Главная » 2006»Сентябрь»30 » Turmush qurish: Kim kimni tanlaydi. Qiz yigitnimi yo yigit qiznimi???
Turmush qurish: Kim kimni tanlaydi. Qiz yigitnimi yo yigit qiznimi???
16.48
Севган йигитим билан турмуш қурган бўлсам ҳам, совчи орқали бўлажак эрлари билан танишиб, никоҳдан кейин бир бирига кўнгил қўйиб бахтли бўлган аёлларни ҳам учратганман. Тескарисини ҳам кўрганман: бир бирини шаҳсияти бутунлай тўғри келмасдан тортишувларга ботиб кетганларни масалан. Хотинларини оналари олиб бергани сабабли, севган қизларига уйлана олмаганлари сабабли, хотинларига нисбатан ичларида нафрат билан яшаб келган эркакларни ҳам учратганман. Бошида севиб оила қурганлар эса кучук билан мушукдек уруша беришларини ҳам… Инсон ўзи танласа ҳам хато қилиши мумкин экан, ота онаси танласа ҳам хато кетиши мумкин экан (масалан ойимлар акамга олиб берган келинлари “бошқача” чиқган, иккаласи бирга бир йил ҳам яша олишмаган, энди ойим уларнинг ажралишини жуда хам истасалар акам буни истамайди) Сиз эса, ўз турмуш ўртоғингизни қандай танлаган бўлардингиз? Совчи орқали яхшими, ё ўзингиз билган йигитга эрга тегганингизми? Райхон