Қамоқхона дафтаридан Сафар Бекжон ххх Хизматида етти иқлим, ул жондек жонона йўқ, Дури-дунё шамидир, анга мендек парвона йўқ. Гаҳи йиғлаб, гаҳи кулдим анинг сар-ҳисобига, Айрилиб хонумонидан, тўлмаган паймона йўқ. Дедим: бас қил фироқингни жамолинг таманно қил, Деди: ҳар тонг мен кирмаган кулбаю бир хона йўқ. Билолмасман нечукдурсан, ахир нурни ўпиб бўлмас, Магар шаклу-шамойилдан эшитганим афсона йўқ. Соқиё тутди қадаҳ ёр аксини кўргин дебон, Кўчаларда энди мандек маст йўқ, мастона йўқ. Ёр агар қилсанг карам дўстинг Сафарни шод қил, Ки унинг кўнгил уйидек хўп ажиб кошона йўқ. Тошкент, 1985 йил.
|