ххх Яна чарчаб келдим қаршинга она, Бир чимдим юпанч бер, озгина сабр. Сенсан қиблагоҳим, суянчим тоғим, Тўрт томон сим девор, саҳрои кабр. Она соғичларни тўсолмас девор, Қўрқмас руҳимга дунё бир қарич. Елкамда оламон, ташвиши бисёр, Туримман қаршингда сўзларинга зор. Она чарчаган маъюссан нечун? Нечун чеҳрангда синиққан кулгу. Шунчалар қўрқинчми қайғу-ташвишим, Елкамдан ирғитсам аломон етим. Яна чарчаб келдим қаршинга она, Тўрт девор шовқини ғулу солади. Озгина жимлик бер, бор йўғи жимлик, Оломон бир нафас қилсин тантана. Яна чарчаб келдим олдинга ОНА. (Қарши қамоқхонаси, 1996 йил).
|