар мавжуд.

Би-би-сининг минтақавий таҳлилчиси Стивен Ийкнинг билдиришича, янги жазо чораларининг оқибати жиддий бўлиши мумкин.

Минглаб гуржистонликлар Россияда кун кўришади ва ҳар ойда ўз яқинларига маблағ юбориб туришади.

Расмий маълумотларга кўра, Россиядан юборилган пуллар Гуржистон миллий даромадининг қарийб 15 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, Гуржистон Россиянинг энергоресурсларига тўлиқ боғланган мамлакат бўлиб, Гуржистонда газ ва электр қуввати таъминотида мушкулликлар келиб чиқиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантиришлар ҳам пайдо бўлган.

Расман Россия расмийлари Гуржистон иқтисодий қамалини қарздорлик ва тартибни бузишга нисбатан кўрилган чоралар сифатида изоҳлайдилар.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1137 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Октябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini necha yoshda

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 24
Мини-чат
200