Juma, 20.12.24, 06.12
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » She'rlar
She'rlar
ххх

Фалакким гардиши даврон айирди ихтиёримдан,
Биёбонларда хор бўлдим, айро тушиб диёримдан.

Кетолмасман олиб бошим, қўлу-аёқ кишандбанддир,
Хазонларга дучор бўлдим, хабар йўқдир баҳоримдан.

Баҳовиддин балогардон бошимга соябон бўлгай,
Саҳарларда фиғон қилсам кишан куйгай бу оҳимдан.

Қасамхўру мунофиқлар айшу-ишрат сурар тинмай,
Бу не юртки нотавонлар нари кетмас нигоҳимдан.

Нада халқан, на холиқдан садо чиқмас ҳақоратга,
Сабр косам тўлиб бўлди, исён чиқар шижотимдан.

Кел эй Сафар, мулки Турон ичра сенга хабар кетди,
Қолиб фурқат ичра кечдим бори-будир бисотимдан.

Тоштурма. 1993 йил.
ххх

 
1097 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
ххх

Кечиринг, санамлар, биздан ўтибди,
Ҳусни жамолингиз қадрин билмабмиз.
Ўттиз уч баҳорни кузга алмашиб,
Сизни ўйламабмиз, юрак тилмабмиз.

Фалакда парилар сиз ҳам кечиринг,
Ойга боқибмизу, сизни кўрмабмиз.
Тонггача адашиб самон йўлида,
Қизарган шафақдан сизни сўрмабмиз.

Етти қат самодан сўраб, ахтариб,
Сайр этиб сар- сари кетаверибмиз.
Беш кунлик дунёни олти кун билиб,
Айланиб-айланиб ўтаверибмиз.

Кечиринг, санамлар, биздан ўтибди,
Сочингиз калта деб қисқа ўйлабмиз.
Қирқта дор бўлибди қирқ кокилингиз,
Бўйимиз сиз билан хато бўйлабмиз.

(Қарши қамоқхонаси, 1994 йил).

 
1077 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Авфнома сўраб…

Неки ўтса мендан ўтибди,
Меникидир шу пишган ёвғон.
Чўмичи-ю қозон мендандир,
Ўтин бўлди сиз берган фармон!
Хоҳланг осинг, хоҳланг авф этинг.
Неки ўтса мендан ўтибди,
Бор бойлигим бир ҳовуч тариқ,
Шундан қўрқиб оломон билмай,
Сизнинг таморқага чумчуқ экибди.

(Қарши қамоқхонаси, 31.10.1994 йил).

 
1516 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
1989 йил манзаралари

Ўзбекистонлик СССР халқ депутатларига!

Қабристон кенгаяр кунба-кун, чексиз,
Кенгаяр юҳодай пудрат далалар.
Бир юрт ухлар бунда хўрланган эрксиз,
Ҳатто гўдаклари тутмиш азалар.

Ухлар кўзларига туз сепар Орол,
Ажал қалқонлари гужумлар ёнди.
Юз йиллар талаган еб тўймас иблис,
Бир ҳовуч сувидан, сўзидан тонди.

Азалдан нодонлар юрт сўрар бўлса,
Элни ғам босар, босар хиёнат.
Миллат ботирлари мудраса бир он,
Дарёси бўғилар, тарк этар омад.

Шу буюк тупроқ олдида бугун,
Бир нафас тин олгин, эгилсин бошинг.
Қайларга келдинг, кимлар йўлдошинг?!
Қани кўларингда эрклик байроғинг!

1989 йил.

 
1098 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Мансур шеьрлар туркумидан

Янги уйга кўчган одамга нимадир етишмайди.
Айниқса ижарага яшаётган одам кўчса, бутун шаҳарни тентираб
топган “уйига”.
Кўчим бор йўғи бир жамадон. Хаёл суриб кетарканман айнан шу пайтда туғилган уйида, боринг-ки юз йил яшаган ва оёғини узатиб
ўлаётган одамга раҳмим келиб кетади.
Бир жойдан бир жойга кўчиб ҳеч нима йўқотмаган бўлса,
Нима топди экан юз йил ахтариб!

1985 йил.

1989 йил манзаралари

Ўзбекистонлик СССР халқ депутатларига!

Қабристон кенгаяр кунба-кун, чексиз,
Кенгаяр юҳодай пудрат далалар.
Бир юрт ухлар бунда хўрланган эрксиз,
Ҳатто гўдаклари тутмиш азалар.

Ухлар кўзларига туз сепар Орол,
Ажал қалқонлари гужумлар ёнди.
Юз йиллар талаган еб тўймас иблис,
Бир ҳовуч сувидан, сўзидан тонди.

Азалдан нодонлар юрт сўрар бўлса,
Элни ғам босар, босар хиёнат.
Миллат ботирлари мудраса бир он,
Дарёси бўғилар, тарк этар омад.

Шу буюк тупроқ олдида бугун,
Бир нафас тин олгин, эгилсин бошинг.
Қайларга келдинг, кимлар йўлдошинг?!
Қани кўларингда эрклик байроғинг!

1989 йил.

 
1285 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 4.0/1 |
She'rlar
( Ушбу шеьр бундан ўн бир йил олдин ҳазил тарзида ёзилган эди.1998 йил сарлавҳага “юртбошимизга” деган сўз илова қилинди).

Қўй оғзидан чўп ол, бўғизла уни,
Ҳаётга қасдма-қасд бўридай яша.
Четга сур имону инсофни буткул,
Қорнинга нон бўлмас қуруқ сафсата.

Дунёга ўт кетсин, сув боссин майли,
Ўтирган ўрнинг омон бўлса бас.
Гар топсанг ичингда виждондан хабар,
Уни ҳам ўлдир ортиқ қийнамас.

Исо-ю, Муҳаммад ўтмиш аталур,
Сен бугун туғилдинг, бугундай яша!
Умум сўровига ҳали анча бор,
Дўзахга қаср қур, ўлма унгача.

Шавкат Раҳмонга

Байрам қилгани кўча йўқ бизда,
Аза очгани ҳам кўчамиз йўқдир.
Куну-тун қуруқ ваьдалар еймиз,
Умримиз лаббай ва яна хўпдир.

Лекин сиз “ўртоқми”, ёки биродар,
Хуллас бирон атама эгаси инсон!
Қийнаганми бир бор ўжар "лекин"лар,
Дўппингиз ечмоққа бўлганми имкон.

Виждон-у имондан эшилган арқон,
Сиртмоқ тушингизга кирмаганмиди?!
Ҳеч бўлмаса битта, бир кичик “лекин”,
Бўйнингизга сиртмоқ илмаганмиди?!

Гапиринг қайдасиз, борайин қайга?
Байрамлар қилайми, очайми аза?
Жавоб кутар сиртмоқ “лекинлар”,
Қалбингиз кўчаси қайси марказда.

1985 йил.

 
1196 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Қамоқхона дафтаридан
Сафар Бекжон
ххх

Хизматида етти иқлим, ул жондек жонона йўқ,
Дури-дунё шамидир, анга мендек парвона йўқ.

Гаҳи йиғлаб, гаҳи кулдим анинг сар-ҳисобига,
Айрилиб хонумонидан, тўлмаган паймона йўқ.

Дедим: бас қил фироқингни жамолинг таманно қил,
Деди: ҳар тонг мен кирмаган кулбаю бир хона йўқ.

Билолмасман нечукдурсан, ахир нурни ўпиб бўлмас,
Магар шаклу-шамойилдан эшитганим афсона йўқ.

Соқиё тутди қадаҳ ёр аксини кўргин дебон,
Кўчаларда энди мандек маст йўқ, мастона йўқ.

Ёр агар қилсанг карам дўстинг Сафарни шод қил,
Ки унинг кўнгил уйидек хўп ажиб кошона йўқ.

Тошкент, 1985 йил.

 
1116 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Денгиз яна бўрон уфурар...

Чағалайнинг йиғиси каби
Денгиз яна бўрон уфурар...
У хазин бир қўшик айтади,
У яқин бир ҳамдард қидирар.
Чарх урару, топмас тасалло...
Кўтарару қадаҳни ичмай,
Йўлак узра отар: “Йўл хато!”
...Дарахт ўсар бу йўлак аро.

Бу дарахтнинг барглари яшил,
Бу дарахтнинг барглари қизил,
Бу дарахтнинг барглари қаро...

Силкинару улғаяр дарахт.
Ниқоблари жиққа қора тер,
Болта урар иблислар карахт.

Шивирлайди Биринчи Иблис:
“Дарахт эмас қурисин Илдиз!”

Силкинару улғаяр дарахт.
Ниқоблари жиққа қора тер,
Болта урар иблислар карахт.

Шивирлайди Иккинчи Иблис:
“Томирига туташдир денгиз”

Силкинару улғаяр дарахт.
Ниқоблари жиққа қора тер,
Болта урар иблислар карахт.

Шивирлайди Учинчи Иблис:
“Томир эмас, қурисин Денгиз!”

Чағалайнинг йиғиси каби
Денгиз яна бўрон уфурар...
Кўтарару қадаҳни ичмай,
Йўлак узра отар: “Йўл хато!”

 
1146 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Ўғрига Дедиларки, у муттаҳамдир.
Ўғрилиги тўғри дедилар,
Шу сабабли боши ҳам хамдир.

Дедиларки, билгани туҳмат,
Кетгандир у Шамснинг ҳаққин еб.
Шеър эмас у ёзади ғийбат.
Лоф уради ўзин одил деб.

Обидман деб ўйлар ўзини
Сўрамас у рози ризолик.
Индамасанг чўқиб кўзингни
Талаб қилар ҳатто худолик.

Билсам, булар рост экан мутлақ,
Ифлос экан ичинг ва ташинг.
Шу сабабли ҳар лаҳза ҳар вақт,
Урилади тошларга бошинг.

Шоирлигинг бир пулдир сени,
Қарғадан ҳам чиқарми булбул?
Нодонлигинг ранжитди мени,
Илонда ҳам бўларми кўнгил?

Маслаҳатим - виждонинг ютма,
Ризоли бўл, Oбидлингинг бил!
Кўкка боқма, аслинг унутма,
Ўз - ўзингда қайтадан тирил!!

 
1192 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
She'rlar
Мен ҳам сўзлай бир ривоят
Дўстлар мен ҳам сўзлай энди,
Билганимдан ривоят.
Бир кимса бор, ёзганлари
Иғво, туҳмат, шикоят.
Асли исми Иғвогардир,
Дўқ деб номин қўйди у.
Кир этакка йиққанини,
Ҳақиқатга йўйди у.
Ёшлигидан туҳматгўйлик
Қилган эди у касб.
Қолганмикин болаликда
Тарбиядан бенасиб.

Қанча иснод бўлса йиғди,
Бўҳтон, ёлғон қанчалар.
Бу жаҳонда кўнгли кирлар
Учрамаган бунчалар.

Қувилганди у саройдан
Юрагида кир сақлаб….
Бугун эса яшар яна,
Ғийбатларни қучоқлаб.

Демократ санаб ўзин,
Ҳузур қилар ғийбатдан.
Бу борада фойдаланар
ДЎҚ аталган "ширкат"дан.

Гоҳ Солиҳга осилади,
Осилар гоҳ Исматга.
Баҳодирга тош отар гоҳ,
Тош отар гоҳ Шуҳратга.

Кеча кундуз ўйлар тинмай
Фисқу фасод, иғвони.
Ҳатто шерик қилиб олди.
Ўзи каби Ризони.

Ёзувчиман дер ўзини,
Ёзганлари - афсона.
Ўзин машҳур қилмоқ учун,
Каримов бир баҳона.

Ёзганлари фисқу фасод
Айтганлари сафсата.
Бир кун келиб йиртилади.
Ниқоблари албатта!

Бугун ундан юз ўгирди,
Ҳатто яқин сафдошлар.
Атрофида қолмиш фақат,
Ризо ка ... Читать дальше »

 
1474 marta o'qildi |
18.08.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 5.0/1 |
« 1 2 3 »
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Декабрь 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini qayerda yashaydi?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 31
Мини-чат
200