Сени ўйлаб Сени кимдир ўйлаб турганда, Бериб сохта ваъдасига тан, Қўлларингдан кимдир тутганда, Сени ўйлаб турган бўламан. Қонга тўлиб ботганда қуёш, Сен уйқуга қўйганингда бош, Соғинчлардан кўзга тўлиб ёш, Сени ўйлаб турган бўламан. Қувончингдан тўлганда олам, Холи бўлиб ғамлардан бир дам, Мени бир бор эсламасанг ҳам, Сени ўйлаб турган бўламан. Бегонага ёр бўлсанг бир кун, Қувончларга тўлсангда бир кун, Мени эслаб кулсанда бир кун, Мен жим йиғлаб турган бўламан. Мунисам юрагин айлаб хун, Жоним эса дунёйи гардун, Билгин йиғлаб-йиғлаб ўша кун, Номинг айтиб ўлган бўламан. Элдорбек Акрамов Т А Т У Ахборот технологиялари факултети 220-04АХу 2-курс талабаси Виждон Виждон тарозидир. Ҳақиқий мезон, Ғаразсиз иш тутар, нияти холис. Ақлу тафаккуринг ножоиз бўлса, Маънавий қувватдан руҳ бўлар олис. Виждонинг пок бўлса, иймонинг бутун, Ҳасрат, надоматдан йироқ бўл, огоҳ. Виждон кўзгусига чин назаринг сол, Виждон азобидан асрагин, оллоҳ. Элдорбек Акрамов Т А Т У Ахборот технологиялари факултети 220-04АХу 2-курс талабаси
|