Juma, 20.12.24, 16.30
Приветствую Вас bemor
Главная

Регистрация

Вход

RSS
Главная » 2006 » Сентябрь » 11 » Аббос Олмерт билан учрашишга рози
Аббос Олмерт билан учрашишга рози
01.55
Блейр лавозимдан кетишдан олдин Яқин Шарқда силжишга эришини истайди
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос ҳеч қандай шартларсиз музокаралар ўтказиш учун Исроил Бош Вазири Эхуд Олмерт билан учрашишга тайёр эканини айтган. У бу ҳақида Рамаллоҳда Британия Бош Вазири Тони Блейр билан учрашувидан сўнг билдирган.
Аввалроқ Қуддусда жаноб Блейр билан учрашган Олмерт жаноблари музокаралар ўтказишни Фаластин президентига таклиф этган.

Айни дамда Тони Блейр Фаластинда халқаро ҳамжамият мулоқот қила оладиган миллий бирдамлик ҳукуматини тузиш аҳамияти ҳақида сўзлаган.

Ғарб давлатлари ҳукуматдаги Ҳамас партиясини террор ташкилоти деб, уни бойкот қилиб келмоқда.

Жаноб Блейр Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан музокаралари ортидан, улар орасидаги муносабатларнинг ёмон эканлигини билдирган.

Агарда якинда бўлиб ўтган жанглар назарга тутилгудек булса, уларда аксари тинч фуқаролари билан бир қаторда икки юздан ортиқ фаластинлик қурбон бўлган.

Жаноб Блейр ҳар икки томонни тинчлик жараёнини жонлаштириш йўлида иш олиб боришга ундаган.

У уларнинг ҳар қандай саъй ҳаракатларини дастаклашга ваъда берган.

Британ бош вазири билан музокаралари ортидан берган матбуот анжуманида жаноб Аббос ҳеч бир шартларсиз Исроил Бош Вазири Эхуд Олмерт билан учрашишга ҳозир эканлигини айтган.

"Биз бугун сизнинг қаршингизда жангларга якун ясаш ва айни ҳудуддаги ёвузлик муҳитига барҳам бериш йўлида жиддий музокаралар олиб боришга тайёр эканлигимизни тасдиқламокчимиз," - деб айтган Фаластин президенти.

Жаноб Тони Блейр Фаластин президентидан ташқари Исроил вазирлари ва жангарилар томонидан Ғазою Ливанда тутиб турилган исроиллик аскарларнинг яқинлари билан ҳам учрашган.

Жаноб Блейр ҳамма нарсага қўл силтаб қўйиш осонлиги, бироқ яхши ният ва рисоладагидек раҳбарият билан тинчлик йўлида тараққиётга эришиш мумкинлигини айтган.

Жаноб Блейр халкаро ҳамжамият келажакда ҳар қандай Фаластин бирдамлик ҳукумати билан муносабатлар ўрнатиши лозимлигини билдирди.

"Агарда бу каби ҳукумат халқаро Тўртликнинг талаблари асосида ташкил этилган бўлса, халқаро ҳамжамиятнинг у билан муносабатга киришининг ҳеч бир янглиш ери йўқдир," - деб айтган британ бош вазири.

Бироқ бош вазир жаноблари ўз мамлакати ва бошқа ғарб давлатлари томонидан тан олинмаган Ҳамас ҳукуматининг аъзолари билан музокаралар олиб бормаган.

Ҳамас воизи Мушр ал-Мисрий эса жаноб Блейрни Яқин Шарқда бир томонлама сиёсат олиб бораётганликда айблаган.

"Кўпроқ Фаластин халқига молиявий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қўйилган чеклов туфайли ҳам британ бош вазирининг сафарига минтақа ва Фаластинда ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ," - деб айтган Ҳамас воизи.

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1180 | Добавил: gulruh | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Разделы новостей
She'rlar [22]
Hikoyalar [4]
Rasmlar [2]
Maqolalar [90]
Kundaliklar [5]
Yangiliklar [75]
Форма входа
Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Наш опрос
Bu sayitni admini necha yoshda

[ Результаты · Архив опросов ]

Всего ответов: 24
Мини-чат
200