Juma, 20.12.24, 16.41
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 30 » Ўқувчиларга Шаҳзоданинг отаси Баҳодир Мусаевдан мактуб
Ўқувчиларга Шаҳзоданинг отаси Баҳодир Мусаевдан мактуб
16.44
Мен Ўзбекистон президентининг мустабидона қилмишлари ҳақидаги кузатишларимнинг бешинчи қисмини эълон қилиш арафасида қизим билан жиддий тортишиб қолдим.

Ўзбек эстрада оламида Шаҳзода таҳаллуси билан машҳур бўлган қизим¸ қўшиқчи Зилола Баҳодировна Мусаева мен билан жиддий гаплашиб олмоақчи эканлигини билдирди.
Қизим менга "Ота ëзишни бас қил.Менга айтишларича¸ сен ҳукуматни ва жуда катта лавозимдаги кишиларни сўкиб ëзаркансан."
Қизим мана бу гапларни айтар экан кўз ëшларини тия олмади."Ота сенга нима зарур буларни ëзиб.Илтимос¸ ўтиниб сўрайман бошқа ëзма. Мен буни ўзим учун сўраяпман ва сенинг ҳаëтингдан ҳавотирдаман."
Қизимнинг кўзларидаги ëш томчиларини кўриб юрагим зирқираб кетди.
Менинг ҳукуматга ва жимиятга бўлган танқидий муносабатимнинг қизимга мутлақо алоқаси йўқлигини тушунтиришга уриндим. Аммо қизимнинг дунëқараши меникига зид эканини билгач ларзага тушдим.
Менинг тушунчаларим зиддига гапирар экан қизим кўз ëш аралаш мана буларни айтди.
"Мустақилликнинг 15 йиллиги арафасида мени ҳукумат мукофоти билан тақдирлашди.Мен энди муваффақиятга эришдим деб ўйладим ва мен билан биргасенинмг ҳам қувонишингдан умид қилдим¸ бунинг ўрнига сенинг ëзганларинг учун эстрадани тарк қилишга тўғри келмоқда. Бу ҳақда мени огоҳлантиришди. Мен қўшиқсиз ҳаëт кечиришни тасаввур ҳам қила олмайман. Қайси пулга яшайман. Сен менинг шаҳсий ҳаëтимни вайрон қиляпсан. Сен ўзингни Дон Кихот ҳаëл қилиб юрганингда¸ мен ëғлироқ жойга ўрнашиш учун тиришдим. Сен ҳатто неваранг қандай катта бўлганини ҳам сезмай қолдинг. Мен уни онам билан бирга оëққа қўйишимиз керак-сен эмас.. Агар сен менинг отам бўлсанг¸ агар мен сенга азиз бўлсам илтимос ëзишни бас қил."
Қизим тинмасдан гапирар эди....
Мен қизимнинг гапларини изтироб билан тингладим ва бошқа танқидий мақолалар ëзмасликка ваъда бердим. Аммо бу ваъдага ҳилоф тарзда яна ëзмоқдаман. Менинг фарзандим тонг шудрингги каби мусаффо эканлигини билароқ ëзяпман. Эзгу қалбли қизим мени кечирар деган умид билан ëзмоқдаман. Балким қизим менинг ҳақ эканимни кейинроқ билиб олар.
Мен бу сатрларни ëзаëтган пайтимда интернет нашрларида қизим ҳақида турли бўлмағур гаплар пайдо бўла бошлади. Отаси учун қизи жавоб беражаги ва олдин реклама қилинган соло концертларнинг бекор қилиниши ҳақида таҳдидларни кети узилмади. Гўëки билетлар сотилиши тўхтатилганмиш. Концертни тўхтатилиши Тарона концерт ширкатига зарар келтиргани боис ëмон оқибатларга сабаб бўлармиш.....Дарвоқе бу концертлар 25 октябрдан 29 октябргача бўлиши режаланган.
Бу гаплар бўхтонми ë ҳақиқат буни билмадим. Билганим шуки буларни ҳаммаси бирин-кетин рўй бермоқда.
Бизнинг "махсус" идоралар мени қизим воситасида жазолаши мумкинлигини ақлимга сиғдиролмаяпман.
Эй"Халқ дўстлари!!" Қизимни "фош" қилишдан олдин стакан ичида тўфон кўтаришдан мақсад нима деб ўйлаб кўрмадингизми. Мен қизимнинг онаси билан бундан 20 йил олдин 1987 йилда ажрашганман.... Эҳ сизлар...
Пайтдан пойдаланиб менинг ардоқли қизимга фаҳрдор ота сифатида гапирмоқчиман.
Куйла менинг қалдирғочим¸ куйла жоним. Одамларга ўз қўшиқларинг билан севинч улаш¸ уларнинг қалбларини исит. Бу севинч ва ҳарорат ҳаëтимиздаги тансиқ матоҳдир. Яҳши ва ëруғ кунлар келишига ишонаман. Дйнëда жисман йўқолмайдиган биргина нарса бор –у ҳам бўлса ВАҚТ.
Вақт ҳамма нарсани ўз жойига қўяди. Вақт олови ëмон нарсаларни куйдириб юборади.
Ëруғ кунлар келганида¸ сенинг отанг қийин замонларда ëлғон ва адолатсизлик ҳумрон бўлган даврда виждон билан яшаганини билиб оласан. Қизим сен ўшанда мендай отанг бўлганидан уялмайсан. Мен сенга ва укангга пул билан сотиб олиб бўлмайдиган нарсани ато қилдим. Бу сенинг виждонли насл насабинг.
Айни пайтда онанг билан ажрашганимизга қарамасдан мени унутмаганингдан миннатдорман. Шу йиллар ичида мени унутмадинг. Мен ҳам сени чексиз чегарасиз севаман.
Омон бўл қизим.
Шу билан бирга тушкунликка тушма ўкинма. Яҳши одамларга юзлан. Бугун қандай бўлсанг ўшандай қол. Баҳтли бўл.
Мана бу япон учлиги (ҳокку) эса сенга. учлик муаллифи 18 асрда яшаган япон шоири Исса.
"Эй нимжон қурбақа
Бўш келма
Исса сен томонда."

Яна бир гап 26 август куни "Халқ сўзи" газетасида сенга "Шухрат" медали берилганини ўқиб қолдим. Эсингда бўлса сенга қўнғироқ қилиб ҳазиллашгандим. Сенинг бўйнигга осадиган тақинчоқларинг қаторига яна битта маржон қўшилибди ¸ деган эдим. Бу маржон сенинг кўксингдаги энг нуфузли тақинчоқ бўлади деган эдим.
Агар жиддий ўйлаб қарасанг бундай нишонга ҳаëтдаги тўсқинликларга қарамасдан олдинга интиладиган одамларгина сазовор.
Шундай экан¸ менинг қурбақам бўш келма. Мусса сен томонда.

Эҳтиром ила Баҳодир Мусаев

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1341 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini kim?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 21
Мини-чат
200