ххх Фалакким гардиши даврон айирди ихтиёримдан, Биёбонларда хор бўлдим, айро тушиб диёримдан. Кетолмасман олиб бошим, қўлу-аёқ кишандбанддир, Хазонларга дучор бўлдим, хабар йўқдир баҳоримдан. Баҳовиддин балогардон бошимга соябон бўлгай, Саҳарларда фиғон қилсам кишан куйгай бу оҳимдан. Қасамхўру мунофиқлар айшу-ишрат сурар тинмай, Бу не юртки нотавонлар нари кетмас нигоҳимдан. Нада халқан, на холиқдан садо чиқмас ҳақоратга, Сабр косам тўлиб бўлди, исён чиқар шижотимдан. Кел эй Сафар, мулки Турон ичра сенга хабар кетди, Қолиб фурқат ичра кечдим бори-будир бисотимдан. Тоштурма. 1993 йил. ххх
|