ххх Кечиринг, санамлар, биздан ўтибди, Ҳусни жамолингиз қадрин билмабмиз. Ўттиз уч баҳорни кузга алмашиб, Сизни ўйламабмиз, юрак тилмабмиз. Фалакда парилар сиз ҳам кечиринг, Ойга боқибмизу, сизни кўрмабмиз. Тонггача адашиб самон йўлида, Қизарган шафақдан сизни сўрмабмиз. Етти қат самодан сўраб, ахтариб, Сайр этиб сар- сари кетаверибмиз. Беш кунлик дунёни олти кун билиб, Айланиб-айланиб ўтаверибмиз. Кечиринг, санамлар, биздан ўтибди, Сочингиз калта деб қисқа ўйлабмиз. Қирқта дор бўлибди қирқ кокилингиз, Бўйимиз сиз билан хато бўйлабмиз. (Қарши қамоқхонаси, 1994 йил).
|