Juma, 20.12.24, 05.50
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Август » 18 » Мухолифатга
Мухолифатга
21.54
Мухолифатга
Тоғбой Абдураззоқ
Туринг ўрнингиздан, эзилманг етар,
Ҳасад тошларини отишдан тўхтанг!
Ҳа демай бу кунлар ўтиб ҳам кетар,
Келажак олдида қилмангиз аттанг.

Тунлари уйқусиз ўтириб хомуш,
Асабни эговлаб қиласиз ўйин.
Сайтларни ковламанг мисли каламуш,
Компютер олдини бўшатиб қўйинг!

Ўзингиз саноқли мухолифатсиз,
Ватанни тарк этиб хорижда юрган.
Бирлашинг, бўлинманг, яқин улфатсиз,
Турли ўлкаларда ҳамнафас турган!

Ўзбекистон қаҳрамонига

Кўчалар бекилди, катта йўл очиқ,
Миршаб машинаси пишқириб ўтди.
Ҳатто йўлаклардан одамлар қочиб,
Жимжитлик қаърига йўқолиб кетди.

Миш-мишлар тарқалди қулоқма-қулоқ,
"Каттакон" келяпти бизлар томонга.
Миршаблар саф тортди, қўлларда таёқ,
Бир бало бўлмасин,- деб қаҳрамонга.

Ғаройиб уловлар визиллаб ўтди,
Кимнингдир ўртада сақлаб жонини.
Манзилда вакиллар гулдаста тутди,
Кутиб Ўзбекистон Қаҳрамонини.

Исроил Холдоровга
Йиртқичлар тишини қайраб,
Ов қилар, қўшни юртда.
Соғлом фикрни пойлаб,
Кезар хона ва юрта.

Йиртқич қонсираб қолди,
Қутурган итлар каби.
Дўстимни асир олди,
Қонга тамшаниб лаби.

Ўғирлаб кетди нетай,
Катта аждар ёнига.
Муҳтож экан у атай,
Исроилни қонига.

Қидирмоқда мени ҳам,
Дўстим қонига қонмай.
Кечалари дамба- дам,
Қунғироқ чалар тинмай.

Номаълум жимлик, завол
Қирғизистон юртида.
Шивирлар сирли шамол,
Деразанинг ортида.

Увиллашар бўрилар,
Итларга тутиб мотам.
Тушларимда кўринар,
Марҳум онам ва отам.

Яшайман дуо қилиб,
Ўтганларнинг руҳига.
Талпинаман интилиб,
Оллоҳнинг паноҳига!

Категория: She'rlar | Просмотров: 1399 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitn ishga tushganiga nech yil bo'ldi

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 37
Мини-чат
200