Juma, 11.07.25, 22.58
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » Maqolalar
Maqolalar
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: 'мусулмон бўлмаганлар ҳам гапнинг нотўғрилигини таъкидлашаяпти'
Ислом Конференцияси ташкилотига раҳбарлик қилаётган Малайзиянинг Ташқи ишлар вазири Саид Ҳамид Албар Рим папаси Бенедикт XVI-ни ўтган ҳафта Ислом ҳақида келтирган танқидий иқтибосини тўла қайтиб олишга чақирган.
Рим папасининг XIV аср Византия императорининг Муҳаммад Пайғамбар дунёга зўравонликдан бошқа нарса олиб келмаган, деган сўзларидан иқтибос келтириши дунё бўйлаб мусулмонларнинг ғазабли чиқишларига сабаб бўлди. Ўша маърузасидан кейин илк бор омма олдида чиқиш қилган Рим папаси ўзининг сўзлари мусулмонларни ранжитганидан афсусда эканини билдирган, аммо баъзи мусулмон давлатлар ва ислом уламолари бу етарли эмас, дейишмоқда. Хўш, нима учун Рим папаси афсус изҳор қилганидан сўнг ҳам мусулмонларнинг ғазаблари тинмаётир? Би-би-си ушбу савол билан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга мурожаат этди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Папа бу икки чиқишида узр сўрагани йўқ. Мусулмонларнинг ранжишини тушунолмаётганини айтаяпти. Мен узр сўрайман, деган гап йўқ у ерда.

Би-би-си: Умуман папанинг чиқишига қайтадиган бўлсак, мусулмонларни энг кўп ранжитган нарса нима эди?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Ал ... Читать дальше »

 
1454 marta o'qildi |
26.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Помир тоғлари Марказий осиёдаги энг баланд тоғлар
Тожикистон ҳукумати яқин йилларда камида уч улкан қурилиш иншооти - Анзоб, Шаҳристон ва "Шар-шар" тунелларини қуриб битказиш ўзининг асосий стратегик вазифаларидан эканлигини урғулаб келади.
Анзоб ва Шаҳристон довонлари остидан ўтувчи ушбу тунеллар Тожикистон шимоли - Суғд вилояти Панжакент, Айний ва Мастчоҳ туманларини республика маркази ва жануби билан боғлаш имкониятини яратади. Душанбе расмийлари ушбу тунелларнинг ишга туширилиши Тожикистоннинг Ўзбекистонга транспорт қарамлигига якун ясаши мумкинлигини таъкидлаб келишади.

Айни вақтда Анзоб тунели тўла қуриб битказилмаган, аммо Шаҳристон тунелининг қазиш ишлари бошланаётгани айтилмоқда. Мен Хўжанд шаҳридан Шаҳристон довони орқали Панжакент томон йўл олдим. Таксида менга ҳамроҳ бўлган Айний туманилик уч йигит - Хўжанд автомобил бозорига машина сотиб олишга келишган экан.

Йигитларнинг сўзларига кўра, Хўжанд автомобил бозори - Тожикистон бўйича арзон бозор саналади ва бу ерга асосан Олмония, Болтиқбўйи мамлакатлари, шунингдек қўшни Қозоғистондан фойдаланилган автомобиллар савдога келтирилади.

Ҳақиқатан ҳам Шаҳристон довонига яқинлашарканмиз, "Волга", "Жигули", "Нексия"лар қатори, эски "Мерседес-Бенц" ва "Опел" машиналари қаршимиздан ғизилл ... Читать дальше »

 
1370 marta o'qildi |
26.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Можаристонда бу каби намойишлар қарийб йигирма йилдан бери мисли кўрилмаган...
Можаристон полицияси тун бўйи Будапешт марказида зўравон норозилик намойишчиларни тарқатиш учун йиғлатадиган газ ва сув пуркагичлар ишлатган.
Будапешт марказидаги биноларга ҳужум қилинди, машиналарга ўт берилди.

Полиция билан тўқнашувлардан аввал намойишчилар Бош вазир Ференс Жйўрчаннинг истеъфога чиқишини талаб қилишганди.

Жйўрчан жанобларининг ҳукумати сайловда ғалаба қозониш ниятида ёлғон гапиргани ошкор бўлганидан кейин минглаб можарлар ғазабга келишган.

Энг қақшатқич тўқнашувлар намойишчиларнинг давлат телевизиони биносига бостириб киришганида рўй берди.

Ўнлаб одамлар жароҳат олишган, уларнинг орасида полиция ходимлари ҳам бор.

Ҳозир шаҳар осуда экани айтилмоқда.

Можаристонда сўнгги бор бу каби тартибсизликлар ўтган асрнинг сакконинчи йиллар охирида, коммунистик тузум қулаши арафасида рўй берганди.

Мухолифат партияси “Фидез” парламентни бойқот қилишини айтмоқда.

Би-би-си мухбирига кўра, бу воқеалар бир гуруҳ норозилик намойишчиларининг давлат телевизионига арзнома топшириши пайти бошланиб кетди.

Полиция телевизион биносига бостириб кирган намойишчиларга қарата йиғлатадиган газ ва сув пургагичларни ишга солган.

Телевизион дастурлар маълум муддат тўхтатиб қўйи ... Читать дальше »

 
1122 marta o'qildi |
20.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Можаристонда бу каби намойишлар қарийб йигирма йилдан бери мисли кўрилмаган...
Можаристон полицияси тун бўйи Будапешт марказида зўравон норозилик намойишчиларни тарқатиш учун йиғлатадиган газ ва сув пуркагичлар ишлатган.
Будапешт марказидаги биноларга ҳужум қилинди, машиналарга ўт берилди.

Полиция билан тўқнашувлардан аввал намойишчилар Бош вазир Ференс Жйўрчаннинг истеъфога чиқишини талаб қилишганди.

Жйўрчан жанобларининг ҳукумати сайловда ғалаба қозониш ниятида ёлғон гапиргани ошкор бўлганидан кейин минглаб можарлар ғазабга келишган.

Энг қақшатқич тўқнашувлар намойишчиларнинг давлат телевизиони биносига бостириб киришганида рўй берди.

Ўнлаб одамлар жароҳат олишган, уларнинг орасида полиция ходимлари ҳам бор.

Ҳозир шаҳар осуда экани айтилмоқда.

Можаристонда сўнгги бор бу каби тартибсизликлар ўтган асрнинг сакконинчи йиллар охирида, коммунистик тузум қулаши арафасида рўй берганди.

Мухолифат партияси “Фидез” парламентни бойқот қилишини айтмоқда.

Би-би-си мухбирига кўра, бу воқеалар бир гуруҳ норозилик намойишчиларининг давлат телевизионига арзнома топшириши пайти бошланиб кетди.

Полиция телевизион биносига бостириб кирган намойишчиларга қарата йиғлатадиган газ ва сув пургагичларни ишга солган.

Телевизион дастурлар маълум муддат тўхтатиб қўйи ... Читать дальше »

 
1224 marta o'qildi |
20.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
БМТ жаҳоннинг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш истагида
БМТнинг Олий Ассамблеясида дунё раҳбарлари Яқин Шарқ, Судан ва Ирокдаги инқирозлар билан бир қаторда, жаҳоннинг бошқа энг долзарб муаммоларини ҳам муҳокама этиш истагидалар.
Ҳар йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Олий Ассамблеяси дунё раҳбарларини Нью Йоркка йиғиб, уларга ўз хавотирларини халқаро минбардан туриб, баён қилиш имконини беради.

Халқаро ташкилотнинг Олий Ассамблеяси ҳам чекка-чеккада бўлиб ўтувчи қатор йиғинлар каби, дунёда мавжуд инқирозларга қарши туриш учун жаҳоннинг қудратли ўйинчиларини бир жойга тўплашнинг камдан-кам имкониятларидан биридир.

Бирлашган Миллатлар бош котибининг айтишича, фуқаролар уруши ёқасида турган Ироқ жорий йилда бўй кўрсатган бўҳронлардан биригина эмасдир.

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг издан чиқаётганлиги ва Ливанда бир амаллаб эришилган оташкесимни тутиб қолиш каби муаммолар ҳам шулар жумласидандир.

Ундан ташқари, бир жойда тўхтаб қолган Яқин Шарққа оид тинчлик музокараларини жонлантиришга қаратилган қатор мулоқотлар ҳам режалаштирилган.

Яна бошқа музокаралар эса Бирлашган Миллатларга қарашли хавфсизлик кучларининг Дарфурга жойлаштирилишига рухсат бериши учун ... Читать дальше »

 
1112 marta o'qildi |
20.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Франса Президенти Жак Ширакнинг айтишича, Эроннинг ядровий дастурига доир муаммони ечишнинг энг мақбул йўли Теҳронни Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик кенгаши эътиборига ҳавола этиш эмас.
" Мен мулоқотсиз бу масалага ечим топиш мумкин деб ишонмайман", деб айтган Ширак жаноблари ва Эронга қарши жазо чоралари билан таҳдид қилишни тўхтатишга чақирган.

Америка Қўшма Штатлари агар Эрон уранни бойитишни тўхтатмаса Теҳронга қарши жазо чораларини қўллашга чақирмоқда.

Президент Ширакнинг ушбу сўзлари БМТ Бош Ассемблеясига жаҳон раҳбарлари йиғилиши арафасида янграмоқда.

Эрон ўзининг ядровий дастури устида фақатгина тинч йўлда фойдаланиш учун ишлаётганини урғуламоқда.

Аммо Америка ва айрим бошқа давлатлар Теҳронни ядровий қуролларга эга бўлиш ҳаракатида айблашади.

Президент Жак Ширакнинг Эронга нисбатан жазо чораларидан кўра музокараларни афзал кўриш борасидаги чақириғи жаҳон ҳамжамияти Эронга нисбатан муносабатини аниқлаштириб олиши кераклиги юзасидан босимлар кучаяётган пайтга тўғри келмоқда.

Ўтган ой Эронга уранни бойитишни тўхтатиши учун БМТ берган муддат якунланди.

Аммо Эрон бу талабларга қулоқ тутмаслигини аниқ-таниқ намойиш этмоқда.
Эрон уранни бойитишдан тўхтагани йўқ..

Эроннинг ядровий дастури масаласи шу қ ... Читать дальше »

 
1229 marta o'qildi |
20.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Балки тарихни эмас, ўз ҳаётини эслаш кифоядир?
Яна пахта ҳақида ёзишга қишлоқ хўжалиги бўйича ёш тадқиқотчи йигитнинг қуйидаги ҳикояси сабаб бўлди. Уни бор бўйича эътиборингизга ҳавола этмоқчиман. Воқеалар қайси замонни эслатиши, албатта яқиндан тарихдан хабардор кишига, яхши маълум бўлса керак.
“Қишлоқ хўжалигига оид илмий тадқиқотлар қилувчи корхонамиз Тошкент вилоятидаги туманлардан бирида жойлашган. Мен энг ёши бўлганим учун пахта масаласи бўйича мажлисга жўнатишди. Туманда борки корхона раҳбарлари ва вакиллари шу ерда йиғилган.

Юқорида ҳоким ва прокурор ўтирган экан. Ҳоким юқоридан берилган махсус буйруқ бўйича ҳар бир корхонада пахта теримига жалб этиладиган ходимлардан иборат “пахта отрядлари” тузилиши ва зудлик билан теримга жўнатилишини айтди.

Сўнг ҳоким ҳар бир отрядда қанчадан киши бўлиши ҳақида бирма-бир буйруқ бера бошлади. Бир корхона раҳбари 90 кишидан иборат отряд тўплаши ҳақида буйруқ олганидан кейин “кечирасиз, бизда бунча одам йўқ, қандай тўплайман” дея норозилик билдирди.

Ҳоким прокурорга қаради. Прокурор буйруқ берди: “Олиб боринглар, қамоққа тиқинглар!” У одамни милиционерлар олиб чиқиб кетди.


20 йил олдин бўлганидек пахта режаси қанда ... Читать дальше »

 
1179 marta o'qildi |
20.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Ўзбекистон марказий нашрлари ҳафта давомида иқтисод, маориф, ташқи савдо ва алоқаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида хабарлар бериш билан бирга доимий мавзуга айланган ватанга муҳаббат, мафкуравий ва маънавий таҳдидлар ҳақида ёзишда давом этган.
Ўтган ҳафта президент Ислом Каримовга ЮНЕСКО олтин медалини топширган ташкилот раҳбари Коичиро Мацууранинг Хоразмдаги Маъмун академияси “кутганидан ҳам зиёда” эканидан ҳаяжонга тушгани рўзномалар саҳифаларини безаган.

Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш тўғрисидаги шартноманинг имзолангани ҳақидаги расмий хабар ва шу муносабат билан БМТ Бош котиби Кофи Аннан юборган мурожаат ҳам деярли барча рўзномалардан жой олган.

Президентнинг ерга хусусий мулкчилик ҳақидаги фармонидан руҳланиб ёзилган мақолалар ҳамда янги қурилган мактаб биноларидан фахр ва ифтихор ҳисси “Инсон ва қонун”, “Фидокор”, “Моҳият” каби рўзномаларнинг бош саҳифаларида акс этган.

Бироқ рўзномаларда пахта терими ва унга ялпи сафарбарлик бошлангани ҳақида бир оғиз ҳам хабар берилмаган. Гарчанд, пойтахт Тошкентда ҳам айрим корхоналар хизматчилари кўрпа-тўшагини кўтариб пахта даласига отланган бўлса-да.

“Халқ сўзи” рўзномасидаги интервюда таниқли ўзбек профессори Нажмиддин Комилов Ўзбекистонга нисбата ... Читать дальше »

 
1545 marta o'qildi |
20.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
HE... BRATISHKA, QALAYSAN?”
Rossiyada ishlab chiqarilgan daftarlar muqovasida tabiat manzaralari, sportchilar, texnika vositalari — asosan avtomobillar aks etgan bo‘lsa, Turkiyadan keltirilgan umumiy daftarlarda asosan artistlar — Hollivud yulduzlari va o‘zimizning estrada qo‘shiqchilarimizning suratlari bosilgan. Turkiyada tayyorlangan ana shunday umumiy daftarlardan birining muqovasida qo‘shiqchi va akrtisa Britni Spirs surati bosilganki, uni o‘quvchilar odam anatomiyasi darsida ko‘rgazmali qo‘llanma sifatida foydalanishsa ham bo‘ladi.Yoki bugungi sotilayotgan daftarlarning ahvoliga nazar
Yangi o‘quv yili arafasida zarurat tufayli Toshkentga borishga to‘g‘ri keldi. “Qo‘yliq” buyum bozori tashqarisidagi maydonchada “Maktab bozori” tashkil etilibdi. G‘oyat aqlli tadbir bo‘libdi. Kuniga bozorga kelib ketuvchi minglab, ehtimol o‘n minglab xaridorlar maktabga boradigan bolalari uchun uyga qaytayotib shu yerning o‘zidayoq maktabga zarur narsalarni xarid qilinyapti.
Rang-barang bezatilgan kitob-daftaru qalam-ruchkalarni va boshqa yuzlab nomdagi o‘quv buyumlarini olmasangiz ham qiziqib tomosha qilasiz.
Mening e’tiborimni tortgan narsalar judayam chiroyli ishlangan umumiy daftarlar bo‘ldi. Muqovasi chet elda chiqarilgan jurnal yoki otkritkani eslatadi. Asosan o‘zimizda, Turkiya va Rossiyada ishlab chiqarilganlari ham bor ekan. “O‘zbekistonda ishlab chiqarilgan” deb yozilgan umumiy daftarlar muqovasi asosan biz kuniga televizorda bir necha marotaba ko‘radi ... Читать дальше »
 
2090 marta o'qildi |
16.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
Maqolalar
Қатор халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни мукофатлаш қароридан ларзага тушганликларини айтишмоқда.
Бирлашган Миллатларнинг Таълим, илм-фан ва маданият ишлари бўйича ташкилоти бўлган ЮНЕСКОнинг мазкур мукофоти эса мамлакатининг маданий меросини асраш йўлида заҳмат чеккан инсонларга берилади.

"Хьюман Райтс Уотч" (Human Rights Watch), Фридом Хаус (Freedom House) ва Чегара билмас мухбирлар (Reporters Without Borders) ташкилотлари ЮНЕСКОнинг айни қароридан ўз хавотирларини изҳор этишмоқда.

Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ЮНЕСКОнинг қарорига "уятли, ҳайратланарли, ақл бовар қилмайдиган ва номувофиқ," дея баҳо беришган.

ЮНЕСКОнинг бош раҳбари Коичиро Мацура ўтган ҳафтада Тошкентга қилган сафари давомида мазкур мукофотни Ўзбекистон президентига шахсан ўзи топширганди.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бераётган хабарларга кўра, жаноб Мацура, шу жумладан, Ислом Каримовга давлатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда динию маданий мулоқотларни ривожлантиришда қўшаётган ҳиссаси учун ҳам ўз миннатдорчилигини изҳор этган.

Бор-йўғи бир йил муқаддам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жаноб Каримовни, ўз таъбирида, Андижон шаҳрида амалга ... Читать дальше »

 
1203 marta o'qildi |
16.09.06 chop etishga ruhsat etildi |
Rating: 0.0/0 |
« 1 2 ... 5 6 7 8 9 »
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Июль 2025  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitn ishga tushganiga nech yil bo'ldi

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 37
Мини-чат
200