Ўғрига Дедиларки, у муттаҳамдир. Ўғрилиги тўғри дедилар, Шу сабабли боши ҳам хамдир. Дедиларки, билгани туҳмат, Кетгандир у Шамснинг ҳаққин еб. Шеър эмас у ёзади ғийбат. Лоф уради ўзин одил деб. Обидман деб ўйлар ўзини Сўрамас у рози ризолик. Индамасанг чўқиб кўзингни Талаб қилар ҳатто худолик. Билсам, булар рост экан мутлақ, Ифлос экан ичинг ва ташинг. Шу сабабли ҳар лаҳза ҳар вақт, Урилади тошларга бошинг. Шоирлигинг бир пулдир сени, Қарғадан ҳам чиқарми булбул? Нодонлигинг ранжитди мени, Илонда ҳам бўларми кўнгил? Маслаҳатим - виждонинг ютма, Ризоли бўл, Oбидлингинг бил! Кўкка боқма, аслинг унутма, Ўз - ўзингда қайтадан тирил!!
|