Juma, 20.12.24, 15.39
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 11 » Президентнинг жияни шундай таъқиб қилинса...
Президентнинг жияни шундай таъқиб қилинса...
02.05
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг жияни экани айтилаётган жиззахлик мустақил журналист Жамшид Каримов дейрли уй қамоғига тушиб қолганини билдирмоқда.

Маълум бўлишича, хорижга чиқиш визасини олиш учун Ж.Каримов паспортини хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни қайд этиш бўлимига берган. Виза берилиши учун қонунда белгиланган муддат аллақачон ўтиб бўлган эса-да, ҳалигача бўлим унинг паспортини қайтариб бермаган. Оқибатда президентнинг жияни уйидан чиқа олмайдиган ҳолатга тушиб қолган.
“Тўрт ҳафтадирки, паспортим Тошкент шаҳри ИИББнинг хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни қайд этиш бўлимида. Бўлимдагилар менга чиқиш визасини беришга қўрқаётганини айтмоқда. Чунки менга виза берилиши учун махсус хизматлардан ҳалигача рухсат келмаётган экан. Жиззахдан кимдир келиб, менга виза берилса, Жиззах ҳокимлиги учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтибди”, - дейди Ж.Каримов.

Президентнинг жияни ҳозир уй қамоғи ҳолатида экани, ташқарига чиққудек бўлса, ўзини ташқи кузатув остида ҳис этишини ҳам айтади.

“Сигарет учун чиқсам ҳам уйимиз яқинида, тахминан 50-100 метр узоқликда бир ёка икки машина доим мени кузатиб туришини кўраман. Биттаси ички ишлар бошқармасига қарашли “Жигули”, иккинчиси “Нексия” - хавфсизлик хизматининг машинаси. Бир куни ойим уларга юзланган экан, биз бу ерда сиз ва оилангиз хавфсизлиги учун, сизларга ҳеч нарса бўлмаслиги учун ўтирибмиз, дейишибди”, - деди Ж.Каримов.

Август ойи бошларида Ўзбекистон президентининг Жиззахдаги қариндошлари яшайдиган хонадонда бир жанжал чиққан эди. Ўшанда Ж.Каримовнинг онаси Маргарита Каримова уйига махсус хизматлар эшитув мосламалари ўрнатганини иддао қилиб, уларни зудликда олиб ташлаш талаби билан Жиззах ички ишлар бошқармасига мурожаат этганди.

Ўшанда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бошқармасидан полковник Марат Холтурдиев Каримовлар хонадонига эшитув мосламалари ўрнатилгани унинг идораси иши эмаслигини айтганди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроев президент жияни экани айтилаётган Ж.Каримовга нисбатан таъқиб кучайиши унинг мустақил журналист сифатидаги фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Жамиятнинг айни пайтда Францияда муҳожиратда яшаётган раиси Толиб Ёқубов ҳам шу фикрда.

Т.Ёқубовнинг таъкидлашича, Жамшиднинг отаси Арслон Каримов Ислом Каримовнинг Жиззаҳда кўп йиллар яшаган акасидир. У 1989 йилда автоҳалокатда оламдан ўтган эди. Ҳозир унинг Алишер, Жамшид ва Гулчеҳра исмли фарзандлари Жиззахда истиқомат қилмоқда.

Аммо, Т.Ёқубовнинг билдиришича, президентнинг улар билан борди-келдиси йўқ.

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1303 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini qayerda yashaydi?

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 31
Мини-чат
200