Тошкент ахборот технологиялари университети магистлари! Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига асосан, Тошкент ахборот технологиялари университеида 1999/2000 ўқув йилида магистратура бўлими очилди. Ўтган етти йил ичида университетда 500 дан ортиқ юқори малакали кадрлар тайёрланиб, магистр даражасига эга бўлдилар. Магистр – бу кенг илмга эга бўлган, замонавий ахборот технологиялари билан ҳамнафас, илмий тадқиқот ишларига тайёр бўлган мутахассисдир. Университетда магистрларга билим бериш борасида юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш аоссий мақсад қилиб олинган. Ҳар ўқув йилида магистрларга диплом топшириш маросими университетда тантанали равишда байрамона руҳда ўтказилади. Ушбу маросимга ҳурматли меҳмонлар, устозлар ва ота-оналар билан бирга барча хоҳловчилар таклиф этиладилар. Шу куни ҳамма хурсанд. Магистрлар билан бир қаторда устозлар ва ота-оналар ҳам ўзгача ҳис-ҳаяжонларини яшира олмайдилар. Ушбу йил ҳам университетда анъанани давом эттирган ҳолда қадрли магистрларга диплом топшириш ва уларни келажак сари мустақил ҳаётга кузатиш маросими ўтказилди. Маросимга Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Абдулла Нигматович Арипов, Ўзбектелеком акционерлик компанияси бош директори Ҳаким Асрорович Мухитдинов, Шаҳар маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Иброҳим Абдуғаниев ва бир нечта соҳа ташкилотлари раҳбарлари ташриф буюришди. Абдулла Нигматович Арипов ўз сўзида магистрларни қизғин табриклар экан, ҳаёт йўлларида омадлар тилаб, куч ва имкониятларини ватанимиз ривожланиши йўлида сарфлашларини тилади. Шаҳар маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Иброҳим Абдуғаниев эса магистрларни табриклаш билан бирга ўқиши ва ишида муваффақиятга эришган бир гуруҳ магистр ва ўқитувчилар: ИваБ факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Д.Нурмуҳамедова, ТТ факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Г.Аҳмедова, РРТ факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Ф.Қосимова, ассистент Н.Орипова, магистрлар: С.Жавлиев, Д.Джаматова, З.Каримова, В.Сташенколарга “Фахрий ёрлиқ” топширди. Шундан сўнг, телекоммуникация тизимлари факультети катта ўқитувчиси Р.Нуриддинова, битирувчи магистрантнинг онаси М.Қорахўжаевалар ҳам сўзга чиқиб, магистрларни табрикладилар. Сўнгра битирувчи магистрантлар С.Ибраева ва З.Хасановалар сўзга чиқиб, алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва университет раҳбариятига, барча устозларига миннатдорчилик билдирдилар. Шундан сўнг барча магистрларга “магистр диплом”лари тантанали равишда топширилди. Бу йил ҳам 12 та йўналиш бўйича 136 та магистрларимиз диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, “Магистр” унвонига эга бўлишди. Университетнинг 4 та факультетида магистратура бўлими мавжуд. Телекоммуникация технологиялари факультетида 3 та йўналиш: “Алоқа тармоқлари, узеллари ва ахборот тақсимоти”, “Телекоммуникация узатиш тизимларидан фойдаланиш”, “Касб-ҳунар фанларини ўқитиш методикаси” бўйича магистрлар тайёрланади. Шу кунгача факультетни жами 250 та магистрлар тугатган бўлса, бу ўқув йилида 27 та магистр тугатди. Радиотехника, радиоалоқа ва телерадиоэшиттириш факультетида 2 та йўналиш: “Радиотехник қурилмалар ва алоқа воситалари” ва “Мобил алоқа тизимлари” бўйича магистрлар тайёрланади. Шу кунгача 126 та магистр факультетни тамомлаган бўлиб, ушбу йилда факультетни 23 та магистр тугатди. Иқтисод ва бошқарув факультетида 2 та йўналиш: “Менежмент (алоқа ва ахборотлаштириш)” ва “Тармоқ иқтисодиёти” бўйича 136 та магистр битирган бўлса, бу йилги битирувчи магистрлар сони 32 тадир. Ахборот технолологиялари факультетида бу йил 54 та магистр 5 та йўналиш: “Ҳисоблаш машиналари, комплекслари, тизим ва тармоқлари математик ва дастурий таъминоти”, “Ҳисоблаш машиналари, комплекслари ва тармоқлари”, “Автоматлаштирилган тизимларни бошқариш ва ахборотни қайта ишлаш”, “Ахборот хавфсизлиги” ва “Электрон тижорат” бўйича тамомлашди. Факультетда магистртура 2003-2004 ўқув йилида очилган бўлиб, ҳозирги кунгача 127 та магистр битирган. Университетда магистрларни билим олишлари ва илмий фаолият олиб боришлари учун ҳамма имкониятлар яратилган. Бугунги кунда катта фондга эга бўлган кутубхона, виртуал лабаратория ишлари ва маъруза матнлари билан бойитилган электрон кутубхона магистрлар хизматида. Бундан ташқари, интернет тизимидан кенг фойдаланиш ҳам йўлга қўйилган. Бизнинг магистрларимиз хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртларида ҳам малакаларини ошириб келмоқдалар. ТАТУ магистратураси мутахассислар тайёрлашда республика ҳудудида жойлашган хорижий компаниялар, фирмалар ва банкларнинг филиаллари билан ҳамкорлик қилади. Булар қаторига COSCOM, “Alkatel”, “ДЭУ Юнител”, “Уздунробита” ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбектелеком ва бошқа бир қатор компаниялар киради. Келажакда янада юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида хорижий мамлакатлар университетлари профессорларини, жумладан, Ҳиндистон, Малайзия, Хитой, Жанубий Қурия ва бошқа давлатлардан таклиф этиш режалаштирилган. ТАТУ маънавият ва маърифат маркази раҳбари Э.Каримова “Маърифат эгаси - ахлок сохиби” давра сухбати “Хомийлар ва шифокорлар йили” давлат дастурида белгиланган тадбирларни бажариш максадида 24 май куни Тошкент ахборот технологиялари университети кичик мажлислар залида “Хиёбонтепа” махалласи фаолари билан хамкорликда “Маърифат эгаси - ахлок сохиби” мавзусида давра сухбати утказилди. Унда Юнусобод туманида жойлашган махаллалар диний маслахатчилари ва фаоллари, университет хотин-кизлар кумитаси аъзоларидан иборат 98 нафар аёллар катнашдилар.Сухбатда университетнинг фалсафа кафедраси катта укитувчиси Ш.Урмонова “Ибо ва хаё эгаси маърифатли хамдир” мавзусида маъруза килди. Бундан ташкари, “Хиёбонтепа” махалласи диний масалалар маслахатчиси Р.Шокирова хам уз фикрлари билан уртоклашди. Давра сухбати йигилганларда катта таассурот колдирди. Юкумли касалликка карши эмлаш ташкил этилди Тошкент ахборот технологиялари университетида юкумли касалликларга карши талабаларни эмалаш ташкил этилди. Феврал-март-апрель ойлари давомида 1128 нафар талабалар кизамикка карши эмланди. Учрашув-семинар ташкил этилди Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари уртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва таргибот-ташвикот ишларининг талабчанлиги ва самарасини ошириш максадида 28 апрел куни мажлислар залида университет талабалари ва “Хиёбонтепа” махалласи фукаролари иштирокида “Мустакиллик ва Конституция химояси хар биримизнинг мукаддас бурчимиз” мавзусида учрашув-семинар ташкил этилди. Унда университет проректори Н.А.Муминов, маънавий-ахлокий тарбия булими бошлиги Э.Каримова, профессор Ж.Ибодовлар маъруза килдилар. Мавзу буйича махалла фаоллари: Адхам Умарходжаев, Муфлиха Отабековалар уз фикрларини билдирдилар. Учрашув семинарда 360 нафар талаба ва махалла фаоллари иштирок этишди. “Узбек угли узлигингни унутма” Мамлакатимизга карши каратилган гоявий информацион хуружларнинг мохиятини атрофлича очиб бериш, аввало ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустахкамлаш максадида 13 май куни университет талабалар турар жойида “Узбек угли узлигингни унутма” мавзусида “Фалсафа” ва “Узбекистон тарихи” кафедралари аъзолари иштирокида сухбат утказилди. Сухбатда профессор Ж.Ибодов, катта укитувчилар Х.Валиева, Ф.Шириновалар маъруза килдилар. Маърузалардан сунг С.Сухбатуллаев, Э.Акромов, А.Юлдашев каби талабалар хам уз фикрлари билан уртоклашдилар. Сухбат талабаларда катта таассурот колдирди.
|