Juma, 20.12.24, 15.53
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 25 » 'Героин можаросида хавфсизлик хизмати қўли бор'
'Героин можаросида хавфсизлик хизмати қўли бор'
02.27
Қирғизистон парламенти Варшава аэропортида ҳибсга олинган мухолифат раҳбари Ўмурбек Текебаевнинг юки орасига гиёҳванд моддани мамлакат хавфсизлик хизмати солиб қўйган, деган қарорга келган.
Можаро юзасидан ташкил этилган Қирғизистон Жўқўрғу Кенеши комиссияси ўз текшируви юзасидан парламентга ҳисобот берган, унга кўра, Бишкек аэропорти расмийси Ўмурбек Текебаев жомадони ичига героинли идишни солиб қўйганини тан олган.

Қирғизистон мухолифати раҳбари Ўмурбек Текебаев икки ҳафта илгари Варшава аэропортида қўлга олинганида собиқ Шўро мамлакатларида удумга кирган наркотик модда ташлаб қўйишдек ифлос сиёсатнинг башараси очилди.

Текебаевнинг юклари орасидан рус матрёшкаси қўғирчоғи ичига яширилган олти юз грамм героин моддаси топилганидан кейин ҳибсга олинди.

Ўмурбек Текебаев собиқ парламент раиси ва Президент Бакиев бориб ўзини осиши керак, дея омма олдида айтган сиёсатчидир.

У героин ўзининг юклари орасига ташлаб қўйилганини айтиб норозилик билдирди.

Икки кун ўтиб Полша расмийлари уни ҳибсдан озод этдилар.

Маълум бўлишича, Бишкекдаги "Манас" аэропорти ходимига Қирғизистон Миллий Хавфсизлик хизматидан жаноб Текебаевнинг жомадони ичига героин қўйиб қўйиш буюрилган ва собиқ парламент раҳбари ҳибсга олинганидан кейин бундан Варшава расмийлари бохабар этилганлар.

Парламент комиссияси хавфсизлик хизмати ушбу амалга мухолифат раҳбарини ёмонотлиқ қилиш мақсадида қўл урган, деган хулосага келган.

Ушбу можаро Қирғизистондаги ўтган йилги машҳур исёндан кейин катта демократия ваъда қилиб ҳокимият тепасига келган Президент Қурманбек Бакиев учун навбатдаги мушкулликни туғдирган.

Қирғизистон Хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари Президент Қурманбек Бакиевнинг укаси бўлиб, ушбу можаро туфайли у ҳамда унинг раҳбари истеъфога чиқишга мажбур бўлдилар.

Ушбу можаро шундоғам кўп вақтини Қирғизистондаги алғов-далғов сиёсатни тартибга солишга бор кучи билан уринаётган жаноб Бакиев танқидларига танқид қўшди.

Ушбу ҳодиса хавфсизлик хизматларида коррупция кенг тарқалганлигини ҳам намойиш этди.

Совет Иттифоқининг кўплаб собиқ республикалари хавфсизлик кучлари ҳибсга олмоқчи бўлган инсонлари ёнига гиёҳванд модда ташлаб қўйишни одатга айлантирганлар, улар назарида бу ўша одамни айбдор қилиш кафолатидир.

Шу ўринда махфий хизматлар - Совет КГБсининг ворислари ҳамон фаолият юритаётгани нақадар мақсадга мувофиқлиги борасидаги савол ҳам ўртага чиққан.

Боиси, бу хизматлар қонун талабларини бажаришдан кўра ҳокимият тепасидагиларни сақлаб қолиш ҳақида кўпроқ қайғурадилар

Категория: Maqolalar | Просмотров: 1245 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni qayerdan toptingiz

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 20
Мини-чат
200