Электрон товуш частотаси генераторлари технологиялари Бизни ўраб турган оламни ҳақли равишда товушлар дунёси деб аташ мумкин. Атрофимизда инсонлар ва мусиқа, шамоллар шовқини ва қушларни сайраши, моторлар шовқини ва баргларни шитирлаши ва ҳоказо товушлар янграйди. Физика нуқтаи назаридан товуш - бу эгилувчан муҳитда тарқалувчи механик тебранишдир. Тебранувчи тор уни ўраб турган ҳавони зичлаштириб, сийраклаштириб ҳаракатга келтиради. Зичлашган ва сийраклашган ҳаво қатламлари бир - бирининг кетидан ҳар томонга тарқалиб товуш тўлқинини юзага келтиради. Бу тебраниш инсон қулоғга етиб келганда у қулоқ менбранаси орқали онгга сигнал юборади ва биз янграётган тор товушини эшитамиз. Товушлар ҳақидаги фан - акустикада ўз аксини топган (юнонча “акус - тикос” - “эшитилувчи”). Акустика фани олдинига инсон эшита оладиган товуш тўлқинларини (16 Гц дан 20 кГц гача) ўрганиб чиқди. Паст товушларга (барабан товуши) паст частоталар (16 Гц дан 200 Гц гача); юқори товушларга (ҳуштак) - юқори частоталар (5 кГц ва ундан юқори) мос келади. Ҳозирги кунга келиб аккустика фани эгилувчан тўлқинларни кенг спектрини - энг кичик частота (0 Гц дан) дан энг юқори частота (1012 - 1013 Гц) гача товуш тўлқинларини ўрганувчи физиканинг бир соҳасига айланди. Инсоният товуш тўлқинини узун масофага узатишни ўргангандан сўнг акустика фани тез тараққий этди, яъни товуш тўлқинини электр сигналига айлантириб сим орқали узатиш ва акси. Ҳозирги кунга келиб эса ахборот - коммуникация технологиялари жуда ривожланиб бораётган бир даврда қадимий фан - акустика атрофимиздаги товушлар ҳақидаги фан ўзининг қайта ёшлигини ҳис қиляпти, яъни техника ва тараққиёт хизматидаги товушлар фанига айланиб бормоқда. Ҳозирги замон техника тараққиёти натижасида инсоният ер юзидаги мавжуд барча товушларни талқин қилишга, уларда хаётнинг турли жабҳаларда фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Биз биламизки, ҳар қандай мусиқий товушнинг баландлиги амплитудага эмас, балки унинг частотасига боғлиқ бўлади. Мусиқа асбобининг йўғон ва узун тори паст регистрдаги товушни беради. Бу тор ингичка ва калта торга нисбатан секин тебранади. Ингичка ва калта тор эса юқори товуш тонини беради. Ҳар қандай товуш, шунингдек мусиқий товушлар ҳам ўзининг баландлиги билан характерланади. Мусиқий овоз баландлиги асосан шу ўлчамга боғлиқ бўлади. Энг кўп тарқалган тебранишларга рояль, пианино, ғижжак ва бошқа торли мусиқий асбоблар киради. Агар рояль ва пианино мусиқий асбобининг ички тузилишига эътибор берилса, уларнинг юқори товуш берувчи торларининг бошқаларига нисбатан калта ва ингичка бўлишини кузатиш мумкин. Шундай бир тажриба қилиб кўрамиз. Узунлиги 1 м бўлган ёғоч тахтага иккита мих қоқиб бу михларга лескадан (ёки бошқа материалдан тайёрланган тор) таранг қилиб тортилади (расмга қаранг). Торни секин суриб қўйиб юборинг. Сиз торни тебранаётганини кўрасиз ва товуш чиқараётганини эшитасиз. Шу товушнинг баландлигини эслаб қолинг. Энди торни тенг ўртасини топиб, бу ерга қаттиқ материалдан тайёрланган, катта бўлмаган ёғоч харрак қўйиб, торнинг бир тарафини тебрантиринг. Бу торнинг бир тарафи берган товуш ҳам худди сиз эслаб қолган олдинги тажрибадагига ўхшайди, лекин тўла тор узунлигига нисбатан юқори баландликка эга сиз бу ерда геометрик ўлчамнинг икки мартага қисқарганини кўрдингиз ва натижада товуш баландлигининг ҳам икки мартага ошганининг гувоҳи бўлдингиз. Мана шу иккита товуш частотасининг оралиғи октава деб юритилади. Октавалар сонига қараб мусиқий асбобларнинг частота оралиқлари, одамлар ҳамда сайроқи қушлар овозлари фарқини англаш мумкин. Мисол учун пианинонинг овоз спектори - 7 ½ октава. Бу мусиқа асбоби клавиатурасининг ўрта қисми 3-расмда кўрсатилган. 3-расм. Биринчи октава товушлари ва частота диапазони. Бу мусиқа асбоби ҳаммаси бўлиб еттита октавадан ортиқроқ овоз частотасининг диапазонини ўз ичига олади ва бу диапазон 25 Гц дан то 4000 - 4500 Гц гача бўлган оралиқни қамраб олади. Товуш тўлқинлари босимнинг даврий тебранишининг ҳамда ҳаво бўшлиғи зичлигининг ўзгаришига сабабчи бўлади. Шунинг учун, мусиқий тилга WAVE (тўлқин; мавж; чайқалонмоқ; тўлқинланмоқ), WAVE form (тўлқин формалари), WAVE sample (тўлқин тебранишлари), WAVE shape ва бошқа атамалари кириб келади. Товуш баландлиги деганда биз, авваламбор, эшитув ҳиссиётини назарда тутамиз. Бу ҳол асосий гармоника ёки асосий товушнинг тебраниш тезлиги билан боғлиқ. Аммо на табиатда ва на мусиқада оддий тебранишдан иборат товуш мавжуд эмас. Ҳар қандай сигнал ва қурилма бошқа сигналга ёки қурилмага таъсир этиб, дастлабки сигнални ўзгартиришига олиб келишини модулятор ёки модуляция қилинган сигнал дейиш мумкин. Буларсиз синтезаторларни тасаввур қилиш қийин. Эгилувчан частотали генератор(Envelope Generator) айрим пайтларда гибрит синтезаторларида (PEG) қўлланилади. Хулоса қилиб шуни айтиб ўтиш лозим замонавий мусиқа индустриясида синтезатор ва семплерлар энг кенг тарқалган мусиқий чолғулардир. Улар ёрдамида академик жанрдаги ҳамда оммавий мусиқалар яратилмоқда. Мақсад товуш синтезининг барча турларини ўрганиб чиқишдан иборатдир. Мусиқий овоз режиссёри электрон мусиқий асбобларни худди акустик чолғулар ва айтимни бошқаришдек билиши зарур. Бу имконият ижодий жараёнини анча эркин ва серкўлам бўлишга ёрдам беради. Элдорбек Акрамов Т А Т У талабаси. Алимова Нодира Электронка ва Схематехника кафедраси катта ўқитувчиси.
|