Замонавий тарихчилар уни "турғунлик даврининг отаси" дейишади, аммо миллионлаб оддий одамлар учун Брежнев даври "шўроларнинг олтин даври" бўлган.
Леонид Брежнев - шаънига энг кўп сиёсий латифа тўқилган арбоб бўлиши мумкин, аммо омма сўровларига кўра, россияликлар уни "ХХ-асрнинг энг буюк ҳукмдори" деб билишар экан. Леонид Брежнев 1964-йилда КПСС Бош Котиблигига сайланган
ва то умрининг охиригача унга
раҳбарлик қилган.
Унинг даврида СССРда "ривожланган социализм" қурилгани эълон қилинди, аммо бу социализм Брежневнинг ўлими билан барҳам топди.
Ундан кейинги раҳбарларнинг иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар қилиш ҳаракатлари муваффақиятсиз якун топди ва "тузум инқирози" алал-оқибат СССРнинг парчаланишига олиб келди.
Кундалик турмушдаги тақчилликлар, навбатга туришларга қарамай, Брежнев даврини Ўзбекистондаги кекса авлод ҳам нисбатан фаровонлик даври сифатида хотирлайди.
Тошкентнинг қайта тикланиши, чўлларнинг ўзлаштирилиши сингари йирик лойиҳалар амалга оширилган 70-80-йилларда Ўзбекистон "совет шарқи машъали" номини олган эди.
Аммо пахта яккаҳокимлиги олқишланган "оқ олтинни олтин қўллар яратади" сингари шиорларнинг муаллифи ҳам Брежнев бўлган.
Қайта қуриш йилларида "пахта қуллиги" дея таърифланган бу каби кўринишлар Ўзбекистоннинг янги тарихида йўқоли
...
Читать дальше »