Juma, 20.12.24, 16.02
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 25 » Йўл мустақиллиги ёки Шаҳристон довони оша саёҳат
Йўл мустақиллиги ёки Шаҳристон довони оша саёҳат
02.22
Помир тоғлари Марказий осиёдаги энг баланд тоғлар
Тожикистон ҳукумати яқин йилларда камида уч улкан қурилиш иншооти - Анзоб, Шаҳристон ва "Шар-шар" тунелларини қуриб битказиш ўзининг асосий стратегик вазифаларидан эканлигини урғулаб келади.
Анзоб ва Шаҳристон довонлари остидан ўтувчи ушбу тунеллар Тожикистон шимоли - Суғд вилояти Панжакент, Айний ва Мастчоҳ туманларини республика маркази ва жануби билан боғлаш имкониятини яратади. Душанбе расмийлари ушбу тунелларнинг ишга туширилиши Тожикистоннинг Ўзбекистонга транспорт қарамлигига якун ясаши мумкинлигини таъкидлаб келишади.

Айни вақтда Анзоб тунели тўла қуриб битказилмаган, аммо Шаҳристон тунелининг қазиш ишлари бошланаётгани айтилмоқда. Мен Хўжанд шаҳридан Шаҳристон довони орқали Панжакент томон йўл олдим. Таксида менга ҳамроҳ бўлган Айний туманилик уч йигит - Хўжанд автомобил бозорига машина сотиб олишга келишган экан.

Йигитларнинг сўзларига кўра, Хўжанд автомобил бозори - Тожикистон бўйича арзон бозор саналади ва бу ерга асосан Олмония, Болтиқбўйи мамлакатлари, шунингдек қўшни Қозоғистондан фойдаланилган автомобиллар савдога келтирилади.

Ҳақиқатан ҳам Шаҳристон довонига яқинлашарканмиз, "Волга", "Жигули", "Нексия"лар қатори, эски "Мерседес-Бенц" ва "Опел" машиналари қаршимиздан ғизиллаб ўтишарди.


'Ҳайдовчи ўйдим-чуқур йўл қурганларни сўкади...'
Йўлга тушганимиздан тахминан икки соат ўтар-ўтмас, Шаҳристон довони остонасига ҳам етиб келдик. Тоғнинг нариги бетидан тушиб келаётган ва аксинча баландликка энди кўтарилиш мақсадида бўлган машиналарнинг аксарияти довон остонасида тўхташарди.

Бизнинг машинамиз ҳам довонга етмай, қатор турган машиналар ёнига келиб тўхтади. Йўл четида оқиб турган катта ариқда бир гуруҳ болалар довондан тушиб келган машиналарни ювиш билан банд эдилар.

Биз бошқа йўловчилар қатори тоғ ёнбағрида қурилган кичкина ошхонада овқатланиб олдик ва довон томон йўл олдик. Паст-баланд йўл, бурилган тоғ бағри орқали тобора юқори кўтарилар эканмиз, аҳён-аҳёнда йўл четида бузилиб қолган машиналар ва унинг атрофида турган йўловчилар кўзга ташланарди.

"Автосервис хизмати деярли бўлмаган довонда машинанинг бузилиб қолгани катта омадсизлик", - гап ташлайди таксидаги йўловчи йигитлардан бири. Унинг айтишича, йўлда автоулови бузилиб қолганнинг ҳайдовчилар бирдамлиги, ёрдамига умид қилишдан ўзга иложи қолмайди.

Биз ўтирган такси ҳайдовчисига эса йигит сўзлари, кўринишидан унчалик ёқмади, таксичи ҳар-ҳар замон чап қўли билан чанг босган юзини аритар, ўйдим-чуқур йўл қурганларни, Тожикистон расмийларини обдон сўкиб борарди.


Довон ошиб Айнийга ҳам етиб келдик
Суҳбат бориб-бориб яна Тожикистон ҳукумати қураётган Анзоб, Шаҳристон ва "Шар-шар" тунелларига қайтарди. Машинада менинг ёнимда ўтирган новча йигит - тунелларнинг қуриб битказилиши Тожикистон учун тарихий аҳамиятга эга эканлиги ва ушбу тунеллар Душанбенинг Тошкентга қарамлигига якун ясаши ҳақида гапирарди.

У, шунингдек, Ўзбекистон киритган виза тартибидан ниҳоятда нолир ва Тошкент- Душанбе муносабатларидаги совуқликда, асосан Ўзбекистон ҳукуматини айбларди.

Суҳбат асносида бошқа йўловчиларнинг ҳам Тожикистон ҳукумати бошлаган йўл-транспорт қурилишидан яхши бохабар эканликлари ва ушбу режага катта умид билан қарашаётганини пайқаш мумкин эди.

Бизнинг машинамиз Шаҳристон довонини ошиб, Айний туманига ҳам етиб келди. Автомобил тўхташи билан қўлларида целлофан халтачаларда олма, ўрик ва қурут кўтарган бир гуруҳ мактабхон болакайлар биз томон чопиб келишди.

"Акажон, Айнийнинг ширин ўригидан ёки қурутидан олиб кетинг! Бор-йўғи 1,5 сомон (сал кам ярим доллар)", - дея менга ўз халтачаларини узатарди оёқяланг, офтобда қорайиб кетган бола.

Болакайлардан ўрик ва қурутларни сотиб олгандан сўнг мен айнийлик ҳамроҳларим билан хайрлашдим. Қош қорайганда кўзлаган манзилим - Панжакентга етиб келдим.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1358 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni qayerdan toptingiz

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 20
Мини-чат
200