Juma, 20.12.24, 16.38
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 30 » Акром Йўлдошев қизи озод этилди
Акром Йўлдошев қизи озод этилди
18.35
"Акромия" ҳаракатининг асосчиси деб билинган Акром Йўлдошевнинг қизи Гулмира Мақсутовага нисбатан қўйилган асосий айб - террористик амалиётга тайёргарлик кўриш айби асоссиз деб топилган.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўтган маҳкамада Мақсутова хоним билан бирга икки нафар Қирғизистон ва бир Ўзбекистон
фуқароси устидан жараён
якунига етган.

Маҳкамага тортилганлар уч ой муқаддам Ўш шаҳридаги хонадонлардан бирида қўлга олинган. Хонадон эгалари ака-ука Мамадалиевлар ноқонуний қурол-яроғ сақлаш ва ноқонуний муҳожиротга кўмаклашишда айбланганлар.

Анджион воқеаларидан сўнг ушбу хонадонда пинҳона истиқомат қилган Гулмира Мақсутова ва Жамшид Қодировга нисбатан қалбаки ҳужжатдан фойдаланиш, Мақсутовага, шунингдек, террорчилик хуружига ҳозирлик кўриш айби қўйилган эди.

Маҳкама ўз ҳукмида оғир жиноятлар борасидаги тергов даъволари асосланмаган, деб топган. Суд ҳукмига кўра, айни пайтда андижонлик Гулмира Мақсутова ва Жамшид Қодировлар қалбаки Қирғизистон паспортидан фойдаланишгани тўла тасдиқланган.

Хонадон соҳибларига қўйилган айблар ҳам асосланган.

Аммо барча кўрсатилган ҳоллардан келиб чиқиб озодликдан маҳрум этиш чорасини қўллашга ҳожат йўқ, деган қарорга келинган.

Маҳкама Мақсутова ва Қодировга Қирғизистондаги 50 энг кам иш ҳақи - 120 АҚШ долларидан зиёд миқдорда жарима солиб, суд залидан озод қилди.

Ўшлик хонадон эгалари ака-ука Мамадалиевларга бир йил синов муддати билан шартли жазо белгиланди.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1519 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini kim?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 21
Мини-чат
200